Вазирлиги
-жадвал XX аср охирида дунё аҳолисининг баландлик зоналари бўйича
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
6-жадвал
XX аср охирида дунё аҳолисининг баландлик зоналари бўйича жойлашуви* Материклар Денгиз сатҳидан баланд зоналарда жойлашган аҳоли салмоғи, фоизда 200 м.гача бўлган текислик- ларда 200-500 м бўлган баланд- ликларда 500- 1000 м бўлган паст тоғларда 1000- 2000 м бўлган ўртача баланд- ликда 2000 м дан баланд- ликда Жами Европа 69 24 7 0 0 100 Осиё 56 24 12 7 1 100 Африка 32 24 21 21 21 100 Шимолий Америка 47 33 8 8 4 100 Жанубий Америка 42 15 23 9 11 100 Австралия ва Океания 73 18 8 1 0 100 Жами қуруқликда 56 24 12 7 1 100 *Манба: Максаковский В.П. Географическая картина мира ч. 1 - Ярославль; Верхневолжское издательство, 1996; Симагин Ю.А. Территориальная организация населения. М, 2004 - стр. 48. Айрим мамлакатлар ичида аҳоли зичлигининг жуда юқори кўрсаткичлари Сингапур (5000 кишига яқин), Бангладеш (1000 кишига яқин), Нидерландия (460), Корея Республикаси (454), Бельгия, Япония ва бошқаларига 200 кишидан ортиқ жами 40 мамлакат, жуда паст кўрсаткичлар Россия, Канада, Австралия, 38 Мавритания, Ливия, Намибия ва бошқаларга хос. Аҳоли жойлашишидаги жуда катта ҳудудий фарқлар мавжуд мамлакатлар қаторига Россия, Канада, Хитой, Бразилия, Миср, Туркманистон, Тожикистон, Индонезия киради. Дунё аҳолисининг вертикал минтақалар бўйича ҳам нотекис тақсимланган. Аҳолининг ярмидан ортиқ қисми (56% и) мутлоқ баландлиги 250 метргача бўлган текислик ва нотекисликларда истиқомат қилади. Салкам чорак қисми (24%) 200- 500 м баландликка эга текислик ва қирраларга тўғри келади. Демак ер шари аҳолисининг 80% и мутлоқ баландлиги 500 метргача бўлган ҳудудларда жойлашган. Шу вақтнинг ўзида 2000 метрдан баланд ҳудудларга ер шари жами аҳолисининг атиги 10% и тўғри келади. Умуман олганда, аҳоли сони ва улуши баландлик ошган сари камайиб боради. Лекин бу қонуният Жанубий Америкада ўз ифодасини топмайди. Бундан ташқари, Осиё қитъаси билан жами қуруқлик юзасига хос бўлган кўрсаткичлар бир хил миқдорлар хослиги билан ажралиб туришлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Океан ва денгиз соҳиллари, дунё водийларидаги паст текисликларда жойлашган аҳоли салмоғи дунё аҳолисининг таркибида мунтазам ортиб бормоқда. Соҳилларда аҳолининг концентрациялашуви жараёни ҳамон давом этмоқда. Бу ҳол сув ресурсларининг инсон ҳаёти учун нақадар муҳимлиги билан боғлиқдир. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling