Вазирлиги
§. Жаҳон аҳолисининг ирқий этник ва диний таркиби
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
5 §. Жаҳон аҳолисининг ирқий этник ва диний таркиби
Инсон ирқи – бу ўхшаш авлоддан авлодга ўтувчилар ташқи (тери-гавда) белгиларига эга, тарихий шаклланган одамлар гуруҳидир. Ҳозирги вақтда учта асосий европоид (оқ), негроид (қора)ларга монголоид (сариқ) ирқларга ажралиш қабул қилинган. Айрим ҳолларда тўртинчи австролоид ирқи ҳам ажратилади. Катта ирқлар тарқалган ҳудудлар ўртасидаги чегаралар одатда аниқ бўлмасдан бир-бирига киришиб кетган. Ана шундай ҳудудларда ирқларнинг аралаш ўткинчи шакл ва типлари ҳосил бўлади. Дунё аҳолиси ижтимоий- иқтисодий ва маданий тараққиётининг ҳар хил босқичларида турувчи халқлардан этнослардан иборатдир. Этноснинг энг юқори даражаси миллат ҳудуди иқтисодиёти ва маданияти тилнинг барқарор тарзда умумийлиги бўйича ажралиб турувчи инсонлар йиғиндисидан иборат. Усуллар асосида миллатга хос умумий жиҳатлар 46 миллий ўзлигини англаш ҳиссиёти шаклланади. Дунёда уч-тўрт минг халқ бўлиб, уларнинг ичида аҳолисининг умумий сони юздан ҳатто ўнтадан ошмайдиган майда элатларда (Ҳиндистонда тоза, Бразилияда ботануза ва бошқалар) сони ўн миллион ва юз миллиондан зиёд бўлган йирик миллатлар мавжуддир. Шулар қаторига хитойлар, японлар, бразилияликлар, АҚШ америкаликлари, руслар, ҳиндистонликлар, бенгаллар, панжобликлар , бехариар ливанликлар, немислар ва бошқалар киради. Миллий таркиби хилма хил бўлган Осиёда дунёда сони энг кўп бўлган халқлар яшайди. Осиёда мутлоқ сони 1 млн. дан ортиқ 110 га яқин бўлиб, уларнинг умумий миқдори қитъа аҳолисининг 98 фозини ташкил этади. Осиё мамлакатларининг аксарияти, кўп миллатдир. Ҳиндистон ва Индонезия давлатларида 15 тадан ортиқ халқ, Филиппинда деярли 100, Вьетнам ва Хитойда 50 дан ортиқ, Эрон, Афғонистон, Таиландда 30 ортиқ халқ истиқомат қилади. Аҳолининг этник ранг-баранглиги баъзи бир халқлар тарқалган ҳудудларнинг давлат чегараларига ҳудудларда компакт ҳолда яшайди. Миллат, халқ ва элатларнинг ана шундай ҳудудий тарқалганлиги ва жойлашганлиги айрим мамлакатларда этник муносабатлар мураккаб тус олишига сабаб бўлади. Баъзи мамлакатларда эса бундай ҳолат этник низолар можароларга олиб келганда сиёсий вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлган (Яқин Шарқ минтақаси, Туркия, Россия, Хитой, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Руанда, Бурунди ва бошқалар). Дунё мамлакатлари аҳолисининг миллий таркиби ва этник муносабатларининг хусусиятига кўра қатор гуруҳларга тақсимлаш мумкин. Биринчи гуруҳга бир миллатли, яъни асосий миллати жами аҳолисининг 95 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этувчи мамлакатлар, буларга Европада Исландия, Ирландия, Норвегия, Дания, Полис Германия ва бошқалар. Осиёда Япония, КХДР, Корея Республикаси, Бангладеш, Монголия, Яман, Оман, Қатар ва бошқалар. Африкада Миср, Ливия, Сомали, Мадагаскар, Жанубий Африкадаги деярли барча мамлакатлар киради. Иккинчи гуруҳни ушбу кўрсаткич 70-95 фоизгача тенг бўлган мамлакатлар Буюк Британия, Франция, Финляндия, Руминия, Жазоир, Марокко, Зимбабве, Мавритания, Испания, Ботсвана, Хитой, Вьетнам, Камбоджа, Туркия, Сурия, Ироқ, Шри-Ланка, Сингапур, АҚШ, Австрия, Янги Зеландия ва бошқалар ташкил этади. Шулар қаторига Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон давлатлари ҳам киради. Учинчи гуруҳ мамлакатларида Эрон, Афғонистон, Грузия, Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон, Малайзия, Лаос, Марказий, Шарқий ва Жанубий Африка мамлакатлари ва бошқалар асосий миллат умумий жами аҳолининг ярмидан ками ёки ортиқ бироқ 70% дан паст кўрсаткич билан ифодаланади. Тўртинчи гуруҳда аҳолиси бир неча йирик мамлакатларга эга, лекин улардан бирортасининг улуши сезиларли бўлмаган мамлакатлар тўпланган Ҳиндистон, Индонезия, Филиппин, Россия, Швейцария, Ғарбий Европа, Африка мамлакатлари ва бошқалар. Маълумки, XX асрнинг сўнгги чорак асри давомида 47 этник таркиби мураккаб бўлган мамлакатларда миллатаро муносабатлар мураккаблашди. Ҳар хил мажоролар ва зиддиятлар вужудга келди. Шуларнинг барчаси ҳар хил тарихни ва ижтимоий сиёсий сабабларга эга. Бинобарин, европаликлар томонидан босиб олиниб, кейинчалик мустақил қилишга эришилган мамлакатда туб ва маҳаллий миллат вакилларини камситиш ҳоллари учраб туради. Зиддиятларнинг иккинчи манбаи - бу кам сонли миллатларнинг ўзига хос тили ва маданиятини менсимаслик, камситиш. Буюк Британияда шотландлар ва уэльсликлар, Испанияда басклар, Францияда корсиколиклар, Канадада франканадаликлар ва бошқалар. Миллий ва диний асосга эга бўлган мажоролар узоқ йиллардан бери Ҳиндистон, Шри-Ланка, Индонезия, Эриокио, Таереня, ННДР, Судан, Сомали, Малайзия, Хитой ва бошқаларда давом этмоқда. Диний ва ҳудудий манбадаги миллий ихтилофлар ярим асрдан ортиқ вақт давомида Исроил, иккинчи томондан Миср, Ливан, Сурия ҳамда Иордания ўртасидаги музокараларнинг ташкил қилинганлиги, бу дунё миқёсидаги катта ижобий силжишдир. Маълумки, дин жамият ҳаётида турмушида жуда катта роль ўйнайди. Бунда давлатнинг иқтисодий ривожланганлиги драмаси, аҳолининг таълимий даражаси катта аҳамият касб этмайди. Аҳолининг диний таркибини билиш ва уни тўғри баҳолаш, дунёда бўлиб ўтаётган миқёсини воқеа ва ҳодисаларнинг кўпчилигини тўғри тушуниш ва англашга имкон беради. Европада христианлик динини барча шакллари кенг тарқалган. Католик дини асосан қитъанинг жанубида, қисман ғарби ва марказида; проваславлик шарқи ва жанубий шарқида Собиқ иттифоқ мамлакатлари проваславлик ва ислом динлари кенг тарқалган. Осиёда барча дунёвий динлар ва йирик миллий динлар кенг тарқалган. Айниқса, ислом дини катта роль ўйнайди. Исломнинг суннийлик йўналиши Индонезия дунёда энг йирик мусулмон мамлакатларидир. Малайзия, Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон, Афғонистон, Жанубий-Ғарбий Осиёдаги барча араб мамлакатлари асосий ўрин эгаллайди. Исломнинг шиалик йўналиши Эрон, Озарбайжон, қисман Ироқ ва Яманда асосий дин сифатида тан олган ислом динига эътиқод қилувчиларнинг катта-катта гуруҳлари Филиппин, Комбаджа, Таиланд, Иъенка, Кипр, Шри- Ланька мамлакатларида мавжуд. Қуйидаги 6-жадвалда дунёда асосий динлар тарқалган давлат ва минтақалар тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари буддизм ва ламаизм кенг тарқалган. Индуизмга Ҳиндистон ва Непал аҳолисининг кўпчилиги эътиқод қилади. Конфуциялик ва даосизм динлари Хитойнинг асосий динлари ҳисобланади. Синтоизм Японияда тарқалган. Хитой, Япония, Корея, Индонезия, Малайзия ва бошқа мамлакатлар ҳам христиан динига эътиқод қилувчилар бор. Африканинг шимолий ғарби ва шарқида жойлашган кўпчилик мамлакатларда исломнинг суннийлик йўналиши ҳукмрон. Эфиопия, ЖАР ва бошқа қатор мамлакатларда христиан дини муҳим роль ўйнайди. Марказий ва Жанубий Африка аҳолисининг асосий қисми маҳаллий динларга эътиқод қиладилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling