Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари
Дўстлар ва тенгдошлар олдидаги бурч
Download 63.27 Kb.
|
Qoida va tamoyillar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз олдидаги бурчи.
- Ватан таянчи” ҳаракатининг асосий иш услублари қандай
Дўстлар ва тенгдошлар олдидаги бурч. Бу тамойил жамоани қадрлаш ва ҳурмат қилиш, тенгдошлар ўртасида бир мақсад йўлида бирлашиш, қўйилган мақсадга эришишда ўзаро кўмак ва елкадошликни ҳис қилиш, муҳтожларга кўмаклашиш, жамоада ўзини ва бошқаларни қадрлашни тарбиялайди.
Ҳаракат аъзоси энг аввало жамиятнинг фаол аъзосидир. У барча оммавий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тадбирларда, умумҳалқ тадбирлари ва ҳашарларда фаол иштирок этади ҳамда тенгдошларини бунга сафарбар қилади. “Кўпчиликдан қуён қочиб қутулмас” деган нақл бор халқимизда. Ҳаракат аъзолари ҳар қандай топшириқни жамоа бўлиб бажарадилар. “Ватан таянчи” ҳаракати аъзоси шахсий манфаатидан кўра Ватан манфаатини юқори қўяди. Бошқаларга кўмаклашиш, уларнинг миннатдорчилиги ва розилиги орқали қониқиш ҳосил қилади. Тенгдошларининг муваффақиятларидан қувонади, қўллаб-қувватлайди. Кўмакка муҳтож шахсларга, тенгдошларига бор имконияти билан ёрдам беради. Бу орқали қадр-қимматини оширади, халқнинг ҳурматига сазовор бўлади. Ўз олдидаги бурчи. Ўз шахсий интизомини, билимини, жисмоний тайёргарлигини мунтазам такомиллаштириб бориш, ҳеч кимдан кам бўлмаслик, доим олдинга интилиш учун меҳнат қилиш, қобилият ва имкониятларини англаш ҳамда тўғри йўналтира олиш сифатларини тарбиялаб боради. Ҳаракат аъзоси мунтазам равишда ўзининг билимини ошириб боради. Китоб мутолаа қилади. Тенгдошлари орасида билими, ақл-заковати, мантиқий фикрлаши ва тезкор, тўғри қарор қабул қилиши билан алоҳида ўрин тутади. Ватан тарихини чуқур ўрганади, миллий ғурурини юқори тутади. Жисмоний тарбия унинг ҳаётий муҳим омили ҳисобланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади. Ўзининг кўркам ва келишган ташқи кўриниши орқали ажралиб туради. Ҳар бир хатти-ҳаракати учун ўзининг виждони олдида жавобгарлигини чуқур англайди. Бу тамойил энг муҳим ва мураккаб ҳисобланади. Чунки инсонларнинг ички туйғуларини текшириб кўришнинг имкони йўқ. Буни ҳар бир инсон ўзи билади, ўзи бошқаради ва ҳар бир шахс ички туйғулари учун виждонининг олдида ҳакам ҳисобланади. “Ўзини-ўзи енга оладиган инсон ҳаётда енгилмас бўлади” деган фикр бежиз эмас. Бу тамойилларни айтиш осон, лекин уни тадбиқ этиш, ҳаракат аъзоларининг онгига сингдириш ва уларга сўзсиз итоат этилишини жорий қилиш мураккат иш ҳисобланади. Бунинг учун “Ватан таянчи” ҳаракатининг тизимли ва аниқ мақсадли фаолияти ҳамда отряд раҳбарларининг профессионал, илмий асосли ёндашуви йўлга қўйилиши зарур. Ҳаракатнинг мақсади ва вазифалари ҳар бир ҳаракат аъзосининг ҳаёт мазмунига айланиши керак. “Ватан таянчи” ҳаракатининг асосий иш услублари қандай? “Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари билан ишларни ташкиллаштиришда ўсмирларни дунёқараши ва бугунги жамиятда кутилаётган эҳтиёжларни инобатга олиш муҳим ҳисобланади. Ҳаракат аъзолари ҳар қандай вазиятда бир жамоа бўлиб бирлашиши, асосан ўзлари ташаббус ва таклифларни ишлаб чиқишлари зарур. Отрядларда жамоанинг ғоявий мақсадини ва қаҳрамонликка интилиш сифатларини тарбиялаш мақсадида отрядларни бирор миллий қаҳрамонларимизни, мустақиллигимизни ҳимоя қилиш йўлида жонларини фидо қилган ва яшаб ўтганларни, бугунги кун қаҳрамонларини, шаҳар, қишлоқ, маҳаллаларда эл ҳурматига сазовор бўлган фидойи инсонларни исмлари билан аташ мумкин. Бу орқали ўсмирларда ўз ҳамшаҳар, ҳамқишлоқ қаҳрамонлари ҳаётини кенгроқ ўрганиш, улар билан фахрланиш, уларнинг номларини абадийлаштириш масъулияти уйғонади. Download 63.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling