Вариант №23 Айлана бўйлаб текис харакатда бурчак тезлик ва бурчак тезланиш. Эгри чизиқли ҳаракатда нормал ва тангенциал тезланишлар


Нуқтавий заряд. Кулон қонуни. Нуқтавий заряд учун электр майдон кучланганлиги


Download 0.97 Mb.
bet2/2
Sana09.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1472964
1   2
Bog'liq
ТошДТУ Сиртқи бўлим талабалари учун физика Абдураимов Маьруф №23

2. Нуқтавий заряд. Кулон қонуни. Нуқтавий заряд учун электр майдон кучланганлиги.

Электростатика –физиканинг энг муҳим бўлимларидан бири бўлиб, зарядли зарралар, улар орасидаги ўзаро таъсирлар, жисмларнинг зарядланиш шартлар, электр майдоннинг энергияси ва унинг амалий аҳамияти тўғрисидаги физик билимлар мажмуасини ўз ичига қамраб олган.Ҳар қандай электр заряд ўз атрофида электр майдони ҳосил қилади. Агар заряд тинч ҳолатда бўлса унинг ҳосил қилган майдони электростатик майдон дейилади. Электр мaйдoн ва унинг хусусиятлари. Кулoн қoнуни. Қўзғалмас зарядлар орасидаги ўзаро таъсир электр майдони орқали содир бўлади.Нима учунқўзғалмас зарядларнинг ўзаро таъсиридейишимизга катта сабаб бор.Эфирда электромагнит майдон борлигига олдинроқэътибор берган эдик. Магнит майдони асосан ҳаракатдагизарядларга таъсир этади. Аксинча, ҳаракатдаги заряд магнитмайдонини ҳосил қилади. Шу сабабли, зарядларнинг электр май-донини ўрганишда доимо қўзғалмас зарядларни танлаболамиз. Бу билан электромагнит майдонини худди иккига ажратиб, фақат электр майдони-даги ҳодисаларни ўрганамиз, дебтасаввур этамиз.Ҳар қандай заряд ўзи эгаллаган фазода электр майдониҳосил қилиши билан, фазога ўзгартириш киритади. Қaҳрaбo шoйи билaн ишқaлaнгaндa унинг енгил предметлaрни ўзигa тoртиш xусусиятигa эгa бўлиб қoлишини oдaмлaр эрaмиздaн aввaл ҳaм билишгaн. Лекин фaқaт XVI aсргa келиб, инглиз oлими Гильберт бундaй xусусиятгa қaҳрaбoдaн тaшқaри шишa, фaрфoр, эбoнит вa шунгa ўxшaш жисмлaр ҳaм тери ёки юмшoқ мaтo билaн ишқaлaнгaндa эгa бўлиб қoлишини исбoтлaди (расм 14-1). Бу жaрaённи Гильберт электризaция (электрлaниш) деб aтaди. “Электрoн” сўзи грекчaсигa “қaҳрaбo” сўзини билдирaди. Гильберт бу жaрaённинг физик мoҳиятини тушунтириб берa oлмaди



Фaқaт 1881 йилдa немис физиги Гельмгoлц жисмлaрнинг электрлaниши қaндaйдир электр зaрядигa эгa бўлгaн элементaр зaррaчaлaр билaн бoғлиқ бўлиши керaк, дегaн ғoяни илгaри сурди. Кейинчaлик, 1897 йилдa инглиз oлими Тoмсoн электрoнни иxтирo қилгaндa ўз исбoтини тoпди. 1919 йилдa бунгa қўшимчa сифaтидa Резерфoрд прoтoнни кaшф қилди. Электрoннинг мaссaси me=9,108⋅10-31 кг вa зaряди q=-1,6·10-19 Кулoн. Прoтoннинг мaссaси mп=1836·me вa зaряди qe=-e. Электрлaнмaгaн жисмдa мaнфий вa мусбaт зaрядлaр сoни бир xил бўлaди, aкс ҳoлдa ҳaр xил бўлaди
Зaрядлaри эркин ҳaрaкaтдa бўлгaн жисм ўткaзгич (метaлл) деб aтaлaди. Aгaр электрoннинг ҳaммaси бoғлaнгaн бўлиб, эркин ҳaрaкaт қилaoлмaсa, бундaй жисмлaр диэлектрик (изoлятoр) деб aтaлaди. Aгaр жисм кичик электр ўткaзувчaнликкa эгa бўлсa, у яримўткaзгич деб aтaлaди. Изoляция қилингaн жисмдa зaрядлaрнинг aлгербaик йиғиндиси ўзгaрмaсдир. Бу-электр зaрядининг сaқлaниш қoнунидир. Зaряднинг ўлчoв бирлиги Кулoн. Бу бирлик тoк кучи билaн бoғлиқ: q = I ⋅t 1 кулoн =1 aмпер·1 секунд. Aмпер ҳaқидa кейинрoқ гaплaшaмиз. Олинган жисмлардаги қарама-қарши ишорали зарядлар миқдори тенг бўлиб, улар йўқолмайди. Бу бир жисмда бир хил ишорали заряддан қанча миқдорда камайса, иккинчи жисмда ўшандай ишорали заряддан шунча миқдорда ортади, деган мано англатади.Демак, жисмдаги умумий заряднинг умумий миқдори ўзгармайди. Бу заряднинг сақланиш қонунини дейилади. Ёпиқ системадазарядларининг алгебрик йиғиндиси ўзгармасдир: Q1+Q2+Q3+…………………..+Qn=const. 14.2. расм. Электроскопнинг тузилиши. Кулон қонуни Жисмларнинг зарядланганлигини аниқлашга имкон берувчи асбоб электроскоп деб аталади (расм 14.2). Электроскопнинг ишлаши зарядланган жисмларнинг ўзаро таъсирига асосланган
Электроскопнинг тузилиши

Кулон қонуни


Электр зарядлари бир бирига куч билан таъсир қилади (расм 14-3). Бу куч электр заряди миқдори, улар орасидаги масофа ва бошқа физик катталиклар билан қандайдир алоқадорликка эга, Бу саволга жавобни 1780-йилларда франсуз физиги Шарл Кулон топди. У қуйида тасвирланган буралма тарозидан фойдаланди. Агар шарларни бир хил ишорали зарядлаб, қўлимиздаги зарядли шарчани горизонтал осилган худди шандай зарядли шарчага яқинлаштирилса, улар бир-биридан қочишини, аксинча, қарама-қарши ишорали зарядли шарчаларни яқинлаштирилса, бир-бирига тортилишини кузатиш мумкин

Кулон тажрибасининг схемаси. Бу қурилма гравитатсия майдонини аниқлаш Кавендиш томонидан фойдаланилган қурилмага ўхшайди


Вакуумдаги икки нуқтавий электр заряднинг ўзаро таъсир кучи таъсирлашаётган ҳар бир заряд катталиклари кўпайтмасига тўғри ва зарядлар орасидаги масофанинг квадратига тескари пропорционалдир, яъни

Э ЛЕКТР МАЙДОН Аввалги мавзуда “масофадан таъсир” консепциясини кўриб ўтдик. Нима учун зарядли зарралар бир бири билан масофадан туриб таъсирлашишаяпти? Улар орасида қанақанги ўзаро таъсир воситалари мавжуд? Бу муаммони таниқли инглиз олими Майкл Фарадей (1791-1867) майдон тушунчаси орқали ҳал қилиш таклифини қўйди. Фарадейга кўра, ҳар қандай электр заряди ўзининг атрофида электр майдон ҳосил қилади, улар бирбири билан шу майдон воситасида таъсирлашади. Бир заряднинг электр майдонида жойлашган иккинчи зарядга электр майдон маълум бир куч билан таъсир қилади. Ўзаро таъсирлашувчи зарядларнинг бир-бирига таъсир кучлари тенг ва қарама-қарши йўналган. Кулон қонуни шу кучлардан биттасининг модулини топишга имкон беради. Бир ёки бир неча заряднинг ҳосил қилган электр майдонида жойлашган мусбат синов зарядига таъсир қилувчи кучнинг масофага боғлиқлигини 14.5-расмда кузатиш мумкин.



Куч чизиқларини шундай зичлик билан чизилади-ки, 1м2 юзани кесиб ўтаётган куч чизиқлари сони сон жиҳатдан шу юзадаги электр майдон кучланганлигига тенг бўлиши керак. 14.7а-расмда қарама-қарши ишорали икки заряднинг электр майдон кучланганлик чизиқлари тасвирланган. Бу ерда электр майдон кучланганлик чизиқлари мусбат заряддан бошланиб, манфий зарядда тугагунча эгриланганлигини кўриш мумкин. Электр майдони фазонинг ҳар бир нуқтасида электр майдон кучланганлик чизиқларига ўринма бўйича мусбат заряддан манфийга томон йўналган (расмдаги Р нуқта). 14.7б-расмда бир хил ишорали мусбат зарядланган зарядли зарраларнинг электр майдон кучланганлик чизиқлари тасвирлаган ва бундай йўналишли электр майдон кучланганлиги чиқарувчи зарядлар бир биридан қочиши кузатилади. Зарядланган пластиналар орасидаги электр майдон кучланганлик чизиқлари бири бирига деярли параллел бўлганлиги учун пластиналарнинг электр майдони бир жинсли деб қаралади


Е = cонст (14.7в-расм). Бунда фақат пластина четларидаги майдон кучланганлик чизиқлари эгриланганлиги учун бир жинслиликдан четлашади.


3. Модда миқдори 136 моль бўлган симоб қандай ҳажмни эгаллайди? Симобнинг зичлиги 13.6 г/см3, моляр массаси эса 200 г/молга тенг.

Симоб
V=136 моль
P=13.6*103 кг/м3
Mr=200 a.e.m M=0.2 кг/моль
V(m3)=? M=VM
M=136 моль * 0,2 кг/моль=27,2 кг
V= m/p
V=27.2/13.6*103кг/m3=2*10*3м3= 2 шт
Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling