Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Чет эл олимларининг педагогик технологиялар тўғрисидаги


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
4. Чет эл олимларининг педагогик технологиялар тўғрисидаги 
ғоялари 
Хорижда олиб борилаётган тадқиқотларда ўқувчи-талабалар фаолиятини 
шакллантирадиган 
репродуктив–эсда 
қолганларни 
тиклашга 
оид 
ўзлаштиришдан ташқарига олиб чиқишга ҳаракат бўляпти. Америкалик 
руҳшунослар: Р.Ганье ва Л.Бриггслар (1979) аниқ ўқув мақсадларига 
эришишга йўналтирилган ва шу билан бирга маҳсулдор тафаккур 
даражаларига эришишга рағбатлантирувчи унсурларни ўз ичига олган 
қуйидаги дарс қурилмасини тузишни таклиф қилишган, дарс ўтишнинг бу 
усули хусусий ўқув мақсадларига эришишга ҳамда фикрлаш (тафаккур)нинг 
маҳсулдор даражасини рағбатлантиришга қаратилган: 
- ўқувчи-талабалар диққат-эътиборини бир жойга жамлаш; 
- ўқувчи-талабаларни дарс мақсадларидан хабардор қилиш; 
- зарурий билим ва маҳоратларини ёдда сақлаб қолиш кўникмаларини 
эгаллаш зарурлигини уқдириш; 
- маълум акс-садо қабилида, яъни қизиқиш уйғотадиган ва уларни 
ҳаракат қилишга ундайдиган ўқув материалини тақдим қилиш; 
- ўқувчи-талабаларнинг ўқув материалидан таъсирланиб қиладиган акс-
садо қабилидаги жавобларини юзага келтириш; 
- фикрлаш фаолиятига таъсир қилиш, олинган билимлар ва маҳоратнинг 
мустаҳкам бўлишига эришиш; 
- ўқувчи-талабалар фаолиятини рағбатлантириш. 


129 
Инглиз олими А.Ромишевский педагогик технология методининг 
қуйидаги вариантини тавсия этади: 
1. Ўқувчи-талабаларни керакли билимлардан хабардор қилиш. 
2. Эсда қолганларни тиклашга доир маҳоратни шакллантириш. 
3. Ўқувчи-талаба бажарадиган иш-ҳаракатни яхлит ҳолда ва қисмлари 
бўйича намойиш этиш. 
4. Малака ҳосил қилишни соддалаштириш (берилган вазифани 
бўлакларга бўлиб бажартириш). 
5. Ўқувчи-талаба мустақил бажараётганидан хабардор бўлиб, уни 
рағбатлантириб бориш. 
6. Маҳсулдор, изланувчан даврга ўтиш. 
7. Турли хил муаммоли вазиятларни ташкил этиш, янги, ўзига хос 
масалаларни ечиш. 
8. Ўқувчи-талабалар ўз фаолиятини таҳлил қилишлари, ўқитувчи 
(педагог) ҳам ўз навбатида уларнинг вазифани қандай бажарганликларини 
гуруҳда муҳокама қилишлари.
Америкалик руҳшунос олим Ф.С.Келлер олий ўқув юртлари учун 
педагогик технологияларнинг индивидуаллаштирилган ўқитиш тизимини 
таклиф қилди. 
Ф.С.Келлер режасининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 
- ўқув материалининг мазмунини тўлиқ ўзлаштиришга йўналтирилган, 
аввалги бўлимга қўйилган талабларни ўзлаштиришни ўз ичига олувчи, 
кейинги бўлимга ўтишнинг бевосита шарти деб қаралиши: 
- ўқувчи-талабаларнинг ҳар қайсисининг ўз ўзлаштириш суръатига мос 
равишда алоҳида-алоҳида ишлашлари; 

ваъз-маърузалардан фақат мотив ҳосил қилиш ва ўқувчи- 
талабаларнинг умумий йўналтириш мақсадларидагина фойдаланиш; 
- чоп этилган ўқув ахборотларини баён қилиш учун нашр этилган ўқув 
қўлланмаларидан фойдаланиш; 
- ўқув материалининг қандай ўзлаштирилганлигини аниқлашда ёрдамчи-
ассистент (аспирант, аълочи талаба)лар кучидан фойдаланиш. 
Ҳар бир ўқитилаётган фан (ҳар қайси ўргатилаётган бўлим ёки боб 
юзаси)дан ўқувчи-талаба маълум йўл-йўриқ олади. Бунда бўлим ёки бобнинг 
мақсадлари кўрсатилиши, ўқув ишларининг маълум турлари тавсия қилиниши, 
ўқувчи-талаба ўзини-ўзи текшириши ва назорат саволларининг рўйхати 
келтирилиши керак. Ўқувчи-талабаларга ўқув фаолиятининг турлари ва 
ишлаш тартибини эркин танлаш имкони берилади. Ўзлаштирилган боб, бўлим 
бўйича имтиҳондан аввал ҳар бир ўқувчи-талабани ёрдамчи ассистент 
ўқитувчи ишлаб чиққан аниқ талаб ва мезонларга мос ҳолда (материалнинг 
тўлиқ ёки нотўлиқ ўзлаштирилганлигига қараб «ўтди», «ўтмади» шаклида 
синовдан ўтказилади) баҳоланади. Қониқарсиз баҳо олишганида ёрдамчи 
тавсиясига кўра ўқувчи-талабаларга қўшимча материални ўзлаштирилиши 
юзасидан тавсиялар берилади. Синовдан ўтиш кейинги бўлимни ўрганиш учун 
ўзига хос рухсатнома бўлиб хизмат қилади. Маърузалар сони кўп бўлмайди 
(бир семестрда 6 та), уларга қатнашиш мажбурий эмас. 


130 
Келлернинг режаси АҚШ олий ўқув юртларида кенг тарқалган, у ерда 
ҳам табиий-илмий ҳамда гуманитар-ижтимоий фанлар ўқитишда қўлланилади. 
70-80 йилларнинг ўрталарида ўтказилган педагогик тажрибалар Келлер режаси 
ўқитилишининг анъанавий турларига қиёслаганда ўқитувчи (педагог) 
томонидан ўқув юртларига қўйилган ўқув вазифаларини амалга оширишда 
юқори самарадор эканлигини тасдиқлади. 
В.Гузеев Россия Федерациясида асосий таркибий қисмлари умуман 
олганда қуйидагилар ҳисобланувчи интеграл педагогик технологияни ишлаб 
чиқди, унинг асосий қисмлари, умумлашган ҳолда қуйидагилардан иборат: 
1. 
Ўқитишнинг ҳар бир ихтисос-мутахассислиги учун ташхисли ва 
ўйланганларни амалга оширишга мўлжалланган мақсадлар тизимлари кўп 
даражали тизимлари режалаштирилган ўқитишнинг натижалари кўринишида 
тақдим этилади; 
2. 
Таълим жараёнининг йирик тузилмаси дарслар блоки билан энг 
кичик бирликлар сифатида бирлаштирилиб, таълим мазмунининг катта 
бирлигини ташкил этади; 
3. 
Гуруҳлар таркиби ва фаолиятида аниқ қурилган динамика-
ривожланиш суръати билан гуруҳли ўргатиш жараёнининг муваффақиятли 
мониторинги асосида ҳар бир қадами аввалгиларнинг натижасига боғлиқ 
равишда лойиҳалаштирилади; 
4. 
Таълим жараёнини бошқариш ва ўқитиш жараёни компьютерлар 
ёрдамида амалга оширилади. 
Юқорида келтирилганлар таълимга технологик ёндошувнинг шакл ва 
вариантлари хилма-хиллигидан далолат беради. Россия Федерациясида шу 
масалага алоқадор «Школьнўе технологии» номли янги педагогик журнал ҳам 
чиқарилмоқда. Буларнинг барчаси замонавий педагогик технологиянинг 
имкониятлари, қудрати қанчалар аҳамиятли эканлигидан далолат беради. Бу 
соҳадаги хорижий тажриба билан танишув Ўзбекистон педагоглари учун 
ўқитишга янгича ёндошишда педагогик технология соҳасида чет эл 
тажрибаларини ўрганиш, миллий-маданий анъаналаримизни, таълим-тарбия 
соҳасида қўлга киритилган ютуқларни ўзлаштириш ва кейинги ишлаб 
чиқаришга жорий этишга туртки бўлиб хизмат қилади. 
Ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологиялардан ўз 
ўрнида фойдаланиш талабаларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини 
орттиради, билиш фаолиятини фаоллаштиради, ўқув-тарбия жараёнининг 
самарадорлиги юқори даражада бўлишига имкон яратади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling