Вахабова дилрабо бахтияровна психология ва спорт психологияси фанидан спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари
Download 2.78 Mb.
|
умумий Хулоса ВА ТАКЛИФЛАР
Мустақил давлатимизнинг тараққиёти таълимнинг барча соҳаларидаги каби психология соҳасида ҳам катта ислоҳотларни талаб қилади. Рақобатбардош кадоларни тайёрлаш жамиятнинг муҳим эҳтиёжини қондиришнинг энг зарур шартидир. Жамиятнинг юқори малакали рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун бошланғич синфдан бошлабоқ тинимсиз изланиш, таълимнинг янги самарали усулларини қидириш ва кашф қилиш зарур. Психологияни жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида, жумладан волейбол спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларни танлаган таълим йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинган ҳар бир талаба Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳақидаги Қонунлар талабларига мувофиқ шахс сифатида шаклланиши, касбий билим, кўникма ва малакаларни чуқур ўзлаштириш билан бир қаторда, юксак маънавий ва маданий хислатларга эга бўлиши, ақлан теран, мустақил фикрловчи, ижодкор, миллий ва умумбашарий қадриятларни ўзида жо қилган, мураккаб вазиятларда ташаббус ва масъулиятни ўзига олишга қодир, кенг дунёқарашга эга инсон бўлиб этишиши тақдим этилаётган моделимизнинг устувор мақсади қилиб белгиланган. Бизнинг тадқиқотимиз асосида ишлаб чиқилган концепция психология ва спорт психологияси фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масаларини тадқиқ этиш, фан юзасидан электрон ўқув модули ишланмаси орқали спортчиларни ҳаракат малакаларини шакллантиришда “ПСИ-10” дастурини авзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш ва талабаларни спортга бўлган мотивасиясини ривожлантириш ва уларнинг фанни ўзлаштиришга қизиқиш ва эҳтиёжини тарбиялашдан иборатдир. Биз тадқиқотимиз давомида қуйидагиларни ўргандик: Лойиҳа ишининг биринчи боби “Психология ва спорт психологияси” фанини ўқитишнинг назарий масалалари деб номланиб, унда психология ва спорт психологияси фанини ўқитишда таълимнинг фанга йўналтирилган технологияларидан фойдаланиш тажрибаси ва спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзусини ўқитишда инновацион технологиялари ўрганилган бўлса, ишнинг иккинчи боби психология ва спорт психология фанидан электрон ўқув модули ишланмаси деб номланиб, унда психология ва спорт психологияси фанининг ўқув дастури, спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси бўйича маъруза матни, спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси бўйича кейслар фан юзасидан назорат топшириқлари бўйича саволлар ва тестлар ҳамда спортчиларни техник тайёргарлигида “ПСИ - 10” дастуринининг афзаллиги юзасидан тақдимот ишланмаси берилган. Шунингдек, “Психология ва спорт психологияси” фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масаларини тадқиқ этилди, фан юзасидан электрон ўқув модули ишланмаси орқали спортчиларни ҳаракат малакаларини шакллантиришда “ПСИ - 10” дастурини авзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш мақсад қилинган эди. Мақсадни амалга оширишда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитиладиган “Психология ва спорт психологияси” фанининг назарий ва амалий маслаларини таҳлили этилди ва “Спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари” мавзуси мисолида ўқитишнинг инновацион технологияларини қўллашнинг моҳиятини ёритиб беришга ҳаракат қилдик. Фанининг электрон ўқув модули ишланмасининг схемасини ишлаб чиқилди ҳамда фан дастурига мувофиқ ўқитиладиган “Спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари” мавзусида “ПСИ - 10” дастурини авзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида презинтацияси ишлаб чиқилди. Маълумки, спортчиларини техник жиҳатдан тайёрлашнинг психологик асослари ҳақида гапирадиган бўлсак, спортчини техник жиҳатдан тайёрлаш бу спортчини муайян спорт тури хос бўлган ҳаракатларни бажариш усулларини эгаллаши ва уларни такомиллаштиришдан иборат бўлган психологик - педагогик жараёндир. Спорт ҳаракатларининг техник усуллари хар хил спорт турларида турлича психологик тузилишга эга бўлади. Машқлар техникасини эгаллаш ўз мазмунига кўра спорт ҳаракатлари малакасини эгаллашдан иборат. Шунинг учун ҳам спортчиларни техник тайёрлашнинг марказий психологик муаммоси бу − ҳаракат малакаларини шакллантириш ва уларнинг ишлата билиш масаласидан иборатдир. Ҳаракат малакалари дейилганда машқлар жараёнида маълум мукаммаллик даражасига этказилган, тез, аниқ ва вақтни тежаган ҳолда юқори сифат ва миқдорий натижа билан бажариладиган яхлит ҳаракат тушунилади. Юқоридаги таърифдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, малакаларга қуйидаги психологик ҳусусиятлар хосдир: 1. Ҳаркатларни аниқ бажариш, яъни хатоларга йўл қўймаслик. 2. Ҳаракатларни бажаришдаги енгиллик, бу қўшимча зўриқишлар, ортиқча куч сарфлашнинг йўқлиги билан боғлиқ. 3. Мукаммалликка эришилган ҳаракатлар тез бажарилади. 4. Малакалар ҳамиша яхлитлик ҳарактерига эга бўлади. Физиологик механизми бўйича малакалар динамик ҳаракат стереотипларидан иборатдир. Улар фаолиятдаги борлиқнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари орасидаги ўзаро муносабатлар асосида шаклланади. Спорт ҳаракат малакалари техникасини шакллантириш ва такомиллаштириш, тезлик, куч, чидамлилик, эпчиллик каби жисмоний сифатларнинг ривожлантирилиши билан бевосита боғлиқдир. Бинобарин бирор бир машқнинг техниксини онгли равишда эгаллаган спортчи айни пайтда ўзида ушбу турдаги машқни бажариш учун зарур бўладиган жисмоний сифатларни ривожлантиради, бу сифатларни ривожлантириш орқали эса ўрганаётган машқнинг техникасини такомиллаштиради Бугунги волейбол ўйинининг моҳияти, жумладан техник-тактик ҳаракатларининг ижро этилиши аксарият «ҳавода», яъни таянчсиз ҳолатда амалга оширилиши билан фарқланади. Сакраб зарба бериш, тўсиқ қўйиш, тўп узатиш, йиқилиб тўп қабул қилиш, тўп киритиш бунга яққол мисол бўла олади. Сўнгги йилларда ўйин қоидаларининг кескин ўзгариши (танани барча қисми билан тўп қабул қилиш, ҳисобни тай-брейк тизимида олиб борилиши, «либеро» ўйинчисининг жорий этилиши, ўйинчи алмашинувининг тўғридан тўғри амалга оширилиши, тўрнинг пастки қисмига тегишга рухсат берилиши ва ҳ.к.) ўйин суръатини янада жадаллашишига олиб келди. Мутахассислар томонидан аниқланганки, ҳар бир мусобақа ўйинида волейболчилар 300-600 марта, ҳатто ундан кўп сакраб ижро этиладиган техник-тактик малакаларни бажарар эканлар. Агар ўйиндан олдинги «разминка» давомидаги сакрашлар, ўйин вазиятларида тўпсиз ижро этиладиган чалғитувчи сакрашлар эътиборга олинса, қайд этилган сакрашлар ҳажми янада ортади. Борди-ю бу сакрашларнинг йиллик ҳажми назарда тутилса, замонавий волейболда юксак натижага эришиш қанчалик жисмоний имкониятларга боғлиқ эканлиги аён бўлади. Демак,спортчиларнинг психологик тайёргарлиги жисмоний,к техник-тактик тайёргарлик билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, юксак спорт маҳоратини таъминланишида пойдевор сифатида муҳим аҳамият касб этади. 1. Соғлиқни мустаҳкамлаш. 2. Ҳаётий зарур ҳаракат малакаларини такомиллаштириш (юриш, югуриш, сакраш ва ҳоказо). 3. Ҳаракат сифатларини ривожлантириш. 4. Ҳаракат малакалари ҳажмини ошириш ва уларнинг ижроий чегарасини кенгайтириш. 5. Организмнинг ўйин давомида иштирок этувчи орган, бўлим ва мушак гуруҳларининг функцияларини шакллантириш. 6. Ўйин малакаларини самарали ўзлаштиришни таъминловчи махсус сифатларни ривожлантириш. Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларни Download 2.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling