98
Савол ва топшириқлар
1. Миграция нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
2. Миграциянинг қандай хусусиятларини биласиз?
3. Иммиграция ва эмиграция жараёнларига изоҳ беринг.
4. Ақлий талофат нима?
5. Урбанизация миграция жараёнига қандай таъсир кўрсатади?
6. Замонавий урбанизацияга хос умумий уч жиҳатни изоҳланг.
7.
Урбанизация даражаси бўйича жаҳон мамлакатлари қандай
гуруҳларга ажратилади?
8. Ривожланган мамлакатлар урбанизациясига изоҳ беринг.
9. Урбанизация ички ва ташқи миграцияга қандай таъсир кўрсатади?
10. Сиёсий миграция нима ва ХХ асрда юзага келган сиёсий миграция
жараёнларига мисол келтиринг.
11. Халқаро мигрантларнинг беш тоифасига мисоллар келтиринг.
12. 1970-90 йилларда халқаро миграцияда юз берган ўзгаришларга
тавсиф беринг.
13. XIX-XX асрда рўй берган халқаро миграциянинг тўртта
даврига
таъриф беринг.
14. Халқаро ишчи кучи миграцияси миграциянинг бошқа турларидан
қайси хусусиятларига кўра фарқ қилади?
15. Ишчи кучи миграциясининг халқаро аҳамият касб этиши қайси
даврга тўғри келди?
16. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидаги аҳолининг
юқори даражада ўсиши миграция жараёнларига қандай таъсир кўрсатди?
17. Ишчи кучлари экспортидан катта
даромад олувчи давлатлар
қайсилар?
18. Ишчи кучи экспортининг салбий жиҳати нимада?
19. Ташқи
меҳнат миграцияси мамлакатларнинг ички меҳнат
тақсимотида қандай ўзгаришларни содир этади?
20. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) фаолиятига тавсиф беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: