Вазиятга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг


Мавзу юзасидан тайёрланган казуслар


Download 36.1 Kb.
bet9/10
Sana01.05.2023
Hajmi36.1 Kb.
#1418250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mehnat huquqi

Мавзу юзасидан тайёрланган казуслар

  1. “Самандар” МЧЖда қоровул бўлиб ишлаётган Ғайратов кечаси иш жойида айрим сабаблар билан вақтинча бўлмаганида жамият ҳудудидан компютер ва видеомагнитафон ўғирланди. Шунингдек, “Самандар” МЧЖнинг айрим ходимларининг шахсий буюмлари (телефон ва қиммат косметика воситалари) ҳам йўқолиб қолган эди. Аммо, ўғирлик содир қилган шахслар қўлга тушмади ва Ғайратов билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-банди билан бекор қилинди.

Корхона юристи судга мурожаат қилиб, Ғайратовдан у иш вақтида иш жойида бўлмаганлиги сабабли ўғирланган буюмлар учун моддий зарарни, яъни компютер, магнитофон, косметика воситалари ва телефонни баҳосидан келиб чиқиб, ундирилишини талаб қилди.
Ғайратов қарши даъво келтириб, уни ишга тиклашларини ва мажбурий прогул даврлари, маънавий зарар учун пул маблағини ундириб беришларини талаб қилди. Шу билан бирга, у корхонанинг бошқа ходимларининг буюмларига жавоб бермасилигини ва ишдан ноқонуний бўшатилганлигини айтди.
Вазиятга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг.


Мавзу юзасидан тайёрланган муаммоли саволлар



  1. Зарар етказилганидан кейин меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилинганлиги меҳнат шартномаси тарафларини моддий жавобгарликдан озод қилишга сабаб бўлмайди. Бироқ меҳнат муносабатлари тугатилганидан сўнг тарафлар иш берувчи ва ходим бўлиб ҳисобланмайди.

Мазкур ҳолатда меҳнат муносабатларида етказилган зарарни ундириш тартиби ва хусусиятларини таҳлил этинг.

  1. Ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида юқори хавф манбаи натижасида ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли ёки жабрланувчи қасддан қилганлиги оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.





Download 36.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling