Vi. Боб. Баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш
Download 482.58 Kb.
|
200 талик VI БОБ УМУМИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17 фоиз
- 1,1 млн
- 430 минг
- 595 минг нафар
Умуман олганда ҳоким ёрдамчилари институтининг ташкил этилиши натижасида улар томонидан “2022 йил январ-ноябр ойларида банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали 1,2 млн нафари доимий иш жойларига жойлаштирилди, 997 минг нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди, 101 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма ишчилари билан биргаликда) ва 158 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 418 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер ажратилди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 388 мингта лойиҳага 8,9 трлн сўм имтиёзли кредитлар ва 53 мингдан ортиқ ишсизларга 174,5 млрд сўм субсидиялар ажратилди. Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари томонидан 234 минг нафар аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун йўналтирилиб, уларнинг 195 минг нафари ўқишни тамомлади. Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 48 мингдан ортиқ “маҳаллабай” микролойиҳаларнинг 47 мингтаси ишга туширилиб, 232 мингга яқин иш ўринлари яратилди. Бунда, 1949 та лойиҳалар кўп қаватли уй-жойлар ертўласини ижарага бериш орқали, 3125 таси маҳалладаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ҳисобига амалга оширилди. Маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижасида 84 мингта юридик ва 95 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, шунингдек, 6,7 мингга яқин корхоналарнинг фаолияти кенгайтирилди ва кам қувват билан ишлаётган 10,5 мингта корхоналарнинг қувватлари тикланди. Ўтган даврда маҳаллаларда аҳолини яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 20,6 минг км таъмирталаб ички йўллар шағаллаштирилди, маҳалла ҳудудидан ўтувчи магистрал йўл ёқасидан мактабга қатновчи ўқувчиларга 1,8 минг км пиёдалар йўлакчаси барпо этилди, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган 6506 дона трансформатор, 178 минг дона сим ёғочлар ва 152 минг дона тунги чироқлар янгисига алмаштирилди”14. Юқоридаги кўрсатичлар ўтган қисқа даврда жойларда ҳоким ёрдамчилари томонидан самарали ишлар бажарилганини кўрсатади. Уларнинг фаолиятини баҳолаш ушбу ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди. Хусусан, камбағаллик даражаси 2020 йилда 17 фоиз, 2022 йил якунларига кўра мазкур кўрсаткич 14,1 фоизни ташкил этиб, 2,9 фоизга қисқартирилишига эришилди. Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 1,2 млн нафар аҳоли доимий иш жойларига жойлаштирилди, 1,1 млн нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди, 102 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка ва 166 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 430 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер майдонлари ажратилди. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими жорий этилиб, оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш учун жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига, яъни камбағаллик чегарасига тенглаштирилди. Натижада, кам таъминланган оилалар сони 2019 йилдаги 595 минг нафардан 2022 йилга келиб 2,3 млн нафарга етди ёки 4 баробарга, 2021 йилга нисбатан 1,5 баробарга кўпайди. Яъни камбағалликни ижтимоий ҳимоя қилиш қамрови кенгайди. Умуман олганда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳам камбағалликни қисқартиришда муҳим ўрин эгаллайди. “Илк йилдаёқ ҳоким ёрдамчилари кўмагида 1,2 млн нафар аҳоли доимий иш жойларига жойлаштирилди, 1,1 млн нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди, 102 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка ва 166 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 430 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер майдонлари ажратилди. Ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 425 мингта лойиҳага 10 трлн сўмлик имтиёзли кредитлар ва 75 минг нафар ишсиз фуқароларга 263 млрд сўмлик субсидиялар ажратилди.”15 Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилиши натижасида юқоридаги амалий натижаларга эришилди. Аммо шу ўринда таъкидлаш жоизки илмий изланишлар ва амалиёт таҳлили ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашнинг дастлабки босқичида айрим камчиликлар юзга келганини ҳам кўрсатади. Маълумки янги ташкил этилган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари бўйича маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари базасига Давлат хизматлари марказлари маълумотлари асосида шаклланади. Ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш натижаларини “Онлайн маҳалла” платформаси орқали, яъни Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат хизматлари агентлигининг маълумотлари базасига интеграция қилиш II чоракда хал этилди. Аслида ушбу масала I чорак баҳолаш натижаларида ҳам инобатга олиниши лозим эди. ҳисобланмайди. Аммо шу ва бошқа ташкилий масалалар билан боғлиқ камчиликлар баҳолаш жараёнларининг дастлабки босқичларида бўлиши мумкин. Бу иш хажмининг катталиги, унинг ечимини таъмилаш учун вақт етишмаслиги мумкинлиги, баҳолаш тизими мураккаб аммо маълумотларни аниқ ва ўз вақтида тақдим этишни талаб қилиши билан боғлиқ муаммолар ҳисобланади. Шунингдек бу борада баҳолаш билан боғлиқ ва ҳал этилиши лозим бўлган қуйидаги камчилик ва муаммолар юзага келиши мумкин. – фуқароларнинг ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш учун ташкил этилган электрон платформа тизимдан фойдаланиш борасида етарли тажрибага эга эмаслиги; – баҳолаш объектлари кўплиги, кўп сонли кўрсаткичларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш зарурлиги; – баҳолаш тизимининг мақсадга мувофиқлик талабларига айнан жавоб беришини таъминлашнинг мураккаблиги; – баҳолаш жараёнларини ишончли маълумотлар билан таъминлашнинг қийинлиги нотўғри хулосаларга сабаб бўлиши мумкинлиги; – баҳолашнинг ижобий таъсирлари салбий таъсирлар билан алмашиниши мумкинлиги, яъни баҳолашга ҳақ тўлашнинг бевосита боғлиқлиги реал ҳаётда эмас, балки ҳисобот ҳужжатларида самарадорликни намоён қилиш, яъни “қўшиб ёзиш”, “натижаларни ўзгартириш”га олиб келиши мумкинлиги; – баҳоланаётган субъектларнинг баҳолаш тартиб қоидалари тўғрисида етарли даражада билимга эга эмаслиги. Аммо ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишни янада тезлаштириш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ мақсадларини белгилаб олишга, улар ўрасида соғлом рақобатни юзага келтиришга, баҳолаш орқали ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини таъминлашга эришилади. Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш жараёнларида, ҳар бир ҳоким ёрдамчисининг соҳага қўшган ҳиссасини аниқлаш имконияти мавжуд тартиб жорий этиш, ҳоким ёрдамчиларининг меҳнатига хақ тўлашда улар эришган ютуқлари ёки йўл қўйган камчиликларга асосланишга эришиш ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш тизимидан кўзланган асосий мақсадларга эришишга хизмат қилади. Download 482.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling