Вазирлиги
-жадвал Ўзбекистонда аҳоли сони динамикаси (минг киши)*
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
20-жадвал
Ўзбекистонда аҳоли сони динамикаси (минг киши)* Йиллар Жами аҳоли Жумладан Шаҳар аҳолиси Қишлоқ аҳолиси 1865 3320 466 2854 1897 3948 743 3205 1920 4470 807 3663 1926 4621 1012 3609 1939 6347 1470 4877 1959 8119 2729 5390 1970 11800 4322 7478 1979 15391 6350 9041 1989 19880 8119 11761 1991 20708 8366 12342 1995 22562 8732 13830 2000 24582 9235 15347 2004 25707 9381 16326 * Жадвал М.К.Караханов. Некапиталистический путь развития и проблемы иародонаселения. Ташкент, 1983; "Численность населения Республики Узбекистан", Демографический ежегодник Узбекистана - 2003". - Ташкент, 2004. Статистик йилномалари маълумотлари асосида тузилган. Жадвал маълумотлари кўрсатишича, XIX асрнинг бошига қадар республикада аҳоли жуда секин ўсган. 1897-1917 йилларда республика аҳолиси ҳар йили ўртача 27 минг кишига кўпайган. Ўртача йиллик ўсиш 0.7% ни ташкил этган. Аҳолишунос олимлар М.Қ.Қорахонов, И.Р.Муллажоновларнинг илмий изланишларида ҳам Ўзбекистонда XIX аср охири XX аср бошларида туғилиш юқори бўлганлиги таъкидланади [4,5,6,7]. Туғилишнинг бундай юқори даражада бўлиши жуда кўп омиллар билан боғлиқ, албатта. Улардан дастлабкиси ўлкадаги мавжуд феодал ишлаб чиқариш муносабатлари эди. Умуман олганда, капиталистик босқичгача мавжуд ижтимоий-иқтисодий даврларда туғилиш биологик характер касб этган, яъни сунъий равишда чекланмаган. Қулдорлик даврида ҳам, феодализм даврида ҳам, кўп болаликдан ҳар бир оила, жамият манфаатдор бўлган. Сабаби оилада боланинг (айниқса ўғил боланинг) иқтисодий мавқеи жуда юқори турарди. Кўпгина мамлакатларда оила юмушларида, ҳунармандчилик, чорвачилик, деҳқончиликда болалар меҳнатидан 103 фойдаланилган, оиладаги иқтисодий даромаднинг бир қисми бевосита болалар меҳнати орқали ҳосил қилинган. Демак, бола меҳнати миллий даромаднинг бир улушини ташкил этганлиги учун, у жамият томонидан ҳам қўллаб қувватланган. Туғилишга таъсир этувчи навбатдаги омил - аёлларнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрнидир. Маълумки, қадимда ўзбек аёллари, асосан, уй ишлари ва бола тарбияси билан банд бўлган. Улар халқ хўжалиги соҳаларида жуда кам қатнашганлар. Шунингдек, жамиятда серфарзанд оилаларнинг қадрланиши, ҳурмат эътиборга сазовор бўлиши ҳам туғилишнинг юқори бўлишига олиб келувчи омиллардан ҳисобланган. Қадимда кўп болали онанинг ўтирган ўрни, кийган кийимлари «муқаддас» деб билинган ва бола кўрмаган аёллар «Менга ҳам бола берсин», деган яхши ниятлар билан «муқаддас аёл» ўрнига ўтиришган. Янги келин-куёвларга солинган биринчи тун тўшагига ҳам серфарзанд аёллар думалаб, табаррук қилиб беришган. Бундай одатлар халқимизда маълум даражада бугунги кунга қадар ҳам сақланиб келмоқда. Қадимда қишлоқ турмуш тарзининг кенг тарқалганлиги (XX аср бошларида Ўзбекистон аҳолисининг 80 фоизи қишлоқларда истиқомат этишган)» қизларнинг ниҳоятда эрта турмуш қуриши, болалар (айниқса бир ёшгача бўлган) ўлимининг юқорилиги каби олимлар ҳам оилаларда фарзандлар туғилишини чекланмаслигига олиб келган. Лекин туғилишнинг кўплиги, бу ҳали аҳоли кўпаяди дегани эмас. Туғилган болалар тирик қолиб, ўсиб улғайсагина аҳоли кўпайиб боради. Маълумотлар кўрсатишича, Ўзбекистонда, ўтмишда аҳоли ўлими, айниқса аёллар ва болалар ўлими жуда юқори бўлган. Ўтмишда ўлкамиз аҳолиси ўртасида ўлим ҳолларининг юқорилигига, асосан ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг оғирлиги сабаб бўлгандир. Бу даврда ўзбек меҳнаткашлари ҳам рус подшолиги, ҳам маҳаллий ер-мулк эгалари томонидан аёвсиз ишлатилганлар. Маҳаллий ишчиларга жуда кам иш ҳақи тўланиб, меҳнати ижтимоий муҳофаза этилмаган, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ниҳоятда паст даражада бўлган. Тиббий хизматнинг етишмаслиги, иссик иқлим, оғир меҳнат туфайли ўлкада юқумли касаликлар тарқалиб, жуда кўп аҳоли қирилиб кетган. Ўзбекистондаги оғир турмуш шароити, тиббий хизматларнинг етишмаслиги, аҳоли ўртасида ўлимнинг кўплиги аҳолининг ўртача умр кўриш даврининг камайишига олиб келган. Ўтмишда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш даври 32 ёш бўлган, холос (ҳозир 70 ёш). Шундай қилиб, қадимдан ўлкада туғилиш юқори бўлишига қарамай, аҳоли ўртасида ўлимнинг кўплиги, аҳолининг ўртача умр кўриш даври жуда қисқа бўлганлиги туфайли аҳолининг табиий ўсиш жараёни секинлашган. 1886-1917 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг табиий кўпайиши паст бўлган. Аҳолининг ўртача йиллик ўсиши 0,6 фоизни ташкил этган. Ушбу даврда Ўзбекистон аҳолиси 3 млн. 320 мингдан 4 млн. 52 мингга етди, яъни 31 йил мобайнида ўлка аҳолиси атиги 638 минг кишига кўпайган, холос. Бу кўрсаткич ҳозирги даврга қараганда 2-3 марта камдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling