Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Асосий таянч иборалар: 
Педагогик маҳорат, педагогик технологиянинг моҳияти, педагогик 
технология концепцияси, педагогик технология лойиҳалари. илмий 
ёндошувлар таҳлили 
 
Такрорлаш учун саволлар. 
1. Педагогик маҳорат ҳақида гапириб беринг. 
2.И.А.Каримов асарларида ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар. 
З.Таълим жараёни технологиясини такомиллаштириш йўллари. 
4.Таълимни 
ривожлантиришнинг 
янги 
боскчида 
педагогик 
технологиянинг моҳияти нималардан иборат. 
5.Педагогик технология концепциясининг ривожланиш тарихи. 
 


166 
14 боб. КАСБИЙ ТАЪЛИМДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
РЕЖА: 
1. Таълим тизимидаги янгиликлар. 
2. Педагогик технология: таҳлил, таъриф, мулоҳаза. 
3. Таълимда технологик ёндашиш вариантлари 
4. Педагогик технологияларнинг туркумланиши. 
5. Таълим технологияларнинг босқичлари ва унинг методикаси. 
1. Таълим тизимидаги янгиликлар
«Тест», «рейтинг», «инновация», «суггестивлик», «муаммоли усул», 
«дастурланган усул» ва ҳоказо тушунчаларининг мазмунларини аниқлашнинг 
турлича талқинлари мавжуд. 
Тест, рейтинг-синов, усул, текшириш, билимни баҳолаш - деган маънони 
билдиради. «Инновация» атамаси ўрнига унга яқин
турдаги атамалар ҳам 
ишлатилади. 
Масалан, 
ислоҳ 
модернизацияси, 
такомиллаштириш, 
замонавийлаштириш ва бошқалар. (тўлиқ маъносини очмайди, лекин 
тушунчасини ифодалайди). 
Инновациянинг турли таърифлари мавжуд: инновация (лотинча 
inovatis)—бу янгилик, янги тартиб қоида, ўзгариш деган маънони англатади. 
Инновация бирор янги нарсани, янги тартиб қоидани киритишни англатади. 
Янгилик кўпинча янги методлар, воситалар, янги концепциялар, янги ўқув 
дастурлари киритишни ҳамда қўлланишга хосдир. 
Янгилик ва ўзгариш? 
Юнеско хужжатларидан бирида “Янгилик албатта янги бўлиши шарт 
эмас, бироқ у албатта нимаси биландир яхшироқ ва ўз-ўзидан намоён этилиши 
мумкин бўлади”—деб кўрсатилган. 
Инновацион муаммолари билан боғлиқ бир қатор тадқиқотларда 
ўзгаришлар янгилик бўлиши, бироқ ҳар доим бўтунлай янги ғоялар ёки 
шакллар бўлмаслик мумкинлиги фараз қилинади. 
Шундай қилиб, инновация тушунчаси орқали ўқув-тарбия жараёнини 
яхшилаш ва такомиллаштиришга йўналтирилган дидактик, методик, 
ташкилий—техник ўзгаришларни тушунамиз. 
Педагогикада инновацион муаммоларни ҳал этишда ўқитувчининг
ижодий фаолияти энг долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. (энг зарур педагогик 
техникани эгаллаш, таркибий қисмлари). Педагогиканинг ижодий салоҳияти 
унинг ижодкор шахсни шакллантиришга интилмоқда, педагогик одобнинг 
намоён бўлиши, эмпатия, қобилият, тасаввурни рағбатлантириш, қизиқарли, 
муаммоли саволларни бериш ва хоказо орқали амалга оширилиши мумкин. 
Педагогик ижодиётда янгилик тушунчасига, муҳим ўрин ажратилиб, унинг 
вақт ва фаолият тушунчалари билан ўзвий қуйидаги икки вариантларида 
намоён бўлади: 1) ўтмиш билан боғланмаганлиги ва ҳозирги вақтда 
мавжудлиги; 2) янгиликнинг ижтимоий муҳимлиги сифатида амалий ишлаши, 
лекин ҳали стандартлаштирилиш босқичига ўтмаганлиги. 


167 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling