Вазирлиги
§. Халқаро ишчи кучи миграцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
4 §. Халқаро ишчи кучи миграцияси
Ишчи кучининг халқаро миграцияси, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолини иш қидириб бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатларга кўчиб юриши ташқи иқтисодий алоқаларнинг муҳим шаклларидан бири ҳисобланади. Инсоният тарихида одамларнинг катта-катта гуруҳларини у ёки бу мамлакатга кўчишлари билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларга бой - Ғарбий Европа мамлакатлари томонидан Шимолий Американинг ўзлаштирилиши, Британия оролларидан чиққанларнинг Австралия қитъасини эгаллашлари, Хитойдан Жанубий Осиё мамлакатларига оммавий кўчишлар, Шимолий ва Жанубий Америкага Африкадан қора танли қулларни ташиб келтириши бир қатор ҳозирги ривожланган давлатларнинг вужудга келиши ва юксалишига сабаб бўлган (АҚШ, Канада, Австралия, янги саноатлашган мамлакатлар) жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг барча босқичларида ишчи кучи миграцияси жараёни юз бериб келди. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан сўнг янада кучайди . Ҳозирги пайтда статистик маълумотларга қараганда, дунёда ҳар бир ўн оиладан бири кўчиб юради, улардан ташқари 3/4 қисми ишчи кучи миграциясига тўғри келади. Дунё бўйича бундай ишчи кучларнинг умумий сони 25 млн. кишига яқин. Ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишининг ҳозирги даражаси жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатларида ишчи кучининг ўрни ва аҳамияти тубдан ўзгартириб юборди, давлатлараро алоқалар маданиятини сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарди. Ҳалқаро меҳнат бозори бу ишчи кучи истеъмолчилари ва уларни етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи механизм ҳисобланади. Маълумки, жаҳон меҳнат бозоридаги вазият бошқа барча бозорлар каби талаб ва таклиф асосида аниқланади ҳамда бир қатор кишилар билан белгиланади. Бу омиллар шартли равишда иқтисодий, демографик, сиёсий омилларга бўлиниб, улар ўзаро боғланган. Булар орасида иқтисодий омиллар саналади, чунки қолган барча омиллар пировардида иқтисодий оқибатларга олиб келади. Чунончи мамлакатдаги ишчи ўринларига нисбатан аҳолининг тез суръатлар билан ўсиши. Иқтисодий омиллар деганда, ҳар бир давлат иқтисодий тушунчаси мустаҳкамлиги унинг ўсиш даражаси ва ривожланиш кўлами тушунилади. Дунёнинг турли минтақаларида иқтисодий имкониятлар меҳнат шароитлари ва иш ҳақи ўртасида юзага келган сезиларли фарқ ишчи кучларини мамлакатлараро кўчиб юришига сабаб бўлувчи муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Масалан, АҚШ ва Мексикадаги даромадларнинг тахминан бир- биридан фарқ қилиши, мексикалик ишчиларнинг АҚШга иш қидириб кўчиб ўтишлари асосий сабаб бўлиб ҳисобланади. 80-йилларнинг бошида Европа ҳамжамияти мамлакатларида аҳоли жон бошига тўғри келадиган янги миллий маҳсулот ҳажми жамиятга аъзо бўлмаган мамлакатларникидан 4,7 89 марта ортиқ бўлган. Шундай қилиб, Ер юзида бой ва ривожланмаган малакатларнинг мавжудлиги халқаро меҳнат бозори амал қилиши белгиловчи асосий омил ҳисобланади. Жаҳон меҳнат бозорининг аҳволи у ёки бу давлатларнинг иқтисодий ривожланиш суръатларининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Жумладан, бундай боғлиқликни даврий пасайишлар ва кўтарилишлар пайтида жаҳон бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифлар бевосита акс этади ҳамда мамлакат қанчалик йирик бўлса, унинг таъсири ҳам шундай кучли бўлади. Масалан, 1991-1992 йилларда дунёнинг ривожланган мамлакатларида даврий пасайиш рўй берди. Бунинг натижасида 1992 йилнинг ўрталарига келиб расмий рўйхатдан ўтган ишсизлар сони 30 млн. ошиб кетди. Ишсизлик даражаси 1974 йилдан 5,2% дан 6,0% кўтарилди. Шу билан бирга бундай ҳолат ўз навбатида ривожланган мамлакатларда хорижий ишчи кучига бўлган талабнинг пасайишига олиб келди. Аҳолининг ўсиш суръати аҳоли сонининг кўпайиши ёки қисқариши билан боғлиқ бўлган омиллар демографик омиллар бўлиб саналади. Жумладан, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида аҳолининг юқори даражаларда ўсиши, бу мамлакатларнинг иқтисодий аҳволни янада мураккаблаштириб, ташқи миграцияга шарт-шароит яратади ҳамда уларни жаҳон бозорига ишчи кучи етказиб берувчи давлатларга айлантиради. Бошқача айтганда, бу давлатлар ишчи кучининг асосий истеъмолчиси бўлиб иқтисодий ўсиш суръати аҳолининг ўсиш суръатидан юқори бўлган мамлакатлар ҳисобланади. Масалан, 90-йилларнинг бошларида иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мамлакатларида иқтисодий фаол аҳоли йилига ўртача 0,8% кўпайди. Ички миллий ҳажми эса 3% га ошди. Ишчи кучи сонининг минтақалар алоҳида мамлакатлар доирасида ўзгаришини қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин. Аҳолишунос мутахассисларнинг тахминларига кўра, асримизнинг сўнгги йилларида вужудга келган Ер юзи аҳолисининг ўсиш тенденцияси XXI асрнинг бошларида ҳам сақланиб қолади. Жаҳон аҳолиси 2025 йилгача 3,26 млрд. кишига кўпайиши кутилмоқда. Бу асосан «учинчи дунё» мамлакатларининг Европа мамлакатларига ва АҚШ «демография тазйиқи» 2000 йилларнинг ўрталаригача сақланиб қолиши мумкин. Айрим мамлакатлардаги сиёсий вазиятнинг барқарор эмаслиги уларнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир этиб, мамлакат ишчи кучини чекка оқими кескин кучайтиради. Масалан, сиёсий омиллар социалистик мамлакатларда рўй берган кенг кўламли аҳоли миграцияси 90-йилларнинг бошларигача кўрилган қаттиқ чора-тадбирлар натижасида тўхтатиб турилган бўлса, ислоҳотларнинг бошланиши ва барча маъмурий тўсиқлар олиб ташланиши билан муҳожирлар оқими кескин ортди, оқибатда, жараён жаҳон меҳнат бозоридаги вазиятга айниқса унинг Европа қисмига сезиларли таъсир кўрсатди. Дастлаб, Югославия, сўнгра Венгрия, Польша йирик миқдорда ишчи кучини экспорт қилувчи давлатларга айландилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling