Вазирлиги


-жадвал  Ўзбекистонда мавжуд аҳоли сонининг ўзгариш кўрсаткичлари


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/68
Sana28.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1136720
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68
Bog'liq
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография

23-жадвал 
Ўзбекистонда мавжуд аҳоли сонининг ўзгариш кўрсаткичлари 
(компонентлари, 1000 киши) * 
Йиллар 
Йил 
бошида 
аҳоли 
сони 
Йил давомида ўзгаришлар 
Йил 
охирида 
аҳоли 
сони 
Йиллик 
умумий 
ўртача 
йиллик 
ўсиш, % 
Умумий 
ўсиш 
Табиий 
ўсиш 
Миграцион 
ўсиш 
1998 
23867,4 
363,2 
413,2 
-50,0 
24230,6 
1,52 
1999 
24230,6 
352,2 
414,3 
-62,1 
24582,8 
1,45 
2000 
24582,8 
325,4 
392,0 
-66,6 
24908,2 
1,32 
2001 
24908,2 
302,6 
380,4 
-77,8 
25210,8 
1,21 
2002 
25210,8 
312,2 
395,5 
-83,3 
25523,0 
1,23 
2003 
25523,0 
279,5 
372,5 
-93,0 
25802,5 
1,10 
* Жадвал "Демографический ежегодник Узбекистана - 2003". - Ташкент, 2004. -Б.29.- статистик тўплам 
маълумотлари асосида тузилган. 
Статистик маълумотлар кўрсатишича, республикада аҳолининг кўпайиш 
суръати 1991-2005 йилларда икки баробарга камайган.
Шаҳар аҳолиси. Республикада шаҳар аҳолисининг абсолют сони мунтазам 
ўсиб келган (жадвал 1). Шаҳар аҳолисининг ўсиши айниқса, совет даврида 
максимал даражага етган. 1917—1990-йилларда шаҳар аҳолисининг сони тўққиз 
марта ошди, бу республика умумий аҳолисининг ўсиш суръатидан икки марта 
юқори. 1991-2004-йилларда Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг ўсиш суръати 
сезиларли камайди. Бунинг асосий сабаби шаҳарларда туғилишиинг пасайиб 
кетганлигида. 
Қишлоқ аҳолисининг мунтазам равишда ўсиб бориши Ўзбекистоннинг 
демографик тараққиётига хос хусусият бўлиб келган. Совет даври йилларида 
қишлоқ аҳолисининг сони 1917 йилги 3,5 млн.дан 1990 йилда 12,0 млн. кишига 
етган, яъни мазкур давр мобайнида 3,5 мартадан ҳам кўпрок ошган. Қишлоқ 
аҳолиси сонининг ўсиши ҳозирги вақтда давом этмоқда ва бу ҳол урбанизация 
жараёнини секинлашишига олиб келмоқда. 
Ўзбекистонда аҳолининг 2,3 миллиони Андижон вилоятида жойлашган. 
Андижон ҳудуди Республика ҳудудининг 0,9 % ни ташкил этган ҳолда, 
аҳолисини эса 9 % и Андижон вилоятида яшайди. Андижон аҳолисининг зичлиги 
бўйича республикада биринчи ўринда туради. 2004-йилда вилоятда 1 кв км га 
551,2 киши тўғри келди. Фарғона вилояти ҳам Республикадаги аҳолиси энг зич 
жойлашган ҳудудлардан бўлиб, бу ерда зичлик 419,6 кишини ташкил этади. 
Республика аҳолисининг эса 10% и истиқомат этади.
Аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти Республикада 1-ўринда туради, 
аҳолисининг сони 2,8 млн ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг барча 
вилоятларида ҳам 1991-2004 йилларда аҳолининг ўсиш суръати бирмунча 


108 
камайганлиги кузатилади. Аҳоли кўпайиш суръатининг пасайиб бориши 
ўлкада қатор иқтисодий муаммоларни ҳал этишда бир мунча қулайдир, лекин 
масаланинг иккинчи томони бор.
Агар Ўзбекистонда туғилиш шундай суръат билан камайиб борса, келажакда 
аҳолининг демографик қариши, яъни аҳоли таркибида қарилар салмоғининг ошиб 
бориши каби муаммоларни келтириб чиқариши муқаррардир.Шунинг учун ҳам 
Ўзбекистонда олиб борилаётган социал сиёсат аввало, аҳоли саломатлигига, оила 
мустақиллигига қаратилмоқда. Дарҳақиқат, ушбу сиёсатни амалга ошириш, 
Республиканинг бугунги қулай демографик вазиятини сақлаб қолиш - энг 
биринчи ва долзарб вазифадир. Ўзбекистоннинг демографик вазиятида
кейинги беш йилда кескин ўзгариш содир бўлди. Республикада аҳолининг 
ўртача йиллик ўсиш суръати яна ҳам пасайиб кетди. 
Ўзбекистон аҳолиси ва меҳнат ресурсларининг сони ва таркибига 
миграция жараёнлари, айниқса, давлатлараро миграция жараёнлари таъсир 
кўрсатмоқда. Бу таъсир ХХ асрнинг 80-90 йилларигача бир тенденция билан, 
ундан кейинги даврда бутунлай бошқа тенденция билан ифодаланмоқда. 
Чунки миграция сабаблари, мотивлари ана шу даврларда турлича бўлган.
Баъзи бир экстремал воқеа ва ҳодисалар бўлиб ўтган йилларни ҳисобга 
олмаганда, республика ХХ аср 80 йилларнинг ўрталаригача бўлган даврда 
мусбат миграция сальдосига, ундан кейинги даврда эса манфий миграция 
сальдосига эга бўлмоқда. 
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолиниинг сони жами аҳоли 
сонига нисбатан юқорида қайд этиб ўтилган қонуниятлар ва ўзгаришлар 
таъсирида 1,5 мартадан зиёд бўлган суръатларда ўсмоқда. Чунончи, 
мамлакатда 1991-2000 йилларда жами аҳоли сони йилига ўртача 1,9% ўсган 
бўлса, ушбу кўрсаткич меҳнатга лаёқатли аҳоли бўйича 2,5 %, 2000-2004 
йилларда эса тегишли равишда 1,2 ва 3,2 % ташкил этди. Бунинг натижасида 
меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг жами аҳоли сонидаги улуши муттасил 
кўпайиб бормоқда. Мамлакатда 1991 йилда 20608 минг кишига тенг жами 
аҳолининг 10120 минг кишига ёки 48,9% тенг қисми меҳнатга лаёқатли ёшга 
эга бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 2003 йилда 55,0% ташкил этди. 
Шунингдек, Ўзбекистонда жами аҳоли сонига нисбатан иқтисодиётда банд 
аҳоли сони ва салмоғи кўпайиши давом этмоқда. Иқтисодиётда банд 
аҳолининг жами аҳоли сонидаги улуши 1991 йилда 33,2% дан, 2000 йилда 
36,0%га, 2003 йилда эса 37,5% га етди. Шунга қарамасдан, ушбу кўрсаткич 
ривожланган мамлакатларга хос кўрсаткичдан анча паст эканлигини эътироф 
этиш лозим. Ўзбекистонда ҳар 100 кишига унда банд бўлмаган 166 киши 
тўғри келади. Бундай ҳолатнинг шаклланишида демографик хусусиятлардан 
ташқари иқтисодий муаммоларнинг даставвал саноат ва хизмат кўрсатиш 
соҳасининг етарли даражада ривожланмаганлиги, қишлоқ жойларда қишлоқ 
хўжалиги билан алоқдор бўлмаган тармоқларда иш жойларининг 
етишмаслиги ҳал қилувчи ролни ўйнамоқда. 


109 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling