Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Отрядлар билан кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш


Download 63.27 Kb.
bet4/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Отрядлар билан кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш

Отрядларни кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш самарали натижа беради. Отрядларга отряд раҳбарлари бошчилик қилади. Отряд аъзоларининг қобилиятларига қараб улар билан турли хил тўгараклар ташкиллаштириш осон бўлади (Масалан: “Ёш альпинистлар”, “Ёш лойиҳачилар”, “Ёш изтопарлар” ва ҳ.к.). Кимнингдир ҳунармандчилик, кимнингдир ахборот технологиялари, яна кимнингдир спортга қизиқиши юқори бўлади. Отряд раҳбари отряд аъзоларининг қобилияти ва имкониятларига мантиқий ёндашган ҳолда олдинда турган вазифани бажаришга йўналтириши мумкин.


Отрядни умумий таркибда бир вазифага йўналтириш зарур натижа бермаслиги мумкин. Чунки жамоа сони катта бўлса, кимдир сидқидилдан ёндашаётган ишга, кимдир кузатувчи бўлиб, шунчаки иштирокчи бўлиб туриши мумкин. Бу ҳолат айрим ҳаракат аъзоларининг шижоатини сўндиради. Шунинг учун отряд раҳбари ҳар бир ҳаракат аъзосининг ўз қобилияти ва қизиқишига мос топшириқларни бериши муҳим ҳисобланади.


Лидерлик сифатларини шакллантириш

“Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари бугунги кунда ўз тенгдошлари орасида энг садоқатли ва фидойи, чинакам ватанпарварлар ҳисобланадилар. “Ватан таянчи” ҳаракатига аъзо бўлган ҳар бир ўқувчида лидерлик сифатларини шакллантириш ҳаракатнинг асосий мақсадларидан ҳисобланади. Бу масалага ўсмир ёшларнинг психологик жиҳатларини ва бугунги дунё манзарасини инобатга олган ҳолда ёндашиш мақсадга мувофиқ бўлади. “Ватан таянчи” аъзолари энг аввало ўз тенгдошлари орасида етакчи бўлишлари зарур.


Шахснинг етакчилик имкониятини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувларидан бири инсонда шаклланган қобилиятга суяниш ва қобилиятни имкониятга қараб намоён этишдир.
Бундай ёндашув «вазиятли етакчилик» деб аталади, унда етакчи деб тан олинган шахснинг умумий мақсадга эришиш йўлида муаммоли вазиятда ўз қобилиятини намоён эта олиши тушунилади.
Бу назарияга биноан, “Ватан таянчи” отряди бир неча етакчига эга бўлиши мумкин, кези келганда, ҳар бир отряд аъзоси муаммоли вазиятни ҳал этиш борасида ўз қобилият ва имкониятини намойиш эта олади.
Самарали фаолият олиб борувчи отряд раҳбари ўз отрядида айнан шундай муҳитни яратиши керакки, ҳар бир ўсмир зарур вазиятда ўз имкониятини ишга солиш орқали муаммоли вазиятни ҳал этишда фаол қатнашиши ва бошқарув жараёнида иштирок этаётганини англасин. Бунинг учун отряд ҳар қандай вазиятни ҳал этишда масъулиятни ҳис қилувчи ва уддабурон ўқувчиларга эга бўлиши лозим.
Шу билан бирга, отрядда шундай аъзолар ҳам борки, улар юзага келган муаммоли вазиятларни ҳал эта олувчи универсал қобилиятга эга.
“Ватан таянчи” отряди аъзоларига хос хусусиятларни қуйидаги тоифаларга бўлиш мумкин:

Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling