Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Мақсадли ва ижтимоий фойдали фаолият


Download 63.27 Kb.
bet9/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Мақсадли ва ижтимоий фойдали фаолият

Ҳаётда мантиқсиз фаолиятдан, фойдасиз ишдан, бирор сезиларли натижа бермайдиган ҳаракатдан ёмон ва зарарли нарса йўқ. Ҳаракат аъзоларининг ҳар бир иши кимдир ва нима учундир фойдали бўлиши зарур. Ҳаракат аъзосининг ҳар бир ҳаракати ва қиладиган иши унинг жамоаси учун фойдали, унинг обрўсини кўтарадиган, жамиятда ҳурмат-эътиборга сазовор бўладиган ҳамда отряд олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарилишига хизмат қилиши керак.


Отряд аъзолари кундалик ҳаётда ўзининг мактабидаги, тегишлилиги бўйича маҳаллалардаги вазиятдан хабардор бўлиши керак. Отряд аъзолари маҳалла ва туманлардаги оммавий-ватанпарварлик тадбирлари, ижтимоий-фойдали тадбирларда ихтиёрий равишда фаол иштирок этадилар.
Отряд аъзолари маҳаллаларда ўз тенгдошларини кўмакка муҳтожларга ёрдам бериш, кексалар ва ёши катталарни ҳурмат қилиш, ёшларни ножўя қилмишлардан қайтариш ва ҳимоя қилишга тарғиб қилади.
Бундай фойдали ва эзгу ишларни амалга ошириш учун ҳаракатнинг ҳар бир аъзосида аниқ тасаввур, тушунча ва яхши шаклланган мақсад бўлиши керак. Бунинг учун ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси ўзи фикрлаши ва йўлини топиши керак ҳамда шу асосда нимага эришишини чуқур англаши зарур. Айрим ҳолларда ҳаракат аъзоси ўз олдига бирор мақсад қўйиши мумкин, бунда отряд раҳбари бу мақсадга қандай эришиши учун йўл-йўриқ кўрсатади. Бу ерда асосий меъзон аниқлик, манзиллилик ва текширилганлик (назорат) ҳисобланади.
Олдиндаги вазифа шундай бўлиши керакки, буни ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси бир хил тушуниши зарур. Натижада улар кўзлаган мақсадларига эришишлари лозим. Агар бу икки талаб бажарилмаса натижа самара бўлмайди. Отряд аъзоларининг олдига бирор вазифа қўйишдан олдин чуқур ўйланган, аниқ мақсадга йўналтирилган, бажариш имконияти етарли эканлигига эътибор қаратиш талаб қилинади. Энг муҳими эришилган мақсад ва натижа сезиларли бўлиши керак.


Ўсиш ва рағбатлантириш тизими

“Ватан таянчи” ҳаракати фаолиятида жазолаш назарда тутилмаган бўлса-да, ҳаракат аъзолари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган жавобгарликлардан озод қилинмайди. Ҳаракат аъзоси учун энг оғир жазо унга бўлган ишончнинг йўқолиши, жамоа аъзолари уни қўшмай қўйиши ва отряд олдига қўйилган вазифаларни бажаришга унинг жалб қилинмаслиги ҳисобланади. Қисқа қилиб айтилганда, ўсмирни ҳаракат учун маънавий-ахлоқий жиҳатдан нолойиқ деб ҳисобланиши тушунилади.


Ҳаракат аъзоларини рағбатлантириш тартиби, тури ва миқдори чекланмаган. Ҳаракат аъзосининг ҳар бир эришган ютуғи, эгаллаган фойдали ҳунари, эзгу иши эътибордан четда қолмайди. Отряд раҳбари рағбатлантириш чораларини ва қандай рағбатлантиришни ўз фикрлаш қобилияти ёрдамида амалга оширади. Рағбатлантириш маънавий-ахлоқий, моддий, жамоавий бўлиши мумкин. Энг муҳими рағбатлантириш ўсмирни олдинга ва юқорига интилишига туртки бўлиши керак.
Ҳаракат аъзолари жазодан қўрққанидан фаолият юришлари керак эмас. Улар Ватан корига яроқсиз бўлишларидан, халқни ва тенгдошларининг назаридан қолишдан, олдига қўйган вазифани уддалай олмасликдан иснодга қолишидан, отрядга номуносиб деб топилишидан сақланиши ҳамда бунга йўл қўймасликлари зарур. Бунга ишонч, барча тамойилларни англаш ва тушуниш, ўз олдига қўйган мақсади ва муваффақиятга эришиш йўлидаги интилиши ва ҳаракати орқали эришилади.
Аксарият ҳолларда омма олдида отряд аъзосини эришган ютуғини эълон қилиш, уни алоҳида мукофот билан тақдирлаш, ғолибликни эълон қилиш, улардан ўрнак олиш зарурлигига тарғиб қилиш, мусобақа руҳини қўллаб-қувватлаш самарали натижа беради.
“Ватан таянчи” ҳаракатининг энг илғор аъзолари ҳаракатнинг Марказий аппарати томонидан ота-онасига, у яшайдиган маҳаллага ташаккурнома юбориш, маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги хурмат тахтасида фото суратини қўйиш орқали тақдирланади. Бу ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси учун олий мукофот ҳисобланади.
Давлат умумтаълим мактабларини ўзининг наъмунали хулқи, ташаббускорлиги, фаоллиги ва мактабни аъло баҳоларга тамомлаган “Ватан таянчи” ҳаракатининг ҳар бир отрядидан бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
“Ватан таянчи” ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган “Ватан таянчи” отряди аъзолари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг

Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling