Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Ҳаракатнинг моддий манбаси ва таъминоти


Download 63.27 Kb.
bet19/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Ҳаракатнинг моддий манбаси ва таъминоти

“Ватан таянчи” ҳаракатининг фаолиятини самарали ташкил этиш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилади.


Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича дастурлар, “йўл хариталари” доирасида белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;
“ватан таянчи” ҳаракатининг вақтинча бўш маблағларини давлат улуши бўлган тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган тушумлар;
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезедентларининг ҳомийлар хайриялари;
халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг органтлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
ўқувчи ёшларга ҳар томонлама таълим-тарбия бериш мақсадида умумтаълим мактабларда амалий ва техник йўналишдаги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
“Ватан таянчи” ҳаракатини сақлаш, унинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказиш.
Давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун бир ҳудуддан бошқа ҳудудга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм, муассасалар ва ҳарбий полигонларга юборилганда, Жамғарма ҳисобидан озиқ-овқат билан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларнинг ўқувчилари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ таъминланади.


Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши

“Ватан таянчи” ҳаракати ўз фаолиятини давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирларни расмий сайтида ҳамда республикада рўйхатдан ўтказилган оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради.


Ҳаракатнинг фаолияти Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти орқали Мудофаа вазирлигининг ижтимоий сайтларида ҳам ёритилиб борилади.
“Ватан таянчи” ҳаракати ўз мақсади ва вазифаларидан келиб чиқиб болалар ва ўсмирларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Кўриниб турибдики, ҳаракат аъзолари юриш-туриш одобларида ҳам миллий анъана ва қадриятларимизга хос, ор-номусли, шарм-ҳаёли бўлиши зарур.
Ҳаракат аъзоларига давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек, маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар жараёнларида миллий тарбиямизга номуносиб фото-видео материалларни тарқатиш мумкин эмас.
Ҳар бир отряд ўз аъзоларининг қобилият ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда “Отряд матбуот гуруҳи”( “Ёш журналист” ва “Ёш муҳбир”) ташкил қилади. Отряд фаолиятини ижтимоий тармоқларда ёритиш учун бу жуда муҳим ҳисобланади.
Отряд матбуот гурухи ҳаракат аъзолари билан ўтказилаётган амалий ва техник тўгаракалар, дала чиқишлари, жамоавий тадбирлар, меҳр-саҳоват тадбирлари, алоҳида натижаларга эришган ўсмирлар ҳақида фото-видео материаллар ва мақолалар тайёрлайди. Тайёрланган материаллар отряд раҳбари орқали юқори бўлим ва Марказий аппаратга юборилади.
Бундан ташқари, отряд матбуот гуруҳи аҳолидан, нуроний кексалардан, ўз тенгдошларидан “Ватан таянчи” ҳаракатига боғлиқ фикр-муносабатлар, таклиф ва тилаклар шаклидаги интервьюлар оладилар.
Матбуот гуруҳининг техник таъминоти масалалари отряд раҳбари томонидан қонун доирасида юқори турувчи бўлимлар орқали ташкил этилади.
“Ватан таянчи” ҳаракати аъзоларининг мурожаатлари, фикрлари, таклифларини ўрганиш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ва илғор тажрибаларни кенг тарғиб этиш мақсадида ҳаракатнинг расмий телеграмм мессенжери йўлга қўйилади.



Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling