Вазирлиги
§. Халқаро миграция тарихи ва географияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-жадвал ХХ асрда дунё аҳолисининг кўпайиб бориши
3 §. Халқаро миграция тарихи ва географияси
XVIII-XIX асрларда демографик жараёнларнинг ривожланиши ўз навбатида давлатлараро савдо алоқаларининг ривожланишини, кемалар бандоргоҳларининг пайдо бўлиши, саноатлашган минтақаларнинг шаклланишида ҳам муҳим ўрин тутди. Бу даврда эмигрантлар фаоллигида Европа давлатлари етакчилик қилди. Жумладан, Европадаги эмигрантлар сони бўйича биринчи ўринни Буюк Британия эгаллаган 1815-1900 йиллар қарийб 13 млн. киши эмиграция қилинган. Уларнинг аксарият қисми АҚШ (65%), Канада (15%), Австралия (9%), Жанубий Америкага (5%) чиқиб кетишган. Иккинчи ўринни Германия эгаллаб, 1841 йилдан то 1900 йилга қадар 4853 минг киши эмиграция этилган. Бу даврда италияликларнинг эмиграцияси ўзига хос бўлиб, мавсумий кўринишга эга бўлган ва моҳиятан маятниксимон миграцияга ўхшаб кетади, яъни улардан қурувчилар, ер ўзлаштирувчилар Австрия, Болқон ярим ороли давлатлари, Швейцария, Франция каби давлатларга эрта баҳордан кетишиб, кеч кузда қайтишган. Доимий эмигрантлар оқими эса Аргентина, Бразилия ва АҚШга йўналтирилган. Шундай қилиб, италиялик эмигрантлар қитъалар бўйича тақсимоти Америкага – 80%, Африкага – 19%, Осиёга – 0,5%, Австралияга – 0,5% ни ташкил этган. 1900 йиллардан 1939 йилгача Европадаги эмиграция жараёнларини Шимолий Европа давлатлари давом эттирди. Бу даврда Швециядан 305 минг, Норвегиядан 360 минг, Даниядан 206 минг эмигрант чиқиб кетган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Европадаги миграция жараёнлари ниҳоятда тартибсиз кечган. Кишилар ёппасига хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Аммо, уруш Европанинг деярли барча ҳудудини қамраб олди. Сиёсий жараёнлар билан боғлиқ бўлганлиги боис, бу миграция жараёнлари вақтинчалик кўринишга эга бўлди. 15-жадвал ХХ асрда дунё аҳолисининг кўпайиб бориши Йиллар 1900 1950 1980 1990 1997 Бутун дунё 1660 2100 4431 5231 5840 Хорижий Европа 290 392 483 499 582 Хорижий Осиё 965 1392 1577 3057 3552 Африка 126 220 470 685 743 Шимолий Америка 90 166 247 273 298 Лотин Америкаси 67 164 363 459 453 Австралия ва Океания 8 13 22 26 29 МДҲ 120 180 264,5 281* 263 *Болтиқ бўйи давлатлари билан бирга. Манба: В.П.Максаковский маълумотлари ва муаллиф ҳисоби Шундай қилиб, ХХ асрга келиб демографик жаарёнлар ниҳоят мураккаб кўринишга эга бўлиб қолди. Инсоният тарихида катта ўрин эгаллаган иккита жаҳон урушини бошидан кечиришига қарамай, дунё аҳолиси 1900-1950 йиллар 81 давомида 50 йил ичида 440 млн. кишига кўпайган бўлса, 1950-1980 йиллардаги 30 йил ичида 2,1 мартага кўпайди. Шунингдек, ўтган ХХ асрнинг 50 йилларига нисбатан 1990 йилларда 3571 млн. га, 2000 йилда 4436 млн. кишига кўпайди. Албатта, алоҳида қитъалар, минтақалар аҳолисининг қайта барпо бўлишида ҳудудлардаги сиёсий, иқтисодий, экологик вазиятлар ҳам муҳим ўрин тутади. Бўлиб ўтган жаҳон урушлари баробарида фан-техника инқилоби, янги ерларнинг минерал-хомашё ресурсларининг беаёв ўзлаштирилиши оқибатида глобал муаммолар юзага келди. Натижада ривожланган мамлакатларнинг аксариятида депопуляция, яъни «демографик инқироз» юзага келган бўлса, бошқа баъзи давлатларда эса «демографик портлаш» ҳолати содир бўлмоқда. Жумладан, БМТ маълумотларига кўра, 2025 йилга бориб, Хитой аҳолиси 1569,6 млн. кишига Ҳиндистон аҳолиси 1384,6 млн. кишига етиши башорат қилинмоқда. ХХ асрнинг иккинчи ярмида шу каби янги географик омиллар таъсирида ташқи миграцияда кескин ўзгаришлар юз берди. Бу урушдан кейинги даврда тинч хўжалик юритишда меҳнат ресурсларига эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ бўлди. Кам ривожланган мамлакатларда саноат ишлаб чиқаришининг қолоқлиги, ишсизликнинг юқорилиги ва натижада арзон ишчи кучларининг тўпланиб қолиши ҳам миграцион жараёнларга ўз таъсирини кўрсатди. Масалан, 1946-1957 йилларда Европадан 5900 минг киши бошқа ҳудудларга (саноат ва қишлоқ хўжалигининг янги ўчоқларига) кўчиб кетишган бўлса, Шимолий Америка, яъни АҚШ ва Канадага 3200 минг киши, Лотин Америкасига 1200 минг киши, Африкага 300 минг киши Австрия ва Океанияга 1000 минг киши кўчиб ўтган. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling