Вазиятга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг


Вазиятга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг


Download 36.1 Kb.
bet7/10
Sana01.05.2023
Hajmi36.1 Kb.
#1418250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mehnat huquqi

Вазиятга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг.

3. Иқтисодчи Саидов иш куни тугашидан бир соат олдин ишдан кетганлиги сабабли, корхона маъмурияти корхона касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда йил якунлари бўйича ходимларга бериладиган мукофот пулидан ҳамда иш вақтидан ташқари ишлаган соатлари учун тўланадиган қўшимча кафолатли тўловдан Саидовни қисман маҳрум қилди. Саидов маъмуриятнинг бу қароридан норози бўлиб, корхонадаги меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилди. У ўз аризасида Меҳнат кодексида интизомий жазо чораси сифатида мукофот пулидан маҳрум қилиш ҳақидаги норма мавжуд эмаслиги ва меҳнат интизомини бузган ходимга бундай жазо чораси қўлланилиши қонунга зид эканлигини баён қилди. Шунинг учун унга мукофот пули ҳамда иш вақтидан ташқари ишлаган соатлари учун тўланадиган тўлов тўлиқ тўланиши лозимлигини талаб қилди.


Вазиятга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг.

15-мавзу: Меҳнат интизоми. Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги


Мавзу юзасидан тайёрланган муаммоли саволлар



  1. Меҳнат қонунчилигига кўра иш берувчилар ҳар бир ходимни ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништириши лозим. Амалиётда эса иш берувчилар ходимларни меҳнат вазифалари билан таништирмайдилар ёки умуман таништириш тартибини билмайдилар.

Ходимларни иш берувчилар томонидан меҳнат вазифалари билан таништириш тартибини таҳлил этинг.

  1. Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб бериш, ноинсоф ходимларга нисбатан жазо чораларини қўлланиш орқали таъминланади.

Ҳалол меҳнат” тушунчасини тавсифланг. Рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ўзаро фарқли жиҳатларини ёритинг.

  1. Зарар етказилганидан кейин меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилинганлиги меҳнат шартномаси тарафларини моддий жавобгарликдан озод қилишга сабаб бўлмайди. Бироқ меҳнат муносабатлари тугатилганидан сўнг тарафлар иш берувчи ва ходим бўлиб ҳисобланмайди.


Download 36.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling