Vi. Боб. Баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш


-босқич: Расмий статистик маълумотлар “sektor.reyting.uz” ААТга киритилади. 2-босқич


Download 482.58 Kb.
bet2/8
Sana16.06.2023
Hajmi482.58 Kb.
#1491588
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
200 талик VI БОБ УМУМИЙ

1-босқич: Расмий статистик маълумотлар “sektor.reyting.uz” ААТга киритилади.
2-босқич: “Sektor.reyting.uz” ААТ орқали секторларнинг самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади ва секторлар кесимида натижа аниқланади.
3-босқич: Расмий статистик маълумотлар натижалари асосида секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари умумлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилинади, ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
4-босқич: Халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида секторлар фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижалари муҳокама қилинади.
5-босқич: Баҳолаш натижаларига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида — “энг намунали сектор” ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар рағбатлантирилади.
6-босқич: Баҳолаш якунлари бўйича “энг намунали сектор” деб топилган секторнинг ижобий иш тажрибасини республика ҳамда “энг ташаббускор сектор”нинг ижобий иш тажрибасини тегишли ҳудуд миқёсида оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Баҳолаш натижаларига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида — “энг намунали сектор” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади.
Юқорида айтилганидик баҳолаш тартибининг 4-босқичида секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларини Халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш белгиланган. Бу баҳолаш тизими ҳокимиянинг бўлиниши принципи, яъни бири-бирини тийиб туриш, мувозанатни сақлаш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш механизмини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамитга эга эканлигини англатади. Аммо шу ўринда таъкидлаш жоизки, секторлар раҳбарлари фаолиятининг баҳолаш натижаларини Халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилишдан олдин уларнинг фаолиятига берилган баҳонинг ҳаққонийлигига аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ бўлади, яъни уларга берилган баҳо аниқ хисоб китобларга асосланган бўлиши керак.
Улар эришган натижадан кўра кам балл берилиши ва муҳокама қилиниши уларнинг ишчанлик обрусига таъсир қилиши мумкин. Аксинча уларнинг эришган ҳақиқий натижасидан кўра юқори балл берилиши ва муҳокама қилиниши ҳам мантиқсизлик бўлиб бу баҳолаш тизимидан кўзланган мақсадларга эришишга имкон бермайди. Айрим давлатлар, хусусан Қозоғистон Республикаси тажрибасида баҳолаш натижалари оммавий эълон қилинишидан олдин ҳар бир баҳоланган объектга баҳолаш натижалари юборилиб уларга ўзларининг олган баҳоси юзасидан қилган норозилик шикоятлари кўриб чиқилади ва шундан сўнг баҳолаш натижалари оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
Баҳолаш натижалари бўйича “энг намунали сектор” номинациясида ғолиб бўлган секторлар қуйидаги тартибда:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 500 баравари миқдорида;
2-ўрин учун — БҲМнинг 400 баравари миқдорида;
3-ўрин учун — БҲМнинг 300 баравари миқдорида пул маблағи.
Баҳолаш натижалари бўйича “энг ташаббускор сектор” номинациясида ғолиб бўлган секторлар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
1-ўрин учун — БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
2-ўрин учун — БҲМнинг 150 баравари миқдорида;
3-ўрин учун — БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул маблағи.
Шунингдек мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда баҳолаш кўрсаткичлари тизими ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилгани тўғри ечим бўлган. Чунки баҳолаш кўрсаткичлари ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига баъзан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилади. Бошқа соҳаларда бўлгани каби шу асосда секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими, тартиби, баҳолаш усуллари, мезонлари ва методикаси йилдан йилга такомиллашиб, ривожланиб боради.
Хусусан, 2022 йил учун секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизимини жорий этиш белгиланган.
Унга кўра, баҳолашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
– ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
– ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
– хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
– маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар (48 турдаги маҳаллада содир этилган жиноятчиликни ўтган йилга нисбати);
– сектор раҳбарларининг шахсий ташаббускорлиги билан амалга оширилган ишлари (йўл қуриш, ичимлик суви билан таъминлаш, газлаштириш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари ва бошқа);
– туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг соҳавий хизмат фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
– туман (шаҳар) аҳолиси ва МФЙ раисларининг секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича сўровнома натижалари;
– секторлар раҳбарларининг билимини ilm.argos.uz платформаси орқали синовдан ўтказиш натижалари билан шакллантирилади”4.
Секторлар раҳбалари ушбу йўналишлар бўйича мос равишда баҳоланади. Мазкур баҳолаш йўналишлари ўтган йилдагига нисбатан қисман фарқ қилади.
Хусусан секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолашда ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси ҳам баҳолаш кўрсаткичлари рўйҳатига киритилган. Бу ўз навбатида ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни янада тўлиқроқ қамраб олиш имконини беради ва ҳудудларда барча соҳалар баравар ривожланишини таъминлашга хизмат қилади. Умуман олганда секторлар фаолиятни баҳолаш мақсадларидан бири ҳам шу ҳисобланади.
Ҳозирда жами юқори турувчи сектор раҳбарлари 56 та, туман шаҳар сектор раҳбарлари 820 та. Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, яъни ҳудуд ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда давлат солиқ инспекцияси раҳбари ўзларининг функционал вазифаларининг бажариш ҳолати, тегишли маҳалла раислари ва ҳудуд аҳолисининг уларнинг фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича баҳоланади.
Хусусан, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари қуйидаги татибда баҳоланади.
Сектор раҳбари: туман (шаҳар) ҳокими – сектор-рейтинг тизими ҳамда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК ва эришган натижаларини қўшган ҳолда (40 + 60 = 100), сектор раҳбарлари: туман (шаҳар) прокурорлари, ички ишлар бўлими бошлиқлари, давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари – сектор-рейтинг тизими ҳамда соҳа фаолиятида эришган натижаларини қўшган ҳолда (60 + 40 = 100).
Яъни, секторлар фаолиятини баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Download 482.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling