Вақти-2 соат Талабалар сони: 100 нафаргача


Жавоб беради ва ёзиб оладилар


Download 24.88 Kb.
bet3/4
Sana20.11.2023
Hajmi24.88 Kb.
#1788075
1   2   3   4
Bog'liq
5.Спирт ва феноллар.

Жавоб беради ва ёзиб оладилар

3- босқич. Якуний (5 дақиқа)

3.1. Мавзуни умумлаштириб якунланади, мустақил ўзлаштириш учун вазифа берилади.
Кўп атомли спиртлар, феноллар асосида синтез қилинадиган смолалар.

Савол берадилар, мавзу бўйича топшириқларни ёзиб оладилар

Ўқув машғулотининг технологик харитаси
1. Спиртлар ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси. Спиртлар деб, молекуласида битта ёки бир неча гидроксил группа сақлайдиган бирикмаларга айтилади. Спиртлар углеводород қисмига қараб, тўйинган, тўйинмаган ва ароматик спиртларга бўлинади.
СН3-СН2-ОН этил спирти (тўйинган)
СН2=СН-СН2-ОН аллил спирти (тўйинмаган)
С6Н5-СН2-ОН бензил спирти (ароматик)
Спиртлар молекуласидаги гидроксил группа сонига қараб бир, икки ва кўп атомли спиртларга бўлинади:
СН3ОН СН2ОН-СН2ОН СН2ОН-(СНОН)4-СН2ОН
метанол этилен гликол сорбит
Спиртлар гидроксил группанинг молекулада қандай углерод атомида жойлашганлигига қараб бирламчи, иккиламчи ва учламчи спиртларга бўлинади.
Агарда гидроксил группа бирламчи углерод атоми билан боғланса бирламчи спирт, иккиламчи углерод атоми билан боғланган бўлса иккиламчи, учламчи углерод атоми билан боғланган бўлса учламчи спирт дейилади. Масалан, С4Н9ОН таркибли бир атомли спиртга 2та бирламчи, битта иккиламчи ва битта учламчи спирт мувофиқ келади:
СН3-СН2-СН2-СН2ОН бутанол-1 (бирламчи бутил спирт)
СН3-СН2-СНОН-СН3 бутанол-2 (иккиламчи- бутил спирт)
СН3-СН-СН2ОН 2-метилпропанол-1
| (бирламчи изобутил спирт)
СН3
СН3-СОН-СН3 2-метилпропанол-2
| (учламчи изобутил спирт)
СН3
2. Тўйинган бир атомли спиртлар. Тўйинган углеводород молекуласидаги исталган бир водород атомини гидроксил группасига алмаштириб ҳосил қилинган бирикмаларга тўйинган бир атомли спиртлар дейилади. Уларнинг умумий формуласи СпН2п+1ОН.
Спиртлар ҳам ўз гомологик қаторига эга бўлиб, улар бир-биридан –СН2- группага фарқ қилади.
3. Номенклатура ва изомерияси. Оддий спиртлар гидроксил группага бириккан радикаллар номи билан айтилади. Рационал номенклатура бўйича спирт номи уларнинг биринчи вакили карбинол (метил спирти) номи олдига радикал номи қўшиб ўқилади: 
СН3ОН СН3-СН2-СН2ОН СН3-СНОН-СН3
метил спирт пропил спирт изопропил спирт (карбинол) (этил карбинол) (диметил карбинол) 
Систематик номенклатура бўйича спиртлар номи тўйинган углеводородлар номига –ол қўшимчасини қўшиб ўқилади ва гидроксил қайси углерод атомида турганлигини рақам билан кўрсатилади: 
СН3-СН2-СН2ОН СН3-СНОН-СН
пропанол-1 пропанол-2 
Бир атомли спиртларда изомерлар сони тегишли углеводородларга нисбатан гидроксил группанинг жойлашиши ҳисобига бўлади. Бутанда иккита изомер бор. Бутанолнинг эса, тўртта изомерлари мавжуд (юқорига қаралсин).
4.Табиатда учраши ва олиниш усуллари. Спиртлардан метанол ва этанол соф холатда ўсимликлардан олинадиган эфир мойларида ва ўсимлик аъзоларида учрайди. Спиртлар оддий ва мураккаб эфирлар холатида ўсимликлар оламида кенг тарқалган. Улар асосан қуйидаги синтетик усулларда олинади. 1.Мураккаб эфирларни гидролизлаб олинади:
СН3СООС2Н5 + НОН СН3СООН + С2Н5ОН
2. Этилен углеводородларига юқори температура ва катализатор иштирокида сув таъсир эттириб олинади:
СН2=СН-СН3 + НОН ________> СН3-СНОН-СН3
3. Саноатда этил спирти крахмал (гуруч, буғдой, картошка) ва целлюлоза (ўрмон чиқиндилари, ғўзапоя) сақлайдиган ҳом ашёларни бижғитиб олинади:
(С6Н10О5)n + nН2О ________> nС6Н12О6
С6Н12О6 ________> 2С2Н5ОН + 2СО2
5.Физик ва кимёвий хоссалари.
Физик хоссалари. Спиртларнинг биринчи тўрт вакиллари суюқлик бўлиб, ўзига хос хидга эга. Спиртларнинг молекуляр массаси ортиши билан қайнаш температураси ҳам ортади. Спиртларда гидроксил группа сони кўпайиши натижасида уларнинг агрегат ҳолатлари ўзгаради. Масалан, этанол суюқлик, глицерин мойсимон суюқлик, маннит эса қаттиқ модда. Бирламчи спиртларга нисбатан иккиламчи спиртларнинг, иккиламчиларга нисбатан учламчи спиртларнинг эрувчанлиги ортиб боради.
Спиртларнинг қайнаш температураси, шу спирт молекуласидаги радикал асосида ҳосил бўлган галоидли бирикма ва оддий эфирларнинг қайнаш температурасидан анча юқори бўлади. Бунга сабаб спиртларда молекулалар аро водород боғланишнинг мавжудлигидир.
Кимёвий хоссалари. Спиртларнинг сувли эритмалари нейтрал реакцияга эга. Спиртлар турли хил кимёвий реакцияларга киришади. Уларнинг реакциялари қуйидаги группаларга бўлинади.
1. Гидроксил группадаги водород атомига хос реакциялар. а) Спиртларга ишқорий металлар таъсир эттирилганда, уларнинг гидроксил группасидаги водород атомини сиқиб чиқариб, алкоголятлар ҳосил қилади:
2С2Н5ОН + 2Nа ________> 2С2Н5ОNа + Н2
Алкоголятлар беқарор моддалар бўлиб, сув таъсирида осон парчаланади ва қайтадан спирт ҳосил бўлади.
б) Спиртларга органик кислоталар таъсир эттирилганда улар гидроксил группасидаги водород атомини кислота қолдиғига алмаштириб мураккаб эфирлар ҳосил қилади. Бу реакция этерефикация реакцияси дейилади.
R-СООН + R1-ОН R- СОО-R1 + Н2О
2. Гидроксил группанинг хоссаларига асосланган реакциялар. a) Спиртларга галогенид кислоталар ёки фосфорнинг галоидли бирикмалари таъсир эттирилганда спиртнинг гидроксил группаси галоген атомига алмашинади:
R-ОН +НВr ________> R-Вr + Н2О
С2Н5-ОН + РСl5 ________> С2Н5Сl + РОСl3 +НСl
в) Дегидратланиш реакциялари. Спиртларни кўп миқдордаги концентрланган сульфат кислота иштирокида 1400С дан юқори температурада қиздирилса, этилен углеводородлари ҳосил бўлади. Масалан:
СН3-СН2-ОН ________> СН2=СН2 +Н2О
Бошқачароқ шароитда спиртлар молекулалараро дегидратланганда, уларнинг икки молекуласидан сув ажралиб чиєиб оддий эфирлар іосил бўлади. Масалан. Мўл миєдорда этил спирти Н2SO4 иштирокида 1400Сгача секин қиздирилса диэтил эфири іосил бўлади:
С2Н5ОН + С2Н5ОН ________> С2Н5-О-С2Н5 + Н2О
3. Оксидланиш реакциялари, яъни -ОН билан унга a-холатдаги углерод водороди иштирокида борадиган реакциялар.
а) Водородни ажралиши. Спирт буғларини юқори температурада темир кукуни устидан ўтказилса, водород молекуласини ажралиши ҳисобига бирламчи спиртлардан альдегидлар, иккиламчи спиртлардан кетонлар ҳосил бўлади:
СН3-СН2-ОН ________> СН3-СНО + Н2
СН3-СНОН-СН3 ________> СН3-СО-СН3 + Н2
б) Спиртларнинг оксидланиш реакциялари асосан, К2Cr2O7 + Н2SO4 ёки КМnО4 + Н2SO4 иштирокида кетади. Бирламчи спиртлар оксидланса альдегидлар, иккиламчи спиртлардан кетонлар ҳосил бўлади:
СН3-СН2СН2ОН + (О) ________> СН3-СН2-СНО + Н2О
СН3-СНОН-СН3 + (О) ________> СН3-СО-СН3 + Н2О
6.Ишлатилиши. Спиртлар халқ хўжалигининг кўп тармоқларида ишлатилинади. Кимё саноатида синтетик каучук ва бўёқ моддалар, фармацевтикада диэтил эфир, этил хлорид (айрим жойни оғриқ сезмайдиган қилиш учун)ларни олишда ишлатилинади. Илмий-тадқиқот институти лабораторияларида, озиқ-овқат саноатида кўп миқдорда ишлатилинади.

Download 24.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling