Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.2 Ҳаракатнинг белги ва хусусиятлари


Download 63.27 Kb.
bet10/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.2


Ҳаракатнинг белги ва хусусиятлари

“Ватан таянчи” ҳаракати барча ижтимоий гуруҳлар ва ташкилотлар каби ўзининг белги ва хусусиятларига эга. Ҳаракат ўз эмблемасига эга. Ушбу эмблема ҳаракатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Отрядлар турли тадбирларда, спорт мусобақаларида, марафон ва акцияларда ҳаракат эмблемаси акс этган ўзларининг бир хил кўринишдаги кийим-кечакларини жорий этишлари мумкин.


Ҳаракатнинг ўз Низоми ва қонун-қоидалари мавжуд. Ҳаракатга янги аъзо бўлиш истагини билдирган ёшларни қабул қилиш тантанали маросим тарзида ўтказилади. Тадбирда янги қабул қилинган ўсмир тантанали ваъда беради ва унга эмблема топширилади. Бу шунчаки тантанали маросим эмас. Ҳар қандай инсонда қайсидир жиҳатларидан алоҳида ажралиб туриш ва яна бошқа томондан эса муносиб жамоада бўлиш, қандайдир сулола, оила, ташкилотлар вакили бўлиш истаги ва интилиши бўлади.
Ҳаракатнинг рамзий эмблемасини жорий этишдан асосий мақсад ҳам мана шу интилишни шакллантириш ва бундан тарбиялаш мақсадида фойдаланиш ҳисобланади.
“Ватан таянчи” ҳаракати – бу сараланганлар ҳаракати. Сараланган деганда уларнинг оила аъзоларининг моддий ҳолати, эътиқоди ва жамиятда тушуниладиган бошқа ҳолатлар эмас. Булар тенгдошлар орасида яхшилар ичида энг яхшиларидир. Ҳар қандай ўсмир ҳаракат аъзоси бўла олмайди. Чунки, номзод ўзининг ҳаракати, билими, тафаккури, жисмоний тайёргарлиги ва бошқа қобилиятлари билан тенгдошлари ичидан энг яхши кўрсаткичларга эга бўлиши лозим. Ҳар ким ҳам ҳаракатга аъзоликни чуқур ҳис қила олмайди. Ҳар ким ҳам ҳаракат томонидан топшириқларни бажаришда ташаббускор, мустақил фикрлаш ва мустақил ҳаракат қилиш, жамоаси ва жамият учун жон жаҳди билан хизмат қилиш ҳамда ғамхўрлик қилиш, ташқи таъсирлар ва турли хил муаммоларни сабот билан енгиб ғолиб бўлиб чиқиш каби сифатларни ўрганишга қодир эмас. Шунинг учун ҳам ҳаракат аъзолигига тенгдошлари ичидан энг саралари танлаб олинади. Шунинг учун улар Ватаннинг асл таянчлари ҳисобланадилар.
“Ватан таянчи” отрядлари аъзолари давлат умумтаълим мактабларидаги барча ўқувчилар учун интизом, ўқиш, спорт, маданият ва санъат, меҳнат ва хунарда ўрнак бўлишга мажбур. Отряд аъзолари ҳаракатнинг рамзини тақиб юриши уларга катта масъулият ва жавобгарлик юклайди. Ҳар бир отряд юқори турувчи ташкилотлар билан келишган ҳолда ўзларининг кийим русумини белгилаш хуқуқига эга. Ҳаракат рамзи туширилган кийим замонавий, кўркам, юқори дид билан тикилган, ўғил болалар ва қиз болалар учун алоҳида фасонда, бир хил рангда бўлиши зарур. Кийимга турлича ортиқча, бачкана қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди. Кийим ва рамзлар отряд аъзосининг ғурурланиши ва фахрланишига, тенгдошларини эса ҳавас қилишларига хизмат қилиши лозим.



Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling