Вазиятли кейс кейс №1


бандининг з) қисмига кўра


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana14.05.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1458944
1   2   3   4
Bog'liq
КЕЙС НАМУНАСИ!!!

бандининг з) қисмига кўра оилада меҳнат органлари томонидан 
тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда 
оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда 
болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилиши кўзда 
тутилган. Фуқаро Фуқаро К.Ҳамдамовга юқоридагидан моддий ёрдам 
тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хабар «Ягона реестр» АТ орқали 
автоматлаштирилган тарзда амалга оширилган. Бу ишсизлик нафақаси 
олаётган шахсга яқин кунларда иш ўрни таъминланиши билан 
изоҳланади. 
 
3. Фуқаро Л. Раҳмонованинг ҳолати бўйича: Кам таъминланган 
оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали 
аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва 
моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг
4-бандига кўра
агар бир оилада туғилган болалар эгизак бўлса, уларнинг 
бири кичик бола, кейингиси мос равишда иккинчи бола ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги 
“Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик 
билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари 


тўғрисида” ПФ-6277-сон Фармонининг 2-бандининг а) қисмига кўра,  
250 000 сўм - 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 150 000 сўм - 
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча миқдорда нафақа 
тайинланади. Шунда, Л. Раҳмонованинг эгизак фарзандлари учун ҳар ойда 
400 000 сўм болалар нафақаси берилади. 


Кейс №2 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 
октябрда ―Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 654-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор 
билан Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот 
тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун 
нафақа ва моддий ѐрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом 
тасдиқланди. Ушбу Низомда кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя 
ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, бола нафақаси ва моддий 
ѐрдам тайинлаш, бола нафақаси ва моддий ѐрдам олиш учун мурожаат қилиш, 
уни кўриб чиқиш ва уларни тўлаш ҳамда бола нафақаси ва моддий ѐрдам учун 
тўловларни молиялаштириш келтирилган.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling