Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Педагогик технология: таҳлил, таъриф


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
2. Педагогик технология: таҳлил, таъриф
,
 мулоҳаза. 
Кейинги ўн йилликларда педагог олимлар ва ўқитувчилар диққатини 
жалб қилган масалалардан бири педагогик технология (ПТ) ҳисобланади. Бу 
мавзунинг илмий ишларда, ҳисоботларда, маҳсус даврий нашрларда 
ҚИЗҒИН 
ўрганилаётганлиги, баҳс — мунозарага сабабчи бўлаётганлиги ҳам таълим — 
тарбияда унинг ўрни нақадар муҳимлигини гувоҳлик беради. 
Мана неча йилдирки, биз ҳам шу соҳада маълум изланишларни олиб 
бораяпмиз. Тадқиқотимизнинг мақсади ПТ тушунчаси бўйича мавжуд 
матераилларни жамлаш, унинг назарий ва амалий жиҳатларини Ўзбекистон 
Республикаси «Таълим тўғрисида» Қонуни ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури» талаблари асосида таҳлил қилиш, пировард натижада қатор 
концептуал технологиянинг эмперик асосини яратишга ҳаракат қилиш, 
шунингдек, уни илмий билимлар доирасига ўтказишдир. 
Аввало нега бугунга келиб ПТга қизиқиш шунчалик кучайди, деган 
савол туғилади. Айтиш мумкинки, ривожланаётган давлатларда одатда 
биринчи навбатда ПТга таълим соҳасидаги сиёсатнинг бош вазифаси сифатида 
қараб келинган. Бундай ёндашиш ЮНЕСКО томонидан ҳам маъқулланди ва 
1972 йилда «Таълимни ривожлантириш масалалари» бўйича Халқаро 
Комиссия ташкил топди: Бу комиссия замонавий технология таълимни 
модернизациялашда ҳаракатлантирувчи кучдир деб баҳолади. 
Муҳими шундаки, Президентимиз И. Каримов томонидан миллий 
Дастурини рўёбга чиқариш босқичлари ҳар жиҳатдан илмий асослаб берилди, 
иккинчи босқичида «ўқув —тарбиявий жараёни илғор педагогик 
технологиялар билан таъминлаш» муҳим вазифалардан бири сифатида 
белгиланди. 
Хўш педагогик технология нима? Уни амалиётга қандай жорий қилиш 
мумкин? 
Дастлаб «Технология» тушунчасига аниқик киритайлик. Бу сўз фанга 
1872 йилда кириб келди ва грекча икки сўздан — «технос» — ҳунар ва 
«логос»—фан сўзларидан ташкил топиб «ҳунар фани» маъносини англатади. 
Бироҳ бу ифода замонавий технологик жараённи тўлиқ тавсифлаб бера 
олмайди, ёхуд технологик жараён — бу меҳнат қуроллари билан меҳнат 
воситаларига таъсир этиш натижасида маҳсулот яратиш соҳасидаги меҳнат, 
жараён тушунилади. Демак, бу таърифни тадқиқотимиз мавзусига кўчириш 
мумкин, унда: ПТ —бу ўқитувчи томонидан ўқитиш воситалари ёрдамида
ўқувчиларга таъсир кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда муайян 
шахс сифатларини шакллантириш жараёни, деб таърифласак хато бўлмайди. 
Қатор йиллардан бери, ПТга ўқув жараёнини техник воситалар ёрдамида 
амалга ошириш деб қараб келинди. Фақат 70 —йиллардан бошлаб педагогик 
адабиётларда бу тушунча янгича талқин этила бошланди. Технология деганда, 
субъект томонидан объектга кўрсатилган таъсир натижасида субъектда сифат 
ўзгаришига олиб келувчи жараён тушунилади. Технология ҳар доим зарурий 
воситалар ва шароитлардан фойдаланиб, объектга йўналтирилган мақсадли 
амалларни муайян кетма — кетликда бажаришни кўзда тутади. 


168 
Ушбу тушунчаларни ўқув жараёнига кўчирадиган бўлсак, ўқитувчи 
(педагог)нинг ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчи — талабаларга муайян 
шароитларда кўрсатган тизимли таъсири натижасида уларда жамият учун 
зарур бўлган ва олдиндан белгиланган ижтимоий сифатларни интенсив тарзда 
шакллантирувчи ижтимоий ҳодиса, деб таърифлаш мумкин. Таърифлар 
назарияси бўйича бундай ижтимоий ҳодисани педагогик технология десак 
бўлади. 
Мустақилликка эришган Ўзбекистон олимлари хорижий мамлакатлар 
билан иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва илмий — маърифий алоқалар ўрната 
бошладилар. Натижада юртимизга илғор ва самарали технологиялар кириб 
кела бошлади. Шулар қатори жаҳондаги прогрессив педагогик технология 
деган тушунчалар ҳам кириб, педагогик жамоатчилигимиз фикрини чулғаб 
олди. 
Оҳирги йилларда, Россия билан Ўзбекистонда педагогик технологияни 
ўрганиш йўлида бир қанча ишлар қилинди. Шу жумладан, Ўзбекистон 
олимлари билан МДҲ давлатлари ўртасида ҳам педагогик технологиялар 
лойиҳаларини тузишда анча ишлар қилинди. 
Педагогик технологияни ўқув жараёнига олиб кириш зарурлигини 
МДҲга кирувчи мамлакатлар ичида биринчилар қаторида ҳар томонлама 
илмий асослаб берган россиялик олим В.П. Бесьпалконинг фикрича, «ПТ —бу 
ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни 
кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёни лойиҳасидир»
4

Россия олимларидан В.М. Монахов: «ПТ— аввалдан режалаштирилган 
натижаларга олиб борувчи ва бажарилиши шарт бўлган тартибли амаллар 
тизимидир», — деган қисқача таърифни бера туриб, унинг асосий 
хусусиятларига 
эътиборни 
қаратади. 
«ПТ 
– 
ўқув 
жараёнини 
технологиялаштириб, унинг қайта тикланувчанлигини ҳамда педагогик жараён 
турғунлигини ошириб, бу жараён ижрочисининг субъектив хусусиятларидан 
уни озод қилади»
5
, — дейди. 
В.М. Кларин фикрича, ПТ — ўқув жараёнига технологик ёндашган 
ҳолда, олдиндан белгилаб олинган мақсад кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ўқув 
жараёнини лойиҳалашдир
6

В. П. Беспальконинг ўзбекистонлик шогирдларидан Н. Саидахмедов ва 
М. Очиловларнинг фикрича, ПТ — бу ўқитувчи (тарбиячи)нинг ўқитиш 
(тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчи
(талаба)ларга муайян шароитда таъсир 
кўрсатиши ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган 
шахс сифатларини интенсив шакллантириш жараёнидир
7
. И.Я. Ларнернинг 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling