3. Процесссуал—амалий аспект—педагогик (технологик) жараённинг
амалга ошиши, барча педагогик методологик (услубий), инструментал
воситаларига амал қилиш.
Шундай қилиб, педагогик технология фан сифатида амал қилиб,
таълимнинг янада рационал йўлларини тадқиқ этади.
Бу эса таълимда қўлланиладиган усуллар, тамойиллар ва регулятивлар
тизими сифатида ҳамда таълимнинг реал жараёни сифатида амалга оширади.
«Педагогик технология» тушунчаси таълим тажрибасида 3 даражада
қўлланилади:
1. Умумий педагогик даража: Умумпедагогик (умумдидактик,
умумтарбия) технология берилган ҳудуддаги таълим масканида таълимнинг
маълум даражасидаги тўлиқ умумтаълим жараёнини тавсифлайди. Бунда
педагогик технологиянинг педагогик тизимида фарқлар мавжуд: унга таълим
мақсадлари, таркиби, воситалари ва услубларининг мажмуи, жараёнда субъект
ва объектларнинг фаолият алгоритми киради.
2. Қисман педагогик даража: Қисман предметли педагогик технология
«қисман методика» тушунчасини беради, яъни бир фан доирасида тарбия ва
таълим, услуб ва воситалар мажмуидир.
3. Чегараланган даража: Чегараланган технология — таълим—тарбия
жараённинг алоҳида қисмларини ифодалаб, хусусий дидактик ва тарбия
масалаларини ечади. (фаолиятнинг алоҳида турларини технологияси,
тушунчаларнинг шаклланиши, янги билимларни ўзлаштириш, материални
назорат қилиш ва қайтариш технологияси). Шунингдек технологик таркиблар
фарқланади; Усуллар технологик занжирга бирикиб яхлит педагогик
технология (техник жараён)ни ташкил этади.
Технологик жадвал— технологик жараённинг шартли тасвири, унинг
алоҳида функционал элементларига бўлиниши ва улар ўртасидаги мантиқий
алоқаларнинг белгиланиши.
Технологик ҳарита— жараённи босқичма — босқич усулда ифодалаш,
бунда мақбул бўлган воситалар кўрсатилади (бу одатда график шаклда
ифодаланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |