Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Download 63.27 Kb.
bet17/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Амалий қисм. Бунда отряд аъзолари шу куни ёки аввалги йиғинларда олган билимларини амалда бажарадилар.
Бадиий қисм. Бунда йиғин иштирокчилари бирор бир қўшиқни жамоавий ижро этадилар. Қўшиқ куйлашда профессионал куйлаш бўлиши шарт эмас, энг муҳими биргаликда куйлаш, жамоани ҳис қилиш ҳисобланади.
Якун ясаш. Ўтказилган йиғинга қисқача якун ясалади. Келгуси йиғин учун мавзу танланади ва ташкилотчилар тайинланади.
Жойни йиғиштириш ва йиғиннинг ёпилиши. Йиғин ўтказилган жойни тозалаш, ортидан ҳеч қандай чиқиндилар қолдирмасдан саранжом ҳолга келтириш ва анаънавий сафланиш.
Бу йиғинларнинг ҳеч қандай қийинчилиги йўқ. Йиғинларни бошидан охиригача ўсмирларнинг ўзлари ташкил этадилар ва ўтказадилар. Айрим машғулотларни ҳатто янги қўшилган отряд аъзолари ҳам ўтказиши мумкин. Бу ерда катталар шарт эмас. Катталар фақатгина маърузачи ёки инструктор сифатида, янги ёки мураккаброқ машқларни ўзлаштиришларида ёрдам беришлари учун таклиф қилиниши мумкин. Отряд раҳбарлари бу йиғинларда текширувчи, кузатувчи ёки меҳмон сифатида ўзини ҳис қилиши мумкин.
Албатта бундай ҳолат бирданига бўлмайди. Биринчи бошида отряд аъзоларида машғулотларни мустақил ташкил қилиш ва ўтказиш учун малака, ёш аъзоларда эса тажриба етишмайди. Бунинг учун отряд раҳбарларидан ҳар бир ўсмирнинг қобилиятини яхши билиши ва ундан келиб чиқиб мақсадли вазифаларни белгилаб бериши талаб қилинади. Отряднинг ёш аъзоларига мустақил равишда машғулотларни ташкиллаштириш, машғулот жойларини тайёрлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида малакали мутахассисларни бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўз ўрнида ўзаро устоз-шогирд анъаналарини шакллантиради.
Яна бир мураккаб ҳолат бу, қачон ўсмир учун мураббий керак эмаслигини аниқлаш ҳисобланади. Чунки, ўсмирлар эрта мустақил йиғинга чиқариб юбориш салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Улардаги ёшлик туйғулари, қизиққонликлари отряд обрўсига путур етказиши, ўзбошимчалик билан нотўғри хатти-ҳаракатларни содир этишларига сабаб бўлиши мумкин. Етарли малакага эга бўлмаган машғулотларни қизиқарли ва самарали ўтказмасликлари, ўсмирларни юзаки ёндашишига, йиғинларнинг моҳиятини ва таъсирчанлигини йўқолишига олиб келади.
Шунчаки “Хўжа кўрсин”га ёки ҳисобот учун ўтказиладиган йиғинлар ҳеч қандай самара бермайди. Ўсмирларни мустақил фикрлаш ва ташкилотчилик сифатларини шакллантириш йиғинларнинг асосий мақсадига эришишини таъминлай олмайди.
Энг ёмони, отряд раҳбарларининг масъулиятсизлик оқибатида ҳамма нарсани ўсмирларнинг ўзларига ташлаб қўйиши ҳисобланади. Отрядларни кичик гуруҳларга ажратишда гуруҳ катталари тайинланиши муҳим аҳамият касб этади. Отряд кичик гуруҳларга ажратилганида ўзаро мусобақа кайфияти шаклланади. Бу йиғинлар ва машғулотлар кўпроқ самарали бўлади. Йиғинларга чиқишдан аввал ҳар бир гуруҳ ўзи алоҳида мавзуга тайёргарлик кўради ва рақиб гуруҳдан қизиқарлиқ ўтказишга ҳаракат қилади. Бу жараён отрядга янги авлод қўшилгунга қадар давом этади. Катта авлод вакиллари ўзларидан кейинги авлодга мустаҳкам шаклланган анъаналарни қолдириб кетади.

Ватан таянчи” ҳаракатининг лагерь йиғини


Лагерь – бу «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятининг асосий ва муҳим босқичи ҳисобланади. Ҳаракатнинг лагерь йиғини ҳар йили ўқув йили якунида Мудофаа вазирлигининг дала-ўқув марказларининг бирида ўтказилади. Лагерь йиғинлари ҳаракат фаолиятининг йил давомида амалга оширган ишларининг якуний босқичи ва ҳаракат аъзоларининг йил давомида ўрганган, ўзлаштирган билимлари, кўникмалари, маҳоратларига якуний баҳо бериш учун ўтказилади. Ўзининг ташкилий ва ўтказиш тартибига кўра “Ватан таянчи” ҳаракатининг лагерь йиғинлари анъанавий болалар дам олиш оромгоҳлари фаолиятидан тубдан фарқ қилади.



Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling