Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари
Download 63.27 Kb.
|
Qoida va tamoyillar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ватан ва жамият олдидаги бурч.
Ота-она ва оила олдидаги бурч. “Ватан таянчи” ҳаракатига аъзо бўлган ўғил-қизлар, ҳеч шубҳасиз, ўз ота-оналарининг, оила аъзоларининг фахри бўлишлари лозим. Ҳаракат аъзолари ўзларининг одоби, билими, мактабда ва жамиятда эришаётган ҳурмати, фан ва спортда эришаётган ютуқлари, ҳаракат таркибида амалга оширадиган ишлари ва эришаётган муваффақиятлари билан ўз яқинларини хушнуд қиладилар. Бу уларнинг ҳаётий бурчи ҳисобланади. Ватанни севиш, унинг обрўси учун масъулиятли бўлиш ва уни ҳимоя қилиш аввало оиладан бошланади. Чунки Ватан остонадан бошланади.
Ҳаракат аъзолари ота-онаси, оила аъзоларининг орзуларини рўёбга чиқариш бўйича бор имконияти ва ғайратини сафарбар қилиши зурур. Бунинг учун улардан мустаҳкам интизом, метиндек ирода, тиришқоқлик билан ўқиш ва билим олиш, спорт билан шуғулланиш ва соғлигини мустаҳкамлаш, катталарни ва устозларни ҳурмат қилиш, ҳунар ва маҳоратга эга бўлиш талаб қилинади холос. Умумтаълим мактабида ўқийдиган ёшларга бу талабларни тўлиқ бажаришлари учун барча шароитлар мавжуд. Бундан ташқари, ҳаракат аъзолари ўз тенгдошлари ичида ҳам аввало ўз ота-оналарини ҳурмат қилишлари ва оилаларини шаъни учун қайғуришлари зарурлигини тарғибот қиладилар. Ножўя ҳатти-ҳаракатлари, ёмон хулқи ва ўқишдаги паст кўрсаткичлари билан жамоаларни ортга тортаётган ўқувчиларни отряд аъзолари ва отряд раҳбари ўз назоратларига олишлари зарур. Бундай салбий хусусиятга эга ёшларга ўз таъсирларини ўтказиш орқали уларни тўғри йўлга етаклайдилар. Натижада, нафақат ўз ота-оналари, балки тенгдошларининг ота-оналарига, уларнинг оилаларига ҳам фойдали ва эзгу иш қилган бўладилар. Ватан ва жамият олдидаги бурч. Ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббатини, қонунларга, миллий анъана ва қадриятларимизга, катталар ва кекса авлод вакилларига ҳурматини, уларнинг чинакам ҳимоячиси бўлишини тарбиялайди. Ҳаракат аъзолари энг аввало “Ватан” тушунчасини чуқур англашлари лозим. Ўзлари туғилиб ўсган жойнинг маданияти, урф-одатлари, анъана ва қадриятлари тарихини ўрганиб боради. Миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга бегона ҳар қандай кўринишдаги ҳатти-ҳаракатларни зудлик билан англаш ва уларни тарқалиши ёки томир отишига йўл қўймасликлари керак. Жамоат жойларида, мактабда ўзидан катталарни, ўқитувчиларни, кекса нуронийларни ҳурмат қилишади, уларни танбеҳлари ва кўрсатмаларидан тўғри хулоса чиқаришади, уларга зарур ҳолларда кўмаклашадилар. “Ватан таянчи” ҳаракати аъзоси Ўзбекистон Республикасининг барча қонунларини, унинг рамзларини ҳурмат қилади ва уларга тўлиқ риоя қилади. Жамиятда ва тенгдошлари орасида буни тарғиб қилади ҳамда шахсан намуна кўрсатади. Давлат қонунларига ва рамзларига беҳурматлик қиладиган ҳар қандай шахсни бундан қайтаради, унга ўз муносабатини билдиради. Зарур ҳолларда ўз отряд раҳбари ёрдами билан бундай ҳолатларни олдини олади. Ноҳақлик ва ғайринсоний ҳолатларга муросасиз муносабат билдиради, доим ҳақиқат ва адолат томонида бўлади. Заифларни ҳимоя қилади. Ватан манфаатига зид бўлган ҳар қандай ахборотларни тарқалишига қарши йўл қўймайди. Бундай ҳолатларга дуч келганида ёки хабардор бўлганида “Огоҳлик ва ҳушёрлик”ни таъминлаш ҳамда уни бартараф қилиш мақсадида отряд раҳбарига хабар беради. Download 63.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling