Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
2. Рейтинг тизими Билимларни ўзлаштириш назоратининг янги, илғор воситаларини киритадиган рейтинг тизимидан самарали фойдаланишни ўрганиш ҳам жуда муҳимдир. Талабалар билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими деганда ҳар бир талабани ўқитишнинг бориши ва натижаларини баҳолашга бир хил шаклда ёндошувни ўрнатадиган ўзаро боғлиқ кўрсатмалар, қоидалар мажмуаси тушунилади. Олий ўқув юртларида рейтинг назорати таркибида қуйидагилар ифодаланади: - назорат турлари (жорий, оралиқ ва якуний); - назорат усуллари (оғзаки, ёзма, педагогик тест ўтказиш, маълум амалларни бажариш); - даврийлик ва ўқитиш даври мобайнида баҳолашларнинг энг кам сони; - баҳолаш мезони; - ўқитилаётган фан бўйича якуний баҳога талабанинг айрим баҳоларини бирлаштириш қоидалари; - натижаларни расмийлаштириш қоидаси ва бошқа кўрсатмалар; Олий ўқув юртларида рейтинг тизимини киритишнинг мақсад ва вазифалари, одатда қуйидаги натижаларга эришиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат: 121 - талабалар томонидан давлат таълим стандартлари талабларининг ўзлаштирилиши; - билимларни баҳолашнинг холислиги ва узлуксизлигини таъминлаш; - талабалардаги билиш фаолиятининг фаоллашуви, уларда ўқишда ютуқларга эришишга интилишнинг шаклланиши, таълимга мусобақа ҳиссини киритиш, мустақил ишга мунтазам жалб қилиш; - ўқиш жараёнидаги ютуқлар бўйича талабалар ўрнини аниқлаш билан ўқув фаолияти натижаларини мувофиқлаштириш, уларни ўқишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш; - ўқитиш натижаларининг таққосланишини таъминлаш. Талабалар билимларини баҳолашнинг илғор рейтинг тизими қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: - узлуксиз таълим босқичининг ўзига хослигини инобатга олиши; - ўқув фанининг алоҳида қисмларини эмас, балки ялпи назоратини амалга ошириши; - талабаларни ўқишдаги ютуқлари бўйича яхшироқ табақалаш мақсадида баҳоларнинг кўп балли мезони қўлланиши; - педагог томонидан қўйиладиган бирламчи баҳо мураккаб математик ҳисоблашлар билан боғлиқ бўлмаслиги (ўқув вақтининг сарфланишини талаб этадиган). У педагог томонидан ўқув муассасида олдиндан ишлаб чиқилган мезонлар асосида қўйилади; - ҳар бир ўқув юртининг услубий идораси маъмурият кўрсатмалари асосида ёки ўзининг қарорига биноан натижалари якуний рейтинг баҳолашга кирадиган, ўқитиш давридаги барча предметлар бўйича оғзаки, ёзма ва тест назоратларининг энг зарур мажбурий сонини ўрнатади; - олий ўқув юртининг рейтинг тизимлари маълум босқич чегарасида ўқитиш натижаларининг таққосланиш имконини таъминлаши ва бошқалар. Маълумки, бир хил шароитда тегишли методикалар ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб ўқитганда ўқувчи-талабалар турли даражадаги ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлишади. Бунинг асосий сабаби улар қобилиятларининг турличалигидадир. Б.Блум ўтказган тадқиқотларида юқори қобилиятлилар юқори натижаларни, ўртача даражадагилар ўртача кўрсаткичларни беришлиги аниқланди. Бунда вақт сарфи ҳам турлича эканлигини кўриш мумкин: қобилиятлилар ўқув материалини ўзлаштириш учун энг кам вақт, «ўртача»лар учун улардан кўпроқ вақт, «бўш» лар учун энг кўп вақт зарур бўлар экан. Мавжуд таълим тизимидаги ҳамма болалар учун бир хил тенг вақт, тенг шароитдаги таълим жараёни биз хоҳлаймизми–йўқми «кучлилар», «ўртачалар» ва «бўшлар» ни вужудга келтираверади. Анъанавий таълимда ушбу номувофиқликдан чиқишнинг икки йўли мавжуд; биринчиси – иккинчи йил қолдириб ўзлаштириш даражасига эриштириш; иккинчи йўл – гуруҳ талабаларини гомоген гуруҳларга ажратиш йўли билан таълимда юқори самарадорликка эришиш. Б.Блум анъанавий таълимдан фарқли равишда, таълим шароитининг энг оптимал шароитини танлаш, биринчи навбатда ўқиш суръатини ошириш 122 орқали тўла ўзлаштиришга эришиш мумкинлиги ғоясини илгари суради. Бундай шароитда «кучли» ва «бўш»лар ўртасидаги ўзлаштириш фарқи кескин камаяди. Тўла ўзлаштириш моделида мавжуд ўқувчи-талабалар гуруҳининг ҳаммаси юқори натижаларга эришиш учун ўқув мақсадларидан келиб чиқадиган натижалар тегишлича юқори даражаларда ифодаланиши керак. Педагогик технологиялар таълимда репродуктив ўзгариш даражасини эгаллашни кафолатлайди. Талаба продуктив (маҳсулдор) ва ижодий ўзлаштириш даражаларини эгаллашда анъанавий методикадаги ўқитишнинг муаммоли усул ва методларидан унумли фойдаланади. Замонавий педагогик технологияларни яратишда анъанавий ўқитиш методикасидаги бой тажриба ва илғор педагогик жараёнлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Педагог курс (бўлим, боб)ни лойиҳалаштиришга киришар экан, энг аввало, мезонни тўғри аниқлаши, ушбу моделда ишлашнинг асосий ҳолатини ҳисоблашни билиши зарур. Шундан кейин курс мақсадларини тоифалаштириш, мақсадларидан аниқлаштирилган натижалар олинишини кетма-кетликда ишлаб чиқиш ва уларга мос равишда диагностик тестлар тайёрланиши, ўқитувчи (педагог) ўрганиладиган материални қисмларга бўлиб ўрганилиши лозим бўлган ўқув бирликларини аниқлаши, уларни таҳлил қилиши ва ўрганиш бўйича қайта ишлаб чиқиши лозим. Ўқув бирликлари аниқлангач, уларни ўрганишда қандай натижаларга эришишни бирма-бир аниқлаш, эришилган натижаларни текшириш учун диагностик характердаги тест назоратларини ўтказиши ва бу назорат натижалари баҳоланмаслиги керак. Бунда фақатгина «ўрганган», «ўрганмаган» мезонларида баҳоланади ва зарур тузатишлар киритиб борилади. Навбатдаги босқичда ҳар бир тест жавобларидаги хато ва камчиликларни тузатиш бўйича ўқувчи – талабалар учун янги бўлган ўқув методикасига оид қайта ўрганишни ташкил этади. Ушбу методикани амалга ошириш қуйидаги кетма-кетликда кечади. 1. Кириш қисми: ўқувчи-талабаларни тўла ўзлаштириш методикасида таълимга тайёрлаш ва уларда рағбатни вужудга келтириш. 2. Тўла ўзлаштиришга йўналтирилган ҳолда ҳар бир ўқув бирлиги бўйича ўқитиш. 3. Ҳар бир ўқувчи – талабада ўқув материалининг тўла ўзлаштирилганлигини баҳолаб бориш. 4. Ҳар бир ўқувчи-талабага қўйилган баҳони изоҳлаш. Лойиҳалаштирилган ўқув жараёнининг бирлиги икки кичик лойиҳага ажратилади. Биринчи қисмида анъанавий таълимдагидек тушунтириш, кўрсатиш, изоҳлаш, асослаш тушунчаларини шакллантириш, уларни билиш, амалга татбиқ қилиш кабилар аниқ ифодаланган мақсадлар асосида олиб борилади. Лойиҳанинг иккинчи қисмида ҳар бир ўрганилган ўқув бирлиги бўйича жорий тест синовлари олинади. Тест синовлар диагностик аҳамият касб этиб, тескари алоқа вазифасини ўтайди, уни ўтказишдан мақсад тузатишлар киритиш, тўлдиришларни амалга оширишдан иборат бўлиб, бунинг учун қўшимча ўқув тадбирлари белгиланади. 123 Тест натижаларига кўра ўқувчи-талабалар икки гуруҳга ажратилади: тўла ўзлаштиришга эришганлар ва тўла ўзлаштиришга эришмаганлар гуруҳи. Ўқув бирликларини тўла ўзлаштирмаган ўқувчи-талабалар ўқитувчи (педагог) раҳбарлигида ушбу ўқув бирликларини ўрганишни давом эттиради. Улар билан қўшимча тузатиш ишлари ташкил қилинади ва йўл қўйилган камчиликлар аниқланади ҳамда камчиликларни тузатиш учун машғулотлар олиб борилади. Бу машғулотлар такрорий бўлгани учун уни баён қилишда янги усуллардан фойдаланиш ва кўргазмали қуроллар ва ўқитишнинг техника воситаларини ишлатиш, индивидуал ишлардан фойдаланиш орқали ушбу гуруҳ тўла ўзлаштиришга олиб чиқилади. Тўла ўзлаштиришга эришганлар учун қўшимча топшириқлар берилади, улар навбатдаги ўқув бирлигига ўтказилмайди. Навбатдаги ўқув бирлигини ўрганишга иккала гуруҳ ҳам бирга киради. Ўз навбатида ўқувчи-талабалар ўқув элементини қайси даражада ўзлаштиришлари ёки қандай маҳорат билан бажаришлари керак? Бу саволга психологлар томонидан яратилган фаолият назарияси жавоб беради. Ҳар қандай фаолият инсон томонидан олдин ўзлаштириб олинган ахборотлар ёрдамида амалга оширилади. Ахборотлардан фойдаланиш характерига қараб фаолиятнинг икки кўринишини фарқлаш мумкин: номаҳсул ва маҳсулдор. Уларнинг бир-биридан фарқи шундаки, номаҳсул фаолиятида инсон ўзига маълум бўлган ҳаракат қоидаларидан фойдаланади ва бу жараёнда ҳар қандай янги ахборотлар юзага чиқмайди, чунки у фақат олдин ўзлаштирган усулларни қайтадан ишлаб чиқади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling