Вазиятли кейс кейс №1


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana14.05.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1458944
  1   2   3   4
Bog'liq
КЕЙС НАМУНАСИ!!!



ВАЗИЯТЛИ КЕЙС  
 
Кейс №1 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 
октябрда ―Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 654-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор 
билан Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот 
тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун 
нафақа ва моддий ѐрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом 
тасдиқланди. Ушбу Низомда кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя 
ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, бола нафақаси ва моддий 
ѐрдам тайинлаш, бола нафақаси ва моддий ѐрдам олиш учун мурожаат қилиш, 
уни кўриб чиқиш ва уларни тўлаш ҳамда бола нафақаси ва моддий ѐрдам учун 
тўловларни молиялаштириш келтирилган.
Низомга кўра 2021 йилнинг 1 сентябридан - оиланинг ҳар бир аъзосига 
жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда; 2022 йилдан 
бошлаб - оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал 
истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф 
этилади ва уларга болалар нафақаси ва моддий ѐрдам тайинланади. 
Вазиятга қаранг: 
Деҳқонобод тумани ―Завқий‖ маҳалласи ―Маҳаллада тадбиркорликни 
ривожлантириш, 
аҳоли 
бандлигига 
кўмаклашиш 
ва 
камбағалликни 
қисқартириш масалалари‖ бўйича ҳоким ѐрдамчиси Аброр Ибодуллаев 
ҳузурига маҳалланинг 3 нафар фуқаро – А.Чориева, К. Ҳамдамов ва Л. 
Раҳмонова бола нафақаси тайинланиши бўйича келишди. Ўзларининг 
ҳолатларини тушунтиришди ва ҳоким ѐрдамчисидан қуйидаги ҳолатлар бўйича 
маълумот беришини сўрашди. 
Фуқаро А.Чориеванинг оиласида фақат бир киши ишлайди, яъни 
турмуш ўртоғи ҳарбий қисмда ишлайди, 4 нафар 18 ѐшга тўлмаган фарзандлари 
бор. Унга болалар нафақаси рад этилгани тўғрисида смс хабар келган. Фуқаро 
К.Ҳамдамов ишсиз, ишсизлик нафақаси олади, оила аъзоларининг бошқа 
даромадлари йўқ. Шундай бўлсада, унинг моддий ѐрдам сўраб ѐзган аризасига 
рад жавоби келган. Фуқаро Л. Раҳмонова оиласида яқинда эгизак фарзандлар 
туғилган. У 2 та боласига ҳам бир хил миқдорда бола нафақаси тайинланадими 
йўқми, шуни билмоқчи. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling