Vi. Боб. Баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш
Download 482.58 Kb.
|
200 талик VI БОБ УМУМИЙ
1-сектор: Ҳоким – Соҳавий фаолият натижаси бўйича 40 фоиз, яъни туман ҳокими ўринбосарларининг ЭМСК натижалари ҳамда сектор ЭМСК натижаси 60 фоиз, жами 100 фоиз.
2-сектор: Прокурор – Бош прокуратура томонидан туман (шаҳар) прокурорларининг соҳа фаолияти юзасидан баҳолаш натижалари 40 фоиз ҳамда сектор ЭМСК натижаси 60 фоиз, жами 100 фоиз. 3-сектор: Ички ишлар вазирлигининг туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиқлари – соҳа фаолияти юзасидан баҳолаш натижалари 40 фоиз ҳамда сектор ЭМСК натижаси 60 фоиз, жами 100 фоиз. 4-сектор: Давлат солиқ қўмитасининг туман (шаҳар) ДСИ раҳбарлари – соҳа фаолияти юзасидан баҳолаш натижалари 40 фоиз ҳамда сектор ЭМСК натижаси 60 фоиз, жами 100 фоиз. Секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш учун 2022 йилда самарадорлик кўрсаткичларини қуйидагилар этиб белгилаш назарда тутилган. 1. Хатловдан ўтказилган хонадонлар, бандлиги таъминланган аҳоли, касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорликка ўқитиш – 20 %. 2. Ёшлар етакчилари кўрсаткичлари, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ–92-сонли қарори ижроси юзасидан маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳолати, “Ёшлар баланси”ни шакллантириш бўйича хатловдан ўтказилган хонадонлар – 20 %. 3. Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш кўрсаткичлари, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ–146-сонли қарори ижроси юзасидан аёллар дафтаридан чиқарилиш даражаси, аёллар бандлиги, аёллар тадбиркорлиги – 20 %. 4. Маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш: Маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар (содир этилган 48 турдаги жиноятларнинг ўтган йилга нисбати) – 15 %. 5. Сектор раҳбарларининг шахсий ташаббуслорклиги: Сектор раҳбарларининг шахсий ташаббуси асосида амалга оширилган ишлар, йўл қуриш ичимлик суви билан таъминлаш, газлаштириш, сектордаги ижтимоий объектларга кўрсатилаётган ёрдам – 10 %. Баҳолаш тизимида ҳудуд аҳолиси ҳамда маҳалла раисларининг қониқишини ҳам акс эттирувчи механизм жорий этилгани баҳолаш тизимининг ижобий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Аммо шу ўринда таъкидлаш жоизки, маҳалла раислари секторлар фаолиятига реал баҳо бермаслиги мумкин. Бу кўпроқ шахсий муносабатлар ҳамда хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлиб, бундай ҳолатда реал баҳодан кўра кўпроқ баҳо берилиши мумкин. Маҳаллалар раислари томонидан бериладиган балл умумий баллга сезиларли таъсир (20 балл) кўрсатиши мумкин. Яъни, баҳолаш бўйича шакллантириладиган рейтингда аҳоли ва маҳалла раислари ўртасида ўтказилган сўров натижалари ҳам инобатга олинади. Бунда якуний баҳолашнинг 50 фоизини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) ташкил этса, 30 фоизи аҳоли ўртасида ва 20 фоизи маҳалла раислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари асосида шаклланади. Юқоридаги эхтимолий камчиликларни бартараф этиш ва улар томонидан бериладиган баҳонинг ҳаққонилигини таъминлаш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим. Биринчидан, секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича ҳудуд аҳолиси томонидан берилган баҳо билан маҳалла раислари томонидан берилган баҳони таққослаб, ўртадаги фарқнинг катта ёки кичиклигига қараб берилган баҳонинг реаллигига аниқлик киритиш мумкин. Иккинидан, ҳудуд аҳолиси томонидан берилган балл билан маҳалла раислари томонидан берилган баллни қўшиб, иккига бўлиб, ўртачасини олиш мумкин. Бунинг учун маҳалла раислари ва ҳудуд аҳолиси томонидан бериладиган фоиз миқдори бир хил бўлиши керак. Мисол учун ҳар иккаласи ҳам 25 фоиздан бўлса аниқроқ натижага эришиш мумкин. Аммо фоизлар ҳар хил бўлганда ҳам ўртача арфиметик қийматни топиш мураккаб эмас. Учинчидан, ҳудуд аҳолиси ва маҳалла раисларига баҳолашнинг тартиби ва қоидалари, баҳолашдан кўзланган асосий мақсадлар юзасидан тегишли тушунтиришлар ташкил этиб бориш лозим. Тўртинчидан, маҳаллалар раислари томондан берилган баҳонинг реаллиги бўйича шахсий жавобгарлик уларнинг ўзларига шахсан юкланишини аниқ белгилаб қўйиш лозим. Ушбу тавсиялар маълум маънода улар томонидан берилган баллнинг ҳаққонилигини таъминлашга хизмат қилади. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки секторлар томонидан эришилган ютуқлар ёки йўл қўйилган камчиликлар аҳолининг турмуши, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инфратузилмасида тўғридан-тўғри акс этади. Секторлар аҳоли билан бевосита ишлайдиган тизим бўлгани сабабли уларнинг фаолиятига баҳо беришда аҳолининг иштироки муҳим амалиёт ҳисобланади. Баҳоловчилар томонидан берилган баҳо аниқ бўлиши учун айниқса маҳаллалар раислари ва жамоатчилик баҳолаш техникаси ва жараёнларининг таркибий қисми бўлган баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари, методикаси, баҳолашни ташкил этиш тартиб қоидалари ва баҳолашдан кўзланган асосий мақсад ва унинг аҳамиятини билишлари муҳим ҳисобланади. Яъни секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолашда якуний баҳолашнинг 50 фоизини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, 30 фоизи аҳоли ўртасида ҳамда 20 фоизи маҳалла раислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари асосида шаклланаётгани баҳолаш натижаларига сезиларли аҳамият (таъсир)га эга бўлган маҳалла раислари ва жамоатчиликнинг баҳолаш тартиб қоидаларидан тўла хабардор бўлишлари муҳимлигини англатади. Шунинг учун улар баҳолаш жараёнларини ташкил этиш борасида етарли маълумот ва тажрибага эга бўлишлари муҳим ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан баҳолашнинг амалий жараёнлари тўғрисида семинарлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали тегишли тушунтиришлар ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу улар томонидан бериладиган баҳонинг ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилади. Маълумки баҳолаш тизими доимий такомиллаштиришни талаб қилади. Шу сабабли баҳолаш иштирокчиларини баҳолаш тартибига киритилган ўзгаришлар тўғрисида ҳам хабардор этиб бориш талаб этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, секторлардан ташқари ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ–4702-сонли “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан баҳоланмоқда. Ушбу иккита баҳолаш институти бир бирини такрорламаслиги, бир бирини тўлдириши лозим. Ушбу баҳолаш амалиёти ва натижаларидан қуйидагиларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Биринчидан, баҳолаш натижаларини таққослаш орқали ҳудудларга берилган баҳонинг ҳаққонийлигига яна бир марта аниқлик киритиш мумкин; Иккинчидан, баҳолаш натижаларига асосланиб тегишли қарорлар қабул қилиш мумкин; Учинчидан, баҳолаш бўйича самарали методикалар ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш мумкин; Тўртинчидан, такрорланувчи ва ортиқча функцияларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мумкин; Бешинчидан, баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини янада аниқроқ белгилаб олиш мумкин. Download 482.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling