Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Download 63.27 Kb.
bet6/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Кўрсатма - бу ибора психологияда инсон хатти-ҳаракатининг англанмаган кўриниши сифатида тушунилади. Инсон доимий бажарадиган хатти-ҳаракати, дастлаб англанган ҳолда амалга ошади. Отряд аъзоларидаги мақбул ҳаракатлар мунтазам такрорланиши натижасида унда кўрсатмани англаш шаклланади. Бинобарин, аъзоларнинг доимий фаолияти ва хулқини кузатган ҳолда унда қай мазмундаги кўрсатма устувор эканлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Пирамида шаклида тасвирланган шахс тизимининг асосий психологик мазмуни шундан иборатки, қатламлар ўртасидаги бундай боғлиқлик инсон фаолиятига маъно киритади, ҳатто инсон ички дунёсини бир бутун, яхлит тарзда тушуниш имконини беради. Бунда комил инсон ҳаётидаги ҳамма қатламлар бир-бири билан ўзаро уйғунлашган ҳолда намоён бўлади. Демак, унинг амалга ошираётган ишлари қадриятларга мос келади, эътиқоди ва ҳаётидаги асосий мақсади бўлмиш - юксак вазифа (миссия)сига қарши чиқмайди. Отряд аъзосини синчковлик билан кузатиш орқали унинг шахсидаги қатламлар ўртасида уйғунлик ёки зиддиятни илғаш мумкин.
Қобилият. Умумий қобилият шахснинг ҳар қандай фаолиятга киришишида муваффақият учун имконият яратса, махсус қобилият фақат айрим йўналишдаги фаолият турида муваффақиятга эришиш учун асос бўлади. Умумий қобилиятга инсон ақли, яъни интеллектини киритиш мумкин.
Қисқача қилиб айтганда, “Ватан таянчи” ҳаракатига аъзо бўлган ҳар бир ўсмир Ватан манфаатини муқаддас билиши, унинг равнақи ва тараққиёти, тинчлиги ва фаровонлиги йўлдаги ишга сидқи дилдан ёндашиши, бу йўлда ўз тенгдошларига етакчилик қилиши ва бирлаштириши зарур. Юксак вазифани муваффақиятли бажариши шарт.


Ташаббус ва жавобгарлик

Отрядларни кичик гуруҳларга бўлиб ишлашда гуруҳ катталари тайинланади. Гуруҳ катталарини гуруҳ аъзолари сайлайди.


Отрядларни бошқаришда отряд раҳбарининг барча ташаббус ва бошқарувни ўз қўлига олиши ярамайди. Чунки отряд аъзоларининг аксарияти ўсмир ёшдаги ўғил-қизлар бўлгани боис, кўпроқ уларнинг мустақил фикри, ташаббусини инобатга олинишини хоҳлайдилар. Отряд раҳбари уларнинг иш фаолиятини асосий йўналишини белгилаб боради, олдинга қўйилган вазифанинг моҳияти ва долзарблигини тушинтириб боради.
Отряд раҳбари ўзининг педагогик ва бошқарув маҳоратини қўллаш орқали отряд ишининг натижадорлиги, самарадорлиги ва олдиндаги мақсадга тўлиқ эришилишини таъминлайди. Отряд аъзоларининг жамоавий кайфияти ва ташаббускорлик сифатларини ривожланиши, улардаги интизом ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун отряд раҳбари жавоб беради.



Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling