Vi. Боб. Баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш


Тўртинчи боб бўйича хулоса


Download 482.58 Kb.
bet8/8
Sana16.06.2023
Hajmi482.58 Kb.
#1491588
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
200 талик VI БОБ УМУМИЙ

Тўртинчи боб бўйича хулоса

Илмий изланишлар натижалари секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари ва ҳудудларни баҳолаш жараёнларида юзага келаётган ва юзага келиши мумкин бўлган муаммолар қуйидагилар эканлигини кўрсатади.


– кўп сонли омилларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш зарурлиги сабабли баҳолаш тизимининг мураккаблиги;
– айрим мезон ва кўрсаткичларнинг баҳолаш талабларига жавоб беришини таъминлашнинг қийинлиги, яъни баҳолаш жараёнида айрим мезон ва кўрсаткичлар бўйича натижаларни хисоблаш бошқа параллел мезонлар ва кўрсаткичлардан кўра бошқачароқ методика талаб қилади. Бу эса баҳолаш жараёнларида ўзига ҳос мураккаблик юзага келишига сабаб бўлади. Аммо баҳоланиши лозим бўлган ушбу соҳалар ҳам мамлакат тараққиёти ва халқ эхтиёжлари учун муҳим ҳисобланади.
– баҳолаш жараёнларини ишончли статистик ва бошқа тегишли маълумотлар билан таъминлаш ҳамда баҳолаш методикасининг мақсадга мувофиқлик талабларига айнан жавоб беришини таъминлашнинг мураккаблиги;
– ташқи омилларнинг таъсири, яъни баҳолаш жараёнларига бевосита ёки билвосита “аралашув”лар бўлиши мумкинлиги баҳолашнинг объективлигини таъминлашни қийинлаштириши;
– баҳолаш жараёнларида амалиётчилар билан бирга экспертлар, мутахассислар ва олимларнинг етарли даражада иштирок этмаслиги баҳолашнинг ҳаққонилигини таъминлашни қийинлаштириши мумкинлиги;
– баҳоланаётган давлат органлари, уларнинг раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти жараён характерига эга эканлиги, айрим баҳоланиши лозим бўлган вазифаларнинг натижаси баҳолаш муддатига мос келмаслиги, яъни унинг натижаси кечроқ аниқ бўлиши мумкинлиги;
– баҳолаш жараёнлари кўплаб мезонларни талаб қилиши, бу ҳисоблашда қўшимча мураккабликларни юзага келтириши, баъзан ҳолатни аниқ акс эттирмаслиги мумкинлиги объектив баҳолаш имконини камайтириши мумкинлиги.Мазкур ишда ушбу ва шунга ўхшаш муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли таклифлар ва тавсиялар берилган.
Умуман олганда секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари ва ҳудудларнинг фаолиятини баҳолаш бўйича статистик маълумотлар таҳлили ушбу органлар фаолиятида ҳар томонлама ўсиш кузатилганини кўрсатади. Баҳолаш тизими қуйидагиларга хизмат қилади.
– қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси самарадорлиги ҳамда ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишни янада тезлаштиришга хизмат қилади;
– мамлакатда ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг боришини кузатишни осонлаштиришга, жараёнларнинг очиқлигини таъминлашга, республиканинг барча ҳудудларини баравар ривожлантиришга, ҳар бир ҳудуд айнан қайси соҳада орқада қолаётгани тўғрисида мунтазам маълумот шаклланади. Унга асосан режалаштириш, орқада қолаётган тармоқни ривожлантириш имконияти юзага келади;
– баҳолаш тизими соғлом рақобатни юзага келтиради, рағбатлантириш ёки йўл қўйилган камчиликлар учун тегишли чора кўриш, хизмат вазифаси бўйича ўстириш ва бошқа тегишли масалаларнинг ҳал этишга хизмат қилади;
– баҳолаш тизими яқин ва узоқ келажак учун стратегияни белгилашга, қарорларнинг мақсади аниқлашга ҳамда асосий мақсадаларга эришишга амалий замин яратади.
Шунингдек, секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
– баҳолада холисликни таъминлаш, ҳар томонлама ривожланиш, барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар сифатини таъминлашга қаратиш;
– асосий эътиборни аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга, меҳнатига хақ тўлашда давлат фуқаролик хизматчиларининг эришган ютуқларига, мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасига ёки йўл қўйган камчиликларга асосланишга эришиш;
Баҳолаш жараёнларини тўғри ташкил этиш нафақат самародликка, шу билан бир вақтда давлат кадрлар сиёсатининг сифатини янада яхшилашга, давлат хизматларининг сонини кўпайтириш ва сифатини яхшилашга, бюджет харажатларини аниқ йўналтиришга, давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарали ташкил этиш орқали стратегик ва асосий мақсадларга эришишни янада тезлаштиришга амалий замин яратади.



1

 Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2017 й., 09/17/973/0396-сон. https://lex.uz/docs/3302438

2

 Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 07/19/4102/2434-сон; 20.02.2019 й., 07/19/4197/2641-сон.https://lex.uz/docs/4145890

3

 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/536/0817-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон. https://lex.uz/uz/docs/-5597287

4

 https://yuz.uz/news/sektor-rahbarlari-faoliyatini-baholash-tizimi-joriy-etiladi



5

 https://rating.idm.uz/live/default?category_id=51

6

 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 07/21/5189/0688-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон. https://lex.uz/docs/5521182

7

 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3407/1127-сон. https://lex.uz/docs/6329831

8

 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2021 й., 06/21/29/1130-сон; 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон. https://lex.uz/docs/5758437

9

 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2021 й., 07/21/31/1128-сон; 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон. https://lex.uz/uz/docs/5758155

10

 https://www.gazeta.uz/uz/2021/12/04/assistant-hokim/

11

 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2022 й., 09/22/72/0140-сон. https://lex.uz/docs/5863706

12

 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/62/1196-сон; 28.07.2022 й., 06/22/178/0681-сон. lex.uz

13

 https://gov.uz/uz/news/view/36164

14

 https://mineconomy.uz/uz/news/view/5287

15

 Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотномаси.

Download 482.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling