Вазирлиги
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
Океания ва Австралия аҳоли зичлиги бўйича дунёда энг охирги ўринда
туради. 1970-2004 йилларда аҳоли зичлиги 1 км 2 га кишидан 3,8 кишига етган. Лекин материкнинг ичида аҳоли жуда нотекис жойлашган. Океания оролларида аҳоли зичлиги нисбатан юқори. Гуам оролларида аҳоли зичлиги 1 км. га 200 кишидан ортик бўлса, Ғарбий Самоада - 50 кишидан ортиқни ташкил этади. Австралияда эса аҳоли унинг Шарқий, Жанубий-Шарқий ва Жанубий-Ғарбий қисмида, Янги Жанубий Уэльс, Виктория ва Квинсленд штатларида зич жойлашган. Бу ҳудудларда Австралиянинг 80 фоиздан кўп аҳолиси истиқомат этади. Марказий ва Шимолий Австралияда жойлашган чўл ҳудудларида маҳаллий туб аҳоли- австралиялик аборигенлар яшайдилар. Улар жуда кам бўлиб, зичлик хам нисбатан пастдир. Шунингдек Янги Гвинеянинг жанубий қисмида ҳам аҳоли сийрак жойлашган. Чунки бу ҳудудлар майдонида ҳам табиий шароит инсон яшаши учун ноқулай бўлиб, тропик ўрмонлар ва ботқоқликлардан иборатдир. Аҳолининг ер юзи бўйлаб жойлашуви қатор омиллар билан боғлиқ. Уларга табиий шароит, аҳоли манзилгоҳлари шаклланишининг тарихий хусусиятлари, демографик ўтишнинг ҳозирги босқичи, ривожланиш даражаси ва хўжалик 45 таркиби каби социал-иқтисодий омилларни киритиш мумкин. Аҳолининг жойлашувида энг асосий омил бу табиий шароитдир. Дунё аҳолисининг асосий қисми инсон яшаши учун қулай табиий шароитга эга бўлган мўътадил, субтропик ва тропик иқлим зоналарининг қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш имконияти бор ҳудудларида жойлашганлар. Австралия ва Океания ҳудуди аҳолисига оид аниқроқ маълумотлар демографик манбаларда, XVIII асрнинг иккинчи ярмига тааллуқлидир. 1788 йилда ушбу қитъада 200-300 минг маҳаллий халқлар (аборигенлар) яшаганлар. Океанияда эса XVIII аср ўрталарида 3 миллион киши бўлганлиги тахмин этилади. Бу ҳудудда ҳам аҳоли шаклланишида Америка қитъасига ўхшаш европаликларнинг келиши билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар катта таъсир этган. Европаликлар билан тўқнашувлардан, эпидемиялардан Австралия аҳолисининг жуда кўп қисми қирилиб кетган. XIX асрнинг охирларида Австралияда 100 минг нафар аборигенлар қолган холос. Шунингдек, янги зеландияликлар ҳам XVIII асрнинг охиридан XIX асрнинг охирги чорагига қадар 200-250 мингдан 37,5 минг кишига камайиб кетганлар. XVIII асрнинг охиридан XIX асрнинг охирига қадар, гавайиликлар сони 300 мингдан 31 мингга қисқарган. XIX асрнинг охиридан бошлаб, Австралия ва Океания аҳолиси аралаш миллатлар ва европаликлар ҳисобига бир мунча кўпая бошлади. Айниқса, Австралия ва Янги Зеландия аҳолиси асосан европаликлар ҳисобига кўпайиб боришининг асосий сабаби Австралия ва Океанияда янги конларнинг топилиши ва ўзлаштирилиши эди. Европада ишлари юришмаган камбағал ва ўртаҳол кишилар тезда бойиб кетиш мақсадида бу ерга кўплаб кўчиб келишганлар. 1800- 1850 йилларда Австралияга келган иммигрантлар сони 5 мингдан 405 мингга етган. Иммиграция ҳисобига Гавайи, Фиджи, Янги Каледония аҳолиси ҳам кўпая бошлади. Натижада, Австралия ва Океания аҳолисининг дунё аҳолиси таркибидаги салмоғи деярли 2 баробар кўпайди. 1900 йилда бу ҳудуд аҳолиси 6 милллион кишини ташкил этган бўлса, 2000 йилда бу кўрсаткич 30 миллионга етган. Ҳозирги кунда (2005 й.) Австралия ва Океания аҳолисининг сони 33 миллионни ташкил этмоқда. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling