Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Курс иши ва илмий доклад
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хато бу - иқтисодий категорияларни ва қонунларни нотўғри тушуниш ёки яхши тушунмаслик сабабли келиб чиқади. Камчиликлар
2. Курс иши ва илмий доклад - мустақил ишининг асосий шакли. Фанни мустақил ўрганишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ўқув шаклларидан бири курсишидир. Курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш жараёнида талабалар касбий фанларни янада чуқурроқ ўрганишади. Иқтисодий категориялар ва қонунлар моҳиятини тушуниш кураккаб назарий муаммоларни таҳлил этиш, уни амалиётда тадбиқ килиш ҳақида ўйлашга, фикр юритишга ўндайди. Курс ишининг фанни мустақил ўрганишдаги муҳим аҳамияти шундаки, талабалар адабиётлар билан ишлашни, иаълумотлар тўплаш, уларни жадвал, диаграммаларда тасвирлаш, хулоса чиқариш, ҳамда ўрганилган масала юзасидан ўз фикрларини баён қилишга ўрганишади. Ана шу жараёнди талабалар ўзлари индуктив ва дедуктив услубларни қўллаб, алоҳида ҳодиса ва воқеалар асосида умумий хулоса чиқаришни ўрганадилар. Курс иши талаба томонидан танланади. Унинг ҳажми 25-30 бет (стандарт ёзув қогози бўйича) мўлжалланади. Бу мавзуни ҳар томонлама чуқур ўрганиб, ўз қобилиятини, фанни ўзлаштиришдаги ҳаракатини, интилишини ифодалаш имконини беради. Курс ишига юқори талаб қўйилиши сабабли кафедрадан илмий раҳбар тайинланади. У талабаларга курс ишини тайёрлашда зарур маслаҳатларни беради. Бу талаблар қуйидагилар: - курс иши мавзуси фақат дарслик доирасида эмас, балки қўшимча адабиётлар, шу мавзу бўйича журнал, газеталардаги мақолалардан фойдаланиб ёзилади; - курс ишида илмий изланиш элементлари бўлиши, назарий қоидалар, тажрибалар билан ёритилади; - иш бўйича режа тузилади, режа таркиби: кириш, асосий қисм (ёритиш керак бўлган масалалар), хулосадан иборат бўлади. - курс иши расмий қабул қилинган шаклда бўлиши керак, яьни бирон бир муаллифнинг фикри иш мавзусини ёритишда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиш мақсадида келтирилса, жумлалар матндан ўзгартирилмай, қандай бўлса шундай кўчирилади ва қўштирноқ ичига олинади, изоҳ берилади. У саҳифанинг энг тагига рақамланган ҳолда берилиб, манба кўрсатилади. Унда ҳавола қилинган муаллифнинг номи, асар ёки мақоланинг номи, нашриёт номи, нашр қилинган йили берилади. - матн мустақил ёзилади, талаба курс иши ёзишда ўрганаётган адабиётлардан тўғридан-тўғри кўчирмай, аввал ўқиб чиқиб, тушуниб, бошқалари билан таққослаб, сўнгра ўзининг фикрини баён қилмоғи лозим. Курс ишига қўйилган бош талаб-касбий таълим методикасини чуқур ўрганишга эришиш, илмий изланишга ҳавас уйғотиш. Курс ишида талабаларда 136 мавзуни ўрганишга ижодий ёндошиш, дастлабки илмий изланиш куртакларини ҳосил бўлишида курс иши раҳбари муҳим рол ўйнайди. Курс иши раҳбари асосий ва қўшимча адабиётларни танлаш, улар ичидан энг муҳимларини ажратиш, режа тузиш ва танланган мавзуни тўла очиб бериш учун нималарга диққат қаратиш кераклиги ҳақида маслаҳат беради. Хомаки нусхасини ёзаётганда талаба тушунмаган савол ёки маслаҳат учун доимо мурожаат қилиши мумкин. Мавзу бўйича айрим адабиётларни тўлиқ ўқиб чиқиш зарур бўлса айримларини мавзу бўйича у ёки бу боби ёки саҳифаларни ўқишга, ўрганишга тўғри келади. Китобни ўқиш, ўрганишда унинг мундарижаси, кириш сўзи, хулоса ҳамда аннотацияси ёрдам беради. Режа тузганда шунга аҳамият бериш керак-ки, курс ишидаги қўйилган саволлар ўрганилаётган мавзунинг мазмунини очиб бериши зарур. Курс ишида ҳаддан ташқари кўп савол қўйиб юбормаслик керак, 3-4 савол етарли. Режа ўз навбатида қайси адабиётлар билан ишлашни аниқлаштиради. Ишнинг кириш қисмида, танланган мавзунинг аҳамияти, касбий таълим методикасида тутган ўрни, кўрилаётган масаланинг долзарблиги, практикадаги аҳамияти кўрсатилади. Ушбу мавзуга бағишланган иқтисодий адабиётларда ўрганилганлиги даражаси, мунозарали масалалар кўрсатилса янада яхши, курс ишининг қадр-қимматини оширади. Киришда қисқача курс ишида танланган мавзу бўйича нима мақсад қўйилганини баён қилиши керак. Айнан нима сабабдан шу мавзуни танлагани ҳақида, ҳамда уни қандай қилиб ёритмоқчи эканлигига қисқача тўхталиб ўтилади. Хулоса қисмида мавзу бўйича чиқарилаётган асосий натижа хулосаларни аниқ ифодалаш керак. Улар қисқа, ишнинг мавзуидан келиб чиқиши керак. Муаллиф томонидан кўрилмаган масалалар бўйича ёки саволнинг курс ишида ёритилмаган жиҳатлари бўйича хулоса ёзилмайди. Чунки у курс ишига суньий равишда қўшилади ва ишнинг қадр-қимматини туширади. Курс ишида кўтарилган масалалар бўйича, матндан келиб чикиб, билдирилган асосий хулосалар ишнинг қадр-қимматини оширади. Талабанинг мавзуни чукур ўзлаштирганидан, яхши билимга эга эканлигидан далолат беради. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида курс иши ёзишда талаба томонидан ўрганилган барча адабиётлар, журнал, газетада берилган мақолалар, монография, статистик тўплам ва бошқалар тўла равишда муаллифнинг исми шарифи, асар ёки мақола ва бошқаларнинг номи, нашриёт номи, нашр қилинган йили кўрсатилган бўлиши керак. Курс иши ёзганда Республикамиз Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, меъёрий ҳужжатлардан, президентимиз асарларидан диққат билан фойдаланишга аҳамият бериш керак. Талабадан курс ишида касбий таълим методикасида янгилик яратиш ёки янги илмий қоида яратиш талаб этилмайди. Талаба саволларни ёритиш жараёнида илмий адабиётлардан тушуниб фойдаланишини кўрсатиши, тўғри умумлаштириш, хулосалар чиқара билишини, назарий қоидаларни тажриба, практика эилан боғлай олишини кўрсатиши керак. 137 Ана шу жараёнда талабанинг ишида илмий изланиш элементлари, курс ишини ёзишда мустақил иқтисодий фикрлай билиши намоён бўлади. Ишда йўл қўйилган хато билан камчиликларни фарқлаш керак. Хато бу - иқтисодий категорияларни ва қонунларни нотўғри тушуниш ёки яхши тушунмаслик сабабли келиб чиқади. Камчиликлар талабанинг иқтисодий категория ҳақида тушунчаси бор, лекин тўла эмаслиги, кўпинча муҳим назарий қоидаларни аҳамиятини етарлича тушунмаслиги туфайли келиб чиқади. Шунинг учун ҳам талабага ўқитувчининг маслаҳати, йўлланма бериши катта ёрдам беради. Мустақил бажариладиган ишлардан бири рефератдир. Реферат (лотинча refero - ахборот беряпман) — бирор илмий асар, ўқилган китоб, мақола кабилар мазмунининг қисқача ёзма Ёки оғзаки баёни, ўрганилган илмий масаланинг натижаси ҳақидаги ахборот, тегишли адабиёт ва бошкд манбалар обзорини ўз ичига олган маълум мавзудаги доклад- Реферат одатда, илмий информация вазифасини ўтайди. Унда муайян мавзу ёритилиши билан биртликда, тегишли илмий назариялар, хулосалар ёритилиши ва танқид қилиниши мумкин. Илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртларида илмий докладлар сифатидаги рефератлар кенг тарқалган. Одатда талабаларнинг семинар машғулотларига тайёрлаб келадиган махсус ахборотлари ҳам реферат дейилади. Ўқув юртларида кенг қўлланиладиган мустақил ишларни яна бир тури докладдир. Докладга: 1) мажлис аҳли учун мўлжалланган муайян мавзудаги ахборот, маьруза; 2) талабаларнинг мустақил иш тури; 3) илмий иш тури сифатида қараш мумкин. Талабалар докладни мусгақил иш тури сифатида семинар дарсларига тайёрлаб келишлари мумкин. Докладни адабиётларни ўрганиб, танланган мавзуга чуқур ёндашиб, ўз кузатишларини ҳам ишлата билган ҳолда тайёрлашлари керак. Доклад тайёрлаш жараёнида талаба адабиётлар билан ишлаш, турли манбалардан олган материалларини умулаштириш, ўз фикрини ёзма равишда ифодалашга ўрганади. Келгусида мураккаб ишларини ҳам бажаришга, малакали аудиторияда ўз фикрини баён қилишга ўрганади. Талаба касбий таълим методикасини ўрганишга киришар экан, бошидан буни аниқ ҳис қилиши лозим. Доклад тайёрлашда кўп адабиётларни мустақил ўрганиш, мантиқий фикр юритиш талаб қилинишини ўқитувчи талабага уқтириши керак. Реферат, доклад ёзиш учун талаба аввало фанни назарий жиҳатдан пухта ўзлаштириши керак. Танлаб олинган мавзуни ёритиш учун 3-4 савол қўйилади, кириш ва хулоса берилади. Далиллар. статистик маълумотлар тўпланади. Шу таҳлил қилинаётган масала бўйича мавжуд фикрлар, қарашлар баён қилинади. Талаба уларга ўз нуқтаи назарини билдиради. Шуни назардан қочирмаслик керакки, касбий таълим методикаси барча мутахассисликлар бўйича ўрганилади. У олий маълумотли, малакали мутахассис тайёрлашда, барчани иқтисодий психологиясини, дунё қарашини, касбий фикрлашини шакллантирадиган предмет сифатида, айниқса бозор иқтисодиёти шароитида алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳам 138 ёдда тутиш керак. Предметнинг мазмуни ҳам қаттиқ мантиқий изчилликни, сабр-тоқат, тиришқоқликни талаб қилади. Умуман олганда реферат, доклад, курс иши каби мустақил ишлар энг аввало, талабага тўпланган, улар ичидан танлаб олинган ахборотларни мағзини чақишга, англаб етишга ёрдам беради. Иккинчидан, энг муҳими ўз фикрини ёзма равишда баён қилишга ўрганади. Илмий доклад ҳақида тўхталадиган бўлсак, кўп жиҳатдан курс ишига қўйилган талаблар билан бир хил ва шу тартибда ёзилади. Фақат илмий доклад танланган мавзуни курс ишига қараганда ҳам чуқурроқ ўрганиш, далилллар, статистик маълумотлар тўплаш, улар асосида зарур иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, уларни таҳлил қилиш хулоса чиқариш, ҳамда ўз таклифларини баён қилиш билан ажралиб туради. Бошқача айтганда, когнитив - яъни билишнинг энг юқори даражаси 6-босқичи баҳолаш даражасида фикр юритилади. Мустақил бажариладиган ишлардан яна бири иқтисодий масалаларга бағишланган илмий адабиётларни ёки ўқув адабиётларини конспект қилишдир. Конспект қилиш - талабани фанни ўзлаштириши учун катта ёрдам беради. Лекин энг асосийси талабалар конспект қилишни тўғридан-тўғри кўчириш деб тушунмасликлари керак. Берилган топшириқни бажариш ўқишдан бошланади. Ўқиш бу ҳали ўзлаштириш эмас. Ўқиш, ўқилган матнни англаш керак. Тушуниш, ўзлаштириш учун қўшимча равишда ақлни ишлатиш талаб қилинади. Ўзлаштириш бу ёдда сақлаш дегани эмас, албатта, у ўзлаштиришга ёрдам беради. Бошқача айтганда, ўқиш бу уқиш эмас. Тушуниш бошқа, тушунганни ўзлаштирилганини ёдда сақлаш эса яна бошқа нарса. Ҳаммаси ҳам ақлни ишлатишни алоҳида ҳолатини талаб қилади. Ўқишга минимум вақт ва куч сарфлашга ҳаракат қилиб асосий диққатни тушунишга, тушунганини ёзишга, ёдда сақлашга ҳараакат қилиш керак. Сарфланадиган вақт, уни ўқишга қанча ва тушуниш учун ўйлашга қанча сарфланиши мавзуга, унинг мураккаблик режасига боғлиқ. Талабаларни касбий фанларни ўрганишларида иқтисодий муаммоларга бағишланган энг яхши адабиётлар билан таништириш, етакчи олимлар билан учрашувлар ташкил этиш муҳим рол ўйнайди. Ундан ташқари илмий тўгарак ишини мунтазам ташкил этиш, талабаларнинг ижодий кунлари илмий давралари, анжуманлари, конкурслари, олимпиада ва кўргазмаларини вақти-вақти билан ўтказиб туриш шубҳасиз талабалар фаоллигини оширади. Уларни фанни ўрганишга рағбатлантиради. Талабаларни мустақил ишларни бажариши бўш вақтни режалаштириш билан боғлиқ. Бунда дарсдан кейинги вақтни қандай ўтказишни режалаштириш муҳим рол ўйнайди. Ақлий меҳнат қилиб чарчаш, жисмоний меҳнат қилиб чарчаганликка ўхшаб, яққол билинмасада, лекин кишининг мияси толиқади. Унинг психологиясига таъсир кўрсатади. Сурункали руҳан ва ақлан чарчаш жисмоний чарчашга қараганда кўпроқ соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. 139 Шунинг учун чарчаганда дам олиш керак. Ҳамма учун дам олиш тартиби бир хил бўлмайди. Бу ўз-ўзидан маьлум. Ҳар бир талабанинг ўзи дам олиш ва ишлаш тартибини белгилайди. Лекин шунга қарамай ҳар бир талаба ёдида тутиш керак, аудиторияда 6 соат дарс жадвали бўйича ўқигач, маълум вақт мияси дам олиши керак. Психология бўйича мутахассис Олимларнинг фикрича камида 3 соат бошқа юмушлар билан шуғулланиши, дам олиши, айниқса, очиқ ҳавода сайр қилиши тавсия қилинади. Дарс тайёрлаганда мустақил равишда ацабиётлар билан ишлаганда ҳар бир ярим соатда 10-15 минут дам олишни маслаҳат беришади. Энг яхши дам олиш шакллари В бу ҳаракатга асосланган: сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш, уй юмушларини бажаришдир. Ҳатто 10-15 минутлик танаффусда, радио эшитаёган чоғда ҳам тик туриб Ҳаракат қилиш, чуқур нафас олиш, дам олиш пайтида ўрганилаётган предмет ҳақида ўйламаслик керак. Кўзлаган ишни бажаргандан кейинги дам олиш, бажармай дам олишга қараганда кўнгиллироқ бўлади. Буни ёддан чиқармаслик керак. Чунки бажарилиши зарур бўлган ишни ташвиш юкидан халос бўласиз. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling