Вазирлиги
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиллар 1950 1975 2000 1950 1975 2000 1950-55 1975-80 2000-05
- Дунё бўйича 2524 4081 6090 18,6 30,1 44,9 1,8 1,7 1,3
4-жадвал Дунё ҳудудлари бўйича аҳоли жойлашувидаги ўзгаришлар (1950-2000 й.й.) Кўрсаткичлар Аҳоли млн, киши Аҳоли зичлиги, киши/км Аҳолининг ўсиш темпи, % Йиллар 1950 1975 2000 1950 1975 2000 1950-55 1975-80 2000-05 Африка 224 414 820 7,4 13,7 27,1 2,2 2,8 2,5 Осиё 1402 2406 3689 44,1 75,7 116,1 1,9 1,9 1,3 Европа 547 676 729 23,8 29,4 31,7 1 0,5 -0,1 Лотин Америкаси 166 320 515 8,1 15,6 25,1 2,7 2,1 1,4 Шимолий Америка 172 244 309 8 11,3 14,3 1,7 0,9 0,7 Океания 13 21 28 1,5 2,5 3,3 2,2 2,1 1,3 Дунё бўйича 2524 4081 6090 18,6 30,1 44,9 1,8 1,7 1,3 Шу вақтнинг ўзида ушбу кўрсаткич Осиёда 116,3 ва Европада 102,5 кишини ташкил этса, Африкада 27,5, Шимолий Америкада 23,8, Жанубий Америкада 19,6 ҳамда Австралия ва Океанияда атиги 3,7 кишига тенг. Умумлаштириб айтганда, ер қуруқлик юзасининг атиги 2% да унда мавжуд аҳолининг 70% и истиқомат қилади. Аҳоли ниҳоятда зич жойлашган минтақалар қаторига Жанубий Шарқий ва Шарқий Осиё, Европа ҳамда АҚШ нинг шимоли-шарқий қисми “Босвони” мегаполиси киради. Дастлабки учта минтақада аҳоли қадимдан жойлашган бўлиб, у ҳозирги вақтда жуда юқори даражадаги аҳоли зичлигига эга. Бундай ҳолат авваламбор, бу ерда меҳнатни жуда кўп талаб қилувчи шоличиликнинг қадимдан мавжудлиги, қолганларда эса XVIII-XIX асрларда юз берган саноат инқилоби ҳамда ундан кейинги даврда амалга ошган индустриаллаштириш жараёни билан узвий боғлангандир. Инсонларнинг қадимдан океан ва денгиз соҳилларида жойлашишига интилиши ҳам муҳим омиллардан биридир. Ҳозирги вақтда денгиз ва окенлардан қуруқликка томон 200 км га чўзилган ер юзаси қисмида инсониятнинг ярмидан зиёд қисми 50 км кенгликка эга бўлган қуруқлик қисмига эса дунё аҳолисининг деярли 30 фоизи тўплангандир. Дунё бўйича аҳоли жуда зич жойлашган ҳудудлар қаторига қуйидагилар киради: Рус, Элзас ва Латарингия ҳамда Париж ва Лондон районлари, Шимолий Италия, Москва райони, Донбасс, Фарғона водийси, Шарқий Хитой, Ҳинд-Ганг текислиги, Ява ороли, Япония ороллари, Нил дельтаси, АҚШ нинг шимоли-шарқи, Буюк кўллар районлари ва Сансан мегаполиси. Аҳоли сийрак тарқалган ҳудудлар ер қуруқлик юзасининг анча катта қисмини эгаллайди. Шулар қаторига биринчи навбатда, экстремал табиий шароитларга эга бўлган геологик объектлар, чўллар, тропик ўрмонлар, баланд тоғлар, тундра муз ҳудудлари ва бошқалар киради. 36 Дунёда аҳоли энг юқори зичлиги Шарқий Осиёда жойлашган Хитой- Макаоси (Аомин) давлатида қайд этилади ва бу ерда аҳоли 1 км 2 га (2004 й.) 20000 кишини ташкил этган. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling