Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Таълимни ривожлантиришнинг янги босқичида педагогик
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
4. Таълимни ривожлантиришнинг янги босқичида педагогик технологиянинг моҳияти Ўзбекистон миллий тараққиётининг энг маъсулиятли босқичи- ижтимиой, сиёсий ва иктисодий ҳаётининг кескин бурилиши даврини бошидан кечирмокда. XX аср тугаб, жамиятимиз ҳар бир фуқароси XXI асри ибтидосида, ортда қолган йилларни сарҳисоб қилиш ва келажак қаётининг турли жабҳалари режасини белгилаб олиш муамосига дуч келиши ижтимоий фан олимлари зиммасига катта вазифаларни юклайди. Юқоридагилар жамият ҳаёти барча жабҳаларининг муваффақиятини белгилаб берувчи, шу билан бирга, уларнинг пойдевори ҳисобланувчи таълим—тарбия соҳасига ҳам тўлалигича тегишлидир. Республикамиз Президенти таълим —тарбия соҳасига миллий дидактик нуқтаи назардан ёндашиб, уни қуйидагича таърифлайди: 3 «Таълим Ўзбекистон халқи маънавиятига яратувчанлик фаолиятини бахш этади. Ўсиб келаётган авлоднинг барча яхши имкониятлари унда намоён бўлади, касб —кори, маҳорати узлуксиз такомиллашади, катта авлодларнинг доимо тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади». Ўзбекистонда таълимни ислоҳ қилиш омиллари 29 август 1997 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида қабул қилинган кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурида ўз ифодасини топган. Бу омилларнинг энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: 1. Республиканинг демократик қўқўқий давлат ва адолатли фўтқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил бораётганлиги. 2. Мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши, хом-ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш ва экспорт салоҳияти кенгайиши. 3. Давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топганлиги. 4. Миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик ва ўз ватани учун ифтихор туйгусининг шаклланганлиги, бой миллий маданият тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат. 5. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси, республиканинг жаҳондаги мавқеи ва обрў—эътиборининг мустаҳкамланиб бораётганлиги. Кадрлар тайёрлаш милий дастурида, кўп маротаба илғор педагогик технологияларни ўрганиб, уларни ўқув муассасаларимизга олиб кириш зарурлиги ўқтирилган. Кейинги ўн йиллар ичида яратилган, педагогикага бағишланган адабиётларда «Педагогик технология», «Прогрессив педагогик технология», «Янги ахборотлар технологияси» каби тушунчалар учраб туради. Аммо, уларга ҳозирги кунгача тўлиқ таъриф берилмаган. Республикамизнинг педагог 3 Ислом Каримов Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараедиёт йўли. Т., «Ўзбекистон » 1992 йил 78 — бет. 159 олим ва амалиётчилари илмий асосланган ҳамда Ўзбекистонинг ижтимоий — педагогик шароитига мослашган таълим технологияларини яратиш ва уларни таълим—тарбия амалиётида қўллашга интилмоқдалар. Буларнинг барчаси таълим—тарбия соҳасида ислоҳотлар ўтказишни асосий масала қилиб қўйди. Бу масалаларни ечишда “Таълим тўғрисидаги”ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳар тарафлама жавоб беради. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ўз олдига қуйидаги мақсад ва вазифаларни қўйган. Мазкур дастурнинг мақсади: 1) таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш; 2) уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш; 3) ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифаларни ҳал этишни назарда тутади: 1) “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конунига мувофиқ, таълим тизимини ислоҳ қилиш давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда кадрлар тайёрлаш соҳасида ракобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўтув ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш; 2) таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга ошираётган янгиланиш, ривожланган демократик хуқуқий давлат кўрилиши жараёнларига мослаш; 3) таълимнинг янги модели жамиятимизнинг потенциал кучларини руёбга чиқаришда катта аҳамият касб этади; 4) олдимизда тўрган ҳар қандай вазифани бажаришда мақсадларга эришишда жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси кўшадиган ҳисса “портлаш эффектига” олиб келади. Миллий дастурни амалга оширишнинг қуйидаги З та босқичи мавжуд: 1.Биринчи босқич. (1997—2001 йиллар) мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун хуқуқий, кадрлар жиҳатдан, илмий — услубий, молиявий моддий шарт — шароитлар яратиш. 2.Иккинчи босқич. (2001—2005 йиллар) миллий дастурни тулиқ руёбга чиқариш, меҳнат бозорини ривожланиши ва реал ижтимоий — иктисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш, мажбурий, умумий, ўрта ва ўрта махсус, касб —хунар таълимига, шунингдек, ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб, табақалаштирилган таълимга ўташ тўлиқ амалга оширилади. З.Учинчи босқич. (2005 ва ундан кейинги йиллар) тўпланган тажрибани тахлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий —иктисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш. 160 Таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустахкамланади, ўқув-тарбия жараёни янги ўтқув —услубий мажбуриятлар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланади. Миллий (элита) олий таълим муассасаларини карор топтириш ва ривожлантириш амалга оширилади. Касб—хунар таълими муассасаларининг мустақил фаолият юритиши ва ўзини—ўзи бошқариш шакллари мустахкамланади. Таълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ ҳамраб олинади. «Педагогик технология» тушунчаси жуда кенг маънони қамраб олади, унга берилган таърифлар ҳам ранг-баранг. «Технология» тушунчаси фанга 1872 йилда кириб келди. У юнонча —“технос”— хунар, санъат ва «логос»—фан сўзларидан ташкил топиб, «хунар фани» маъносини англатади. Бу маънони таълим — тарбия жараёнига татбиқ этиб: Педагогик технологиянинг ўқитувчи (тарбиячи) томонидан ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчиларга таъсир кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини шакллантириш жараёни деса бўлади. Педагогик технология амалиётга жорий этиш мумкин бўлган маълум педагогик тизимнинг лойиҳаси бўлиб ҳисобланади. Педагогик технология: таълим технологияси, янги педагогик тажриба, янги педагогик технология, ахборот технологияси, янги тажриба, новатор ўқитувчилар тажрибаси, таълим методлари, тарбия методлари каби тушунчаларни қамраб олади. Педагогик технология таълим жараёнида олдинга қуйилган мақсадга эришишнинг нули, инструментлари бўлиб ҳисобланади. Демак, педагогик технология дидактик вазифаларни самарали амалга ошириш, шу соҳадаги мақсадга эришиш йўли. Педагогик технология ва ўқитиш технологияси ўзаро боғлиқ бўлиши билан бирга фарқ қилувчи томонлари ҳам мавжуд. Педагогик технология таълим — тарбия жараёнининг ҳамма соҳаларини қамраб олувчи яхлит тизим бўлса, ўтқитиш технологияси маълум фанларни ҳозирги дидактик талаблар асосида ўқитишнинг яхлит тизимини ташкил қилади. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида ишлаб чиқилган Давлат таълим стандартларида ўз ифодасини топган. 1.Янги педагогик технологиянинг методик асослари Давлат таълим стандартлари бўлиб ҳисобланади. Давлат таълим стандартларида талаба эгаллаш лозим бўлган билим, кўникма, малакалар мезони белгилаб берилган. Ундан паст бўлмаслиги керак. 2.Педагогик технология ва ўқитиш технологияларининг мақсади битта: ижодий тафаккур соҳибини етиштиришдан иборат. Бу мақсад Давлат таълим стандартларининг бош талабидир. Таълим жараёнидаги ҳар бир технология, берилган топшириқлар ўқувчини ижодий фикрлашга ва ижодий ривожланишга олиб келсин. Шундай вазият яратиш керакки, ўқувчи —талаба 161 ўз хохиши билан излансин, тафаккурини ривожлантирсин, интилсин, унда фанни эгаллашга қизиқиш уйғотсин. З.Ҳар бир машғулотда бериладиган топшириқлар берилган вақтнинг 20—25% ни, ўқувчининг ижодий тафаккур асосида иш олиб бориши 70—80% вақт оралиғида бўлсин. Ўқувчи кўпроқ амалий билимларни эгалласин ва ундан назарий хулосалар чиқара олсин. 4.Ўқитиш технологиясида билим бериш, билим олиш усулини танлаш ва ўрганишга катта аҳамият бериш, билим олиш, бахс асосида амалга ошишини таъминлаш. 5.Ўқитиш усули технологияси — янги педагогик технологияларнинг асоси бўлиб ҳисобланади. 6.Таълим жараёнида дарсларни, семинар, ўйин, диспут, КВН ва ҳар хил театрлашган вазиятлар асосида ташкил этиш ёки таълимда дифференциялашни амалга ошириш лозим. 7.Таълим жараёни таянч билимларини амалиётга тадбиқ этиб, ривожлантириб бориш, тизимли асосда бўлиши янги педагогик технология ва ўқитиш технологияларининг узвийлигини таъминловчи-локал (битта йўналиш) ҳолатнинг самара беришига олиб келади. Ҳозирги илмий—техник тараққиёт асрида таълимни технологиялаштириш олдига бир қанча вазифалар қўяди. Шу жумладан, ҳар бир дарс таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадни амалга оширади. Ўқув жараёнида: мотивация, билиш фаолияти, бошқариш фаолияти ўзига хос технология вазифалари мавжуд: 1.Мотивация — ўқувчилар диққатини тортиш, ички туйғу истак, заруратни шакллантириш, ўқув жараёнида асосий ҳаракатлантирувчи куч — ўқувчи ва ўқитувчи учун ҳам ички мотивация бўлиши керак. 2.Билиш фаолиятига эътиборда асосан қуйидагиларга эътибор бериш керак: ўқувчилардаги ташаббускорлик, мустақиллик, билимларни пухта ўзлаштириш зарур малака кўникмалар ҳосил қилиш, тафаккур ривожига эътибор бериш. Бошқариш фаолиятини вазифалари шундан иборатки, ўқитучи берилаётган билим, кўникма, малакалар тизимлар қай даражада эгаллаб бормокда. Дарсда қўлланилаётган технологияларга, педагогик технология мониторинги (пировард натижада) орқали баҳоланади. Педагогик инновация — таълимга янгиликларни киритишдир. Бошқаришда педагогик инновацияга риоя қилмоқ зарур. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling