Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
4. Илмий тадқиқот усуллари. Мактаб хужжатларини таҳлил қилиш усули- бунда ўқувчиларнинг умумий миқдори, унинг ўсиши ёки камайиш сабабларитавсифи, 144 ўқувчиларнингш фанлар бўйича ўзлаштириш даражасига, синфдан қолишнинг олдини олиш, рағбатлантириш ва жазолаш чоралари, турларига, мактабнинг моддий базасига эътибор берилади. Эксперимент –тажриба-синов усули-ушбу тажриба асосан таълим-тарбия жараёнига алоқадор илмий фараз ёки амалий ишларнинг тадбиқи жараёнларини текшириш, аниқлаш мақсадида ўтказилади. Статистика маълумотларини таҳлил қилиш усули-халқ таълими соҳасидаги, жумладан, ажратилган маблағларнинг доимий ўсиб бориши, дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўргазмали қуроллар, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, мактаб қурилиши, хўжалик шартномалари ва улардан тушаётган маблағлар статистика усули орқали аниқланади. Масалан, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш самарадорлиги ҳақида тўхталадиган бўлсак, ТДИУда аспирантурага университетни муваффақиятли тамомлаган, илмий тадқиқот ишларига қизиқувчан тадқиқотчилар, изланувчан мавзулари аниқ бўлган, номзодлик имтихонларини топширганлар қабул қилинади. Бундан ташқари, бошқа муассасаларда ва Олий ўқув юртларидаш ишлайдиган, кафедра ва деканатлар билан бевосита алоқада бўлган «Халқ сўзи» ьгазетасида чиққан эълон бўйича конкурсда қатнашиш ниятида бўлганлардан ҳам аризалар тушади. 2006 йил 1 январгача ТДИУнинг аспирантурасида 345 киши таҳсил олди, жумладан 260 киши ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 79 киши. Шунга ўхшаган мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Математика ва кибернетика усуллари- ўқитиш назарияси, амалиётида ҳисоблаш математикаси вакибернетикаси машиналари ёрдамида бир тилдан иккинчи тилга таржима, дастурли таълим ва уни машина орқали бошқариш, ўқитишни мустаҳкамлаш, баҳолаш орқали таълим-тарбия самарадорлигини ошириш дифференциалва индивидуал таълим бериш, мактаб ҳисоботини машиналар ёрдамида тузиш каби жараёнлардир. Социологик тадқиқот методи-анкетага саволлар киритилади. Бундан мақсад талаба-ёшларнинг касб-хунарга бўлган муносабатларини аниқлаш, талабалар орасидаги дўстлик муносабатларини ТДИУдаги шарт-шароитларни билиш, ютуқ ва камчиликларни, ёшлар орасидаги муносабатларни динга, хусусан тасаввуфга бўлган қизиқишларини аниқлаш, талабаларни маънавий сифатлар даражасини, билим олишга иштиёқи, адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, ўқув тақсимоти, профессор-ўқитувчиларнинг ўқитиш даражаси, ўқув қўлланмаларининг сифати, компьютер билан машғулот ўтказиш турларини ўрганиш, университетда қўлланилаётган тестлар талабалар назарида, илмий ва касбий маҳоратини оширишдаги машғулотлар тури, стипендиялар миқдори, стипендиялар талабалар харажатларини қанчалик қоплайди, ҳақ тўланадиган ишларда талабалар қатнашишдими, ота- оналарининг моддий ёрдами, уларнинг маълумоти, иш жойи, талабаларнинг кўп шуғулланадиган жамоат жойи, яшаш жойи, илмий дунёқарашини шаклланишида таъсир этувчи омиллар, мутахассис бўлиб етишишда таъсир этувчи омиллар талабаларнинг онглилик даражаси жараёни, комил инсон бўлишлари учун керакли бўлган маънавий сифатлар, комилликка эришиш 145 учун тезроқ қутулиш керак бўлган салбий сифатлар, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим ҳақида»ги қонунниннг моҳияти ва мазмуниҳақидаги талабаларнинг фикрлари, «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида» китобига муносабати, ўзлаштирганлик даражаси ҳақидаги саволлар анкетага киритилади. Савол жавобларнинг барчаси компьютерда қайта ишланади.ва хулосалар чиқарилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling