Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

1. Мактабгача таълим – уч ёшдан бошланиб, олти – етти ёшгача 
оилада, болалар боғчасида ва мулкчилик кўринишидан қатъий назар бошқа 
хил таълим ташкилотларида олиб бориладиган таълим туридир. 
2. Бошланғич таълим – бу талим тизими 1-4 синфларни ўз ичига 
қамраб олиб, бунда ўқиш олти – етти ёшдан бошланиб, унда болаларга ўқиш 
ва ёзиш таълими мукамаллаштирилиб берилади. 
3. Умумий таълим – бунда ўқувчиларга 5-9 синфлар доирасида билим 
ва тарбия берилиб, унда ўқувчиларнинг дарс жараёни йилдан-йилга 
мураккаблаштирилиб борилади. 
4. Ўрта махсус билими ва касб-хунар таълими. Унга ўқиш муддати 2-
3 йиллик бўлган академик лицей ва касб хунар коллежлари киради. Бунда 
ўқувчиларга касб-хунар ўргатилиб, ҳаётга тайёрланади. 
Алохида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, умумтаълим мактаби барчамиз 
учун мажбурий бўлиб, уларда болаларимизга умумий билим асослари чуқур 
ўргатилади ва фарзандларимизнинг дунёқарашини шакллантириш ва 
кенгайтиришимизга асос солинади. 
Таълимнинг бу тизимларидан ташқари яна узлуксиз таълимни 
ривожлантирувчи таълим турлари ҳам бўлиб, улар қуйидагича: 
Олий мутахассислик таълими. Одатда ўн етти – ўн саккиз ёшлардан 
бошланиб, тўрт йилдан кам бўлмаган даврда давом этади. Таълимнинг бу тури 
бакалавриат ҳамда магистратураларга бўлиниб кетади. 
Бакалавриат – олий таълимнинг биринчи кўриниши бўлиб, унда 
талабалар мутахассисликлар бўйича таълим оладилар. Унда ўқиш камида 4 
йил давом этиб, олий маълумот ва таянч мутахассислик дипломини олиш 
билан тумомланади. 
Магистратура – аниқ мутахссисликлар бўйича олий касбий таълими 
бўлиб, бакалаврлик маълумотидан кейин камида 2 йил давом этади. Ундаги 
таҳсил якуний квалификацион давлат аттестацияси ва магистрлик 
диссертациясини ҳимоя қилиш билан ниҳоясига етказилади. Узлуксиз 
таълимнингдавомийлигини 
хисобга 
олган 
ҳолда, 
уни 
янада 
мукаммаллаштириш ва комилликликка интилганимиз сари биз ўз 


115 
эхтиёжларимиз ва ички шароитларимиздан келиб чиқиб, узлуксиз таълимнинг 
расмий тизимида яна бир босқични ҳам жорий этишимиз лозим. Бу босқич 
икки илмий даражага бўлиниб, улар аспирантура ва докторантуралардан 
иборатдир. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling