Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари
Download 63.27 Kb.
|
Qoida va tamoyillar
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ёш ошпаз”
- “Ёш мерган”
- “Ҳайвонот дунёси ҳимоячиси” , “Меҳр-саҳоват фаоли”
- “Мен буни қила олмайман, лекин менинг отрядимда мутахассисларим бор”
Ҳаракат аъзосининг маҳорати
Бу билимларнинг алоҳида ва янги босқичи ҳисобланади. Ҳаракат аъзоси нафақат синовларда назарда тутилган соҳаларда кўникмаларга эга бўлишлари керак, балки қайсидир бир соҳада мутахассис бўлиши муҳим ҳисобланади. Масалан, ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси дала шароитида таом тайёрлашни билиши керак. Бу мавзу синовларда ҳам назарда тутилган. “Ошпаз” мутахассислигига эга ўсмир фақат таом тайёрлабгина қолмай, отрядларни дала шароитида таом тайёрлашлари учун масаллиқларни саралаш ва белгилаш, лагерларда таомномани шакллантириш маҳоратига ҳам эга бўлади. Бу мутахассис масаллиқларни сақлаш тартиби, уларни сақлаш муддатлари, уларни жойлаштириш, массаллиқни айнишига таъсир этадиган омиллар каби ўзига хос билимларга эга бўлади. Бундан ташқари, бу мутахассис ҳаракатнинг янги ёш аъзоларига дала шароитида таом тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказиши ва синовларда назорат ҳаками таркибида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ҳаракат мутахассиси – бу ўз тенгдошлари орасида фахр ва ғурурини юқорилиги ва унга қўшимча масъулият юкланишини англатади. Чунки, айнан у бу соҳада етук мутахассис ва у буни ҳаммадан яхши тайёрлайди. Мутахассисликлар кўп бўлиши мумкин. Бу мутахассисликлар энг аввало бўлажак Ватан ҳимоячилари учун зарур, фуқаролик ҳаётида асқотадиган ва келажакда касб ва ҳунарга айланадиган йўналишлар бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Булар - дала шароитида таом тайёрлаш “Ёш ошпаз”, харита ва жойларда ориентирлаш бўйича “Ёш топограф”, техник хизмат кўрсатиш бўйича “Ёш техник”, тиббий тайёргарлик бўйича “Ёш тиббиётчи”, мерганлик маҳорати бўйича “Ёш мерган”, тоғ тайёргарлиги бўйича “Ёш альпинист”, “Мактаб спортчиси” ва ҳ.к. Шунингдек, ташкилий ва фойдали ишлар йўналишида “Табиат ҳимоячиси”, “Ҳайвонот дунёси ҳимоячиси”, “Меҳр-саҳоват фаоли” ва бошқа кўплаб соҳаларда ёш мутахассислар бўлишлари мумкин. Ҳаракат аъзолари икки йил мобайнида ўзлари қизиққан йўналишларида зарур билим ва кўникмаларга эга бўладилар. Ўз навбатида, ҳаракат томонидан ҳаракат аъзолари мутахассисликларига қараб кўкрак нишонлари билан тақдирланишлари мумкин. Албатта, ўз меҳнатлари ва ҳаракатлари билан қўлга киритилган кўкрак нишонлари ва алоҳида белгилар ёшларда ғурур ва ифтихор уйғотади. Айрим мутахассисликлар иккита даражада бўлиши мумкин. Масалан, иккинчи даражали фотографга ўтказилган тадбирлар бўйича фото ҳисоботлар тайёрлаш вазифаси юклатилса, биринчи даражали фотограф ўзининг фото кўргазмаларини ташкил қилиши мумкин. Отряд раҳбарлари барча йўналишларни билмаслиги ва барча ҳунарларга эга бўлмаслиги мумкин, бу табиий ҳол. Ҳамма ўргатилаётган йўналишларни биламан дейиши ҳам мантиққа тўғри келмайди. Бунақа раҳбарлар ўзларини имкони ва маҳорати етишмаслиги оқибатида, отряд аъзолари билан ўзи эплай оладиган машғулот ва тўгаракларни ўтказиши, натижада, отряд аъзоларининг билим ва кўникмаларини оширишда қатъий чегара ўрнатиб қўйиши мумкин. Бу энг нотўғри ёндашув ҳисобланади. Ташаббускор ва зукко раҳбар доим имкон топади. Бундай раҳбар отряд билан машғулот ёки тўгаракларни ташкил қилиш учун ўқув-моддий базани ташкиллаштиради, керакли мутахассис, уста, мураббий топади ва ўзи машғулотлар жараёнини назорат қилади. Айрим мутахассислар ўқувчилар орасидан ҳам топилиши мумкин. Спорт тўгаракларида аввалдан шуғулланиб келаётган, ҳунармандлар оиласи вакили, бошқа тўгарак ва секцияларда иштирок этиб мутахассисликни қўлга киритган ёшлар ўз тенгдошлари билан ўз мутахассисликлари бўйича бемалол машғулот ўтказиши мумкин. Шунингдек, айрим мутахассисликларни мавжуд адабиётлар, видео машғулотлар ва ота-оналари ёрдамида ўқувчилар мустақил ўзлаштиришлари ҳам мумкин. Энг муҳими отряд раҳбарлари “Мен буни қила олмайман, лекин менинг отрядимда мутахассисларим бор” дейишдан қўрқмасликлари керак. Download 63.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling