Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Download 63.27 Kb.
bet8/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Меҳнат орқали ўқитиш

Ҳаракат аъзоси моҳир, уддабурон ва доимий равишда ҳунар ўрганишга чанқоқ бўлиши керак. Бу биз ўйлаётгандек бирор нарсани ўргатиш ёки ўқитиш эмас. Бу энг аввало, мустақил танлов ва ўзаро ўрганиш дегани. Ҳаракат аъзолари ўзлари учун муҳим деб ҳисоблаган соҳани, ҳунарни танлайдилар. Тўгаракни танлашда ўзлари ташаббускор бўладилар. Отряд раҳбари эса бу тўгаракни қандай ташкил этиш, мутахассис сифатида кимларни жалб қилиш, тўгарак учун зарур шароит, жиҳозлар билан таъминлаш устида бош қотиради. Отряд раҳбарлари ташкилотчи ҳисобланади. Шунингдек, бирор ҳунарга эга ёки бирор соҳада малакаси бор отряд аъзоси ҳам бошқа тенгдошларига ўз ҳунари ва маҳоратини ўргатиши мумкин (дурадгорлик, мусиқа, спорт ва ҳ.к. ).


Тўгаракларни ҳисобот учун ўтказиш тақиқланади. Ҳар бир ўрганилган ҳунар ёки маҳорат дарҳол амалда тадбиқ этилиши лозим. Айтайлик, дурадгорлик тўгарагида бирор фойдали буюм тайёрланса, ундан дарҳол мўлжалланган мақсадда фойланилиш керак. Тўгараклар жараёнида “Мендек бажар!” эмас, “Мени қилаётганимни кузат ва ўзинг буни қандай керак деб ҳисолабсанг шундай қил” деган тамойилга асосланса мақсадга мувофиқ бўлади.
“Меҳнат орқали ўқитиш”ни кўргазмали машғулот сифатида ёки олдинга қўйилган топшириқни бажариш деб тушуниш нотўғри. Бу услуб мақсадга эришишнинг воситаси ва йўли сифатида ташкил этилиши лозим. Ана шунда ўзлаштирилган билим доимий муҳурланиб қолади. “Машғулот ўтилди, унутилди” деган юзаки машғулотга, беҳуда йўқотилган вақтга айланмайди. Масалан, тўгаракда ўргатилган ҳунар ёки маҳоратни машғулот жараёнида ҳар бир иштирокчи шахсан бажариши керак. Тайёр бўлган маҳсулот ёки маҳорат дарҳол амалда тадбиқ этилиши керак. Шунинг учун отряд раҳбари тўгаракни ташкил этишда ёшлар ва жамият эҳтиёжлари учун зарур масалани назарда тутиши керак. Бу муҳим масала!
Тўгараклардан кўзланган асосий мақсад ёшларни фақатгина ўқитиш эмас, балки бир ҳунарни қандай ўрганишга ўқитиш, мустақил равишда фойдали ҳунарни танлаш ва уни мукаммал ўрганиш иштиёқини шакллантириш ҳамда ўрганган ҳунарини ҳаётга татбиқ этилишига эришиш ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, “Ёшликда олинган билим, тошга битилган битик” деган мақолни амалда жорий қилишдир.



Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling