Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари
Табиат қўйнида тадбирларни ўтказиш
Download 63.27 Kb.
|
Qoida va tamoyillar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахсий таъминланиши
- Ватан таянчи” ҳаракати аъзоси боқиманда эмас ва бундан ор қилади!!!
Табиат қўйнида тадбирларни ўтказиш
Тадбирларни табиат қўйнида ўтказиш отряд аъзоларида Ватанни кенгроқ ҳис қилишга, ҳар бир ўқувчини табиатга ва она заминга муҳаббатини шакллантиришга хизмат қилади. Бундай тадбирларда ўсмирлар қолипга солинган ва илгари тайёрлаган тадбирлардан қочган ҳолда ўз имкониятларидан фойдаланиб, қўлбола усуллар билан машғулот жойларини тайёрлайдилар. Ноанъанавий тарзда давра суҳбатлари, муҳокамалар ўтказишлари мумкин. Шунингдек, маҳаллий фермерлар, боғбонлар, тадбиркорлар билан учрашувлар ташкиллаштирилиб, фермерлик ва тадбиркорлик сир-асрорларини ўрганадилар. Уларга амалий ёрдам берадилар. Бундан ташқари, мамлакатимизда анъанавий тус олаётган “Яшил макон” миллий дастури доирасидаги тадбирларда ҳам “Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари энг фаол ва ташаббускор бўлишлари шарт. Ҳар бир отряд ўз мактаби ҳудудида алоҳида ажратилган ҳудудига эга бўлади. У ҳудудга турли хил мевали ва манзарали дарахтлар ўтказадилар, гуллар экиб боғдорчилик тўгаракларини ташкил қиладилар. Шунингдек, отрядлар ўз худудлари табиатини, имкониятларини, ўзига хосликларини кенгроқ ўрганиш мақсадида географик ва топографик тадбирларни ташкиллаштирадилар. Отряд аъзолари ўзлари яшаб турган ҳудудлар харитасини ўқишни, имконият ва табиий бойликларини билишлари шарт. Бу орқали унда ўзи туғилиб ўсаётган заминга муҳаббат шаклланади. Табиат қўйнида ўтказиладиган машғулотлар жараёнида ҳар бир ўқувчи маҳаллий воситалардан фойдалаган ҳолда яшовчанлик имкониятларини яратиш кўникмаларини ҳам ўрганади. Жамоавий тарзда жойлашув жойида шароитларни яратиш, унинг атрофини зарур элементлар билан жиҳозлаш бўйича амалий кўникмалар ҳам шаклланади. Шахсий таъминланиши Бу ўзига ҳос жиҳат ҳаракатнинг мажбурлов таъсири орқали ташкил этилмайди. Ўз-ўзини таъминлаш сифати ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси учун ички тасаввуридан, хоҳиш ва ёндашувидан келиб чиқиб шаклланади. Ҳаракат аъзолари шахс сифатида қарамлик кайфиятидан йироқ, зукко ва муаммоларга ечим топиш қобилиятига эга бўлишлари зарур. “Ватан таянчи” ҳаракатининг Марказий аппарати, ҳаракатнинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари томонидан отрядлар билан турли хил тўгараклар, ҳарбий қисмлар ва полигонларга ташрифлар, экскурсиялар ва бошқа ташкилий тадбирларни ўтказиш бўйича зарур чоралар кўриб борилади. Тадбирларга қай даражада ёндашиш ва ташкил этиш, қизиқарли ва юқори даражада ўтказиш масъулияти отряд раҳбарлари ҳамда бевосита отряд аъзолари зиммасида бўлади. Ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси энг аввало ўзининг эҳтиёжини ва ўзи учун зарур анжомларни ўзи белгилайди. Ҳаракат аъзоси табиат қўйнидаги машғулотлар ва дала шароитидаги амалий машғулотлар учун зарур анжомларни ўз тасаввури (фантазияси)дан келиб чиқиб, мустақил танлайди. Айтайлик, дала шароитида зарур бўладиган ичимлик суви учун идиш, овқатланиш учун, ювиниш ва ўзига яшаш шароити яратиш учун биринчи зарурий анжомларини ўзи тайёрлаши керак. Бундан ташқари, суткалик ҳаракатланиш ёки тунги шароит учун зарур анжомларни ҳам назарда тутиш лозим. Ҳаракат ёки отряд ҳар бир аъзосини тайёр анжомлар билан таъминловчи захирага эга ташкилот эмас. Ҳаракат аъзоси ўзи учун зарур анжомларни ўз ота-онаси ёки отряд раҳбари қўли остида, ўз қўли билан яратиши мумкин. Бу ҳам ўсмирдан топқирлик ва уддабуронликни талаб қилади. Чунки харид қилиб олган ҳар бир нарса унинг шахсий мулки ҳисобланади. Ҳамма нарсани тайёрлаб бериш, борган жойида шароитларни тўлиқ яратиб қўйиш, ҳар доим ҳам эҳтиёжларини тўлиқ қондиравериш ёшларда боқимандалик кайфиятини шакллантиради. “Ватан таянчи” ҳаракати аъзоси боқиманда эмас ва бундан ор қилади!!! Download 63.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling