Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Тарбия жараёнининг ўзига хос томонлари


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
2. Тарбия жараёнининг ўзига хос томонлари 
Метод-(лотинча- metodos-йўл сўзидан) тадқиқот йўли, назария, таълимот 
деб таржима қилинади. Илмий тушунча сифатида «метод» сўзи кенг маънода 
муайян мақсадга эришиш йўлини, тор маънода – табиат ва ижтимоий ҳаёт 
ҳодисалари ва қонуниятларини билиш мақсадида қандайдир вазифани ҳал 
этиш усулини билдиради. 
Педагогика фанининг методологик асоси ва амал қиладиган негизи 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим ҳақида» ги қонуни, «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури», И.А,Каримовнинг асарлари, Олий мажлис 
материаллари ва бой илмий-маънавий мерослардир. 
Объектив дунёни билиш, назарияда нимани ўрганиш ва ўргатиш керак, 
кимни ва қандай тарбиялаш лозим деган масалалар мавжуд бўлиб, улар ўзаро 
узвий боғлиқдир.
Педагогика фани ўз мазмун моҳиятини бойитишда, янгилашда мавжуд 
педагогик ходиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ 
келадиган усуллари билан ўрганади. Ушбу илмнинг илмий тадқиқот усуллари
деганда ёш авлодни тарбиялаш, билимли қилиш ва ўқитишнинг реал 
жараёнларига мос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш 
йўллари, услублари ва воситаларимажмуи тушунилади. Педагогика фанининг 
илмий тадқиқот усуллари қанчалик тўғри танланса, таълим-тарбия мазмунини 
англаш ва такомиллаштириш шу даражада юксалади. Аммо шуни таъкидламоқ 
зарурки, илмий тадқиқот методлари тизими ҳали ҳозиргача фанда тўла 
яратилган эмас. Мавжуд ва ишлаб чиқилган қуйидаги илмий-тадқиқот 
усулларига таяниб фикр юритиш мумкин:
1. Педагогик кузатиш усули 
2. Суҳбат усули 
3. Болалар ижодини ўрганиш усули 
4. Сўровнома, тест усули 
5. Мактаб хужжатларини таҳлил қилиш усули 
6. Эксперимент, тажриба, синов усули 
7. Статистик маълумотларни таҳлил қилиш усули
8. Математика-кибернетика усули. 
Педагогик кузатиш- одатда табиий кузатиш орқали ўқувчиларнинг 
фанларни ўзлаштиришлари, уларнинг ҳулқ-атвори ва муомалаларидаги 


142 
ўзгаришларни ҳисобга олиш ва тегишли таълимий-тарбиявий таъсир кўрсатиш 
йўлларини белгилаш учун қўлланилади. Бу метод тадқиқотчининг педагогик 
тажрибанинг муайян бир томони ва ҳодисаларини Бирон бир мақсадни кўзда 
тутиб идрок этишни ташкил этади. Бунда кузатишлар тезлиги ва сони
кузатиш объекти, вақти педагогик вазиятларни кузатиш учун ажратиладиган 
характеристика ва хокозолар ҳисобга олинади.
Қайд этиш усулига қараб кузатиш турларга бўлинади. Бевосита ва 
билвосита қайд қилиш усули тадқиқотчига реал педагогик жараён 
кузатувчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва ҳаказоларни ёзиб қўйиш имконини 
беради. Бевосита қайд қилаш усули Бирон-бир ҳодисанинг оқибатлари ҳақида 
фактик материални бошқа шахслар орқали ёки қандайдир асбобни қўллаш 
воситасида олишга имкон беради. Илмий-техника тараққиёти асрида 
кузатишнинг 
визуал 
усуллари 
хилма-хил 
техника 
воситалари 
(кинофотосъемка, видеозапись, телевидение ва ҳаказо)ни қўллаш билан тобора 
кўп қўлланилмоқда. 
Суҳбат методи-сўрашнинг бир тури бўлгани ҳолда тадқиқотчининг 
жиддий тайёргарлик кўришини талаб этади, чунки у текшираётган шахс билан 
бевосита алоқада бўлиш вақтида оғзаки суҳбат тарзида, суҳбатдошининг 
жавобларини ёзмасдан эркин муомала формасида қўлланилади. 
Суҳбат методида – мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари жамоаси билан 
ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан якка ва гуруҳли тартибда иш олиб 
борилганда қулланилади. Суҳбат методидан фарқ қилиб, интервью олиш 
методи саволларни олдиндан белгиланган изчилликда интервью йўли билан 
баён қилиш назарида тутади. Бунда жавоблар магнит тасмасига ёки касетага 
ёзиб олинади. Ҳозирги кунда оммавий сўраш назарияси ва практикасида 
интервью ташкил этишнинг кўп усуллари мавжуд: 
- гуруҳлар билан; 
- интенсив; 
- синаш ва ҳ.қ. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling