Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Беспалько В.П. Слагаемые педагогической технологии. М.: Педагогика 1989г. с-192. 5
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
4
Беспалько В.П. Слагаемые педагогической технологии. М.: Педагогика 1989г. с-192. 5 Монахов В.М. Аксиоматический подход к проектированию пед. технологии, Педагогика. 1997 №6 с-26. 6 Кларин В.М. Педагогическая технология в учебном проқессе. М.: Знание 1989, стр-75. 7 Саидаҳмедов Н. г Очилов М. Янги педагогик технология моҳияти ва замонавий лойиҳаси. Т.: 1999 йил 7-8 бет. 169 фикрига кўра, ПТ — ўқувчилар ҳаракатларида акс этган ўқитиш натижалари орқали ишончли англаб олинадиган, аниқланадиган мақсадни ифодалайди 8 . Ўзбекистонлик педагог олим Б.Л. Фарберман педагогик технология қуйидагича таъриф беради: ПТ —таълим жараёнига янгича ёндашув бўлиб, педагогикада ижтимоий — муҳандислик онги ифодасидир. У педагогик жараённи техника имкониятлари ва инсоннинг техникавий тафаккури асосида стандарт ҳолга солиб, унинг оптимал лойиҳасини тузиб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий ҳодисадир 9 . Бу таърифларни ўзоқ хорижда берилган таърифлар билан солиштириб кўриш учун япон олими Т. Сакомото, берган таърифни келтирамиз. «ПТ — дейди Сакомото, — бу мажмули фикр юритиш усулини педагогикага сингдириш, бошқача қилиб айтганда, педагогик жараённи муайян бир мажмуига келтиришдир». Поляк олими Дж. Брунер «ўқитиш технологияси — бу ўқитишни мақбуллигини таъминловчи маълум йўл —йўриқлар тизими билан боғлиқ билимлар соҳаси» эканлигини эътироф этди. Тизимли ёндашиш таъсири остида аста —секинлик билан педагогик технология моҳиятига аниқлик киритила борилди ва рус олимаси Н.Ф. Тализина унинг моҳиятини «белгиланган ўқув мақсадига эришишнинг оқилона усулларини аниқлашдан иборат» деб тушунтирди. Юқорида келтирилган таърифлардан кўриниб турибдики, ўтган йилларда ПТ ўқув жараёнини берилган дастлабки таълим мақсади ва мазмунидан келиб чиқиб лойиҳалаш дея ифодаланди. Бу бир жиҳатдан тўғри, лекин теранроқ фикр юритилса, унинг бир ёқламалиги яққол кўзга ташланади, ёки бундай ёндашишда ўқувчи шахси инкор этилаяпти. Бу камчиликни биринчи бўлиб академик В. Беспалько пайқади ва ўзининг йирик асарида «ПТ —бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнини ифодалаш — лойиҳалашдир» деб таърифлади. Шу ўринда ҳамкасбимиз Ҳ Абдукаримовнинг «Маърифат»да босилган «Замонавий педагогик технология нима?» (1998 йил 27 май) мақоласини дидактик нуқтаи назардан баҳолашни газетхонлар ҳукмига ҳавола этайлик — да, ундаги бир —бирига зид ва илмий асосланмаган икки таърифни келтириб ўтамиз. «Миллий дастур» —бу янгича педагогик технологиянинг ўзи», «Педагогик технология — педагогик маҳорат тўғрисида фан» деб тавсифлайди. Бу борадаги таърифларнинг хилма — хиллиги бир томондан бу мавзунинг у ёки бу жиҳати соҳта ечилганлигини кўрсатса, иккинчи томондан ПТни таълим амалиётига жорий этишга бўлган уринишларни ифолайди. Қатор йиллар давомида ПТ назарияси ва амалиёти бир —бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрганиб келинди ва у турли фаолият доирасида эди. Бугунги кунда мутахассисларнинг илмий салоҳиятини бирлаштиришга мамлакатимизда имкониятлар туғилди. Назария ва амалиёт бирлигининг Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling