Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги


Жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари учун балларни ҳисоблаш


Download 370.9 Kb.
bet3/13
Sana31.01.2024
Hajmi370.9 Kb.
#1830752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Тавсиянома бериш Низоми

Жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари учун балларни ҳисоблаш. “Ватан таянчи” отряди раҳбари давлат умумтаълим мактабидаги жисмоний тайёргарлик фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда отряд аъзоларининг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини назорат қилиб боради. Дарслар жадвали асосида отряд аъзоларининг баҳолари ўқув фанларидан қўйилган фанлар бўйича баҳолари кўрсаткичларини йиғиндисини ҳисоблаш билан бир хил тартибда қайд қилиб борилади.
Ҳар ой якунида отряд аъзоларидан назорат синовлари ўтказилади. Назорат синовлари спортнинг 100 ва 3000 метрга югуриш, турникда тортилиш турлари бўйича ўтказилади ҳамда ой якуний баҳоси чиқарилади.
Бунда, жисмоний тарбия фанидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган ўқувчиларга қуйидаги тартибда балл берилади:
4,0 дан 4,3 гача — 10 балл;
4,4 дан 4,7 гача — 15 балл;
4,8 дан 5,0 гача — 20 балл.


Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанидан баҳоларни ҳисоблаш. Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани “Ватан таянчи” отрядларига аъзо бўлган ўқувчилар учун махсус фан сифатида қайд этилади. Отряднинг ҳар бир аъзоси ушбу фан дастурини мукаммал ўзлаштириши зарур.
Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқиш давомида ўқувчилар бошланғич ҳарбий тайёргарликнинг назарий ва амалий жиҳатларини чуқур ўрганиб, энг аввало фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, Қуролли Кучлар сафидаги муддатли ҳарбий хизматнинг бирламчи кўникмаларини ўзлаштирадилар. Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанини баҳолаш тартиби дарслар жадвали асосида отряд аъзоларининг баҳолари ўқув фанларидан қўйилган фанлар бўйича баҳолари кўрсаткичларини йиғиндисини ҳисоблаш билан бир хил тартибда амалга оширилади.
Бунда, Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган ўқувчиларга қуйидаги тартибда балл берилади:
4,0 дан 4,3 гача — 10 балл;
4,4 дан 4,7 гача — 15 балл;
4,8 дан 5,0 гача — 20 балл.

Ватан таянчи” ҳаракатининг махсус синови натижалари.


Махсус синов (тест) – бу ҳаракат аъзоси учун мажбурий ва муҳим дастур ҳисобланади. Бу синовда ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси билиши ва бажара олиши шарт бўлган билим ва маҳоратлари текширилади.
Махсус синов ўсмирларни ҳаракатга қабул қилаётганда, ҳар чоракда ёки ҳаракат аъзосининг илтимоси билан якка тартибда, ҳаракатнинг дала лагер йиғинида ўтказилади.
Бу синов саволлари босқичларга бўлиниб, оддийдан мураккабга қараб ўсиб боради. Синов босқичидан ўтган ҳаракат аъзоси алоҳида нишонга эга бўлади ва навбатдаги босқич учун тайёргарлик кўрадилар.
Ҳар бир босқич синовлари бир нечта мавзу ва саволларни ўз ичига олади. Бу мавзу ва саволларни ўзлаштириш маълум вақтни талаб қилади. Саволлар тўртта асосий йўналишлар бўйича жамланган бўлади. Синовлар “Ватан таянч”лари ҳақида билимлар ва “Маънавий-маърифий тайёргарлик” йўналишлари назарий тест тартибида, “Жамият ҳаётидаги иштироки ва фуқаро ҳимояси” ҳамда “Табиатдаги ҳаёт” йўналишлари амалий тартибда қабул қилинади.
Назарий тест синовлари ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ўнтадан саволлардан иборат бўлади. Амалий синовлар билетларга учтадан шарт киритиш ва танланган билетдаги шартларни бажариши натижалари билан баҳоланади.
Ватан таянчи”лари ҳақида билимлар. Бу йўналишида мамлакатимизда мавжуд болалар ва ўсмирлар ташкилотлари, ҳаракатлари, “Ватан таянчи” ҳаракатининг мақсади ва вазифалари, отряд аъзосиинг мажбурияти ва бурчи, ҳаракат томонидан амалга ошириладиган тадбирлар, тўгараклар, уларни ўтказиш тартиблари бўйича билимлар синалади.

Download 370.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling