Vi. Боб. Баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш
Туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш амалиёти таҳлили ва уни такомиллаштириш
Download 482.58 Kb.
|
200 талик VI БОБ УМУМИЙ
4.3. Туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш амалиёти таҳлили ва уни такомиллаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ–29-сонли Фармони8 билан 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилди. Фармонга асосан қуйидагилар ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди: – маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш; – маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш; – доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш; – маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш; – маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишда кўмаклашиш; – маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган етакчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш, уларга тадбиркорлик билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган фуқароларни ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун уларга бириктириш; – аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш; – маҳалладаги иш билан банд бўлмаган аҳолининг тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланишини йўлга қўйиш мақсадида уларга иссиқхона қуриш, томорқасини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлиш, асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш, бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиши учун субсидиялар олишда кўмаклашиш; – маҳалладаги бўш бино ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратиш бўйича тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш; – тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг (муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш, турли хил фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатномалар ва лицензиялар олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ажратиш ва бошқалар) тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этиш. Барча вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ҳоким ёрдамчиларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмак бериш учун шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–31-сонли Қарори9 билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари Республика комиссияси ва республика вакилларининг ишчи органлари этиб белгиланди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам алоҳида эътиборга олинган. Хусусан, ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади. Унга кўра: – хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида; – хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари миқдорида; – хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тўланади. Шунингдек “ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми уларни қўллаб-қувватловчи жамғарма ҳисобидан компенсация қилиб борилади. Шунингдек, бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида турар жой ижараси харажатлари учун компенсация тўлаш; – иш фаолиятида яхши натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларини ҳар ой мукофотлаш; – ҳоким ёрдамчилари иш ҳақининг аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган қисмини компенсация қилиб бориш; – ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётган республика вакилларининг транспорт харажатлари, шунингдек, бир ойда бир маротаба доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация тўлаш; – йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50 фоизигача субсидия тўлаш10 ва бошқа имтиёзлар берилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 72-сонли Қарорида белгиланишича “ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи “Онлайн маҳалла” электрон платформасига қараб қуйидаги миқдорларда ойлик мукофот пули тўланади. – қониқарли деб топилганда — ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида; – яхши деб топилганда — ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида; – аъло деб топилганда — ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;11”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ–62-сонли Қарори билан қуйидагилар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгиланди. – республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш; – маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш; – ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш; – иқтисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; – маҳаллий ҳокимликлар билан бирга ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш; – аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; – халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш”12. Юқоридаларга асосан “Бугунги кунда республикадаги 9,3 мингдан ортиқ маҳаллаларда иқтисодий комплекс таркибига кирувчи ташкилотларда раҳбар лавозимида ишлаб келган иқтисодчилар ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатмоқда13”. Ҳозирда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган. Хусусан, биринчи босқичда ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги 6,9 млн хонадонлар хатловдан ўтказилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди. Хатловда аҳолининг касб-ҳунарга ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш ва бошқа истаклари ўрганиб чиқилди. Ҳоким ёрдамчиларига яратиб берилган шароит ва молиявий имкониятлар уларга маҳаллалар билан самарали ишлаш имкони берди. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари натижадорлиги сезиларли даражада яхшиланди. Юқорида айтилганидек, ҳоким ёрдамчиларига ушбу масалаларни самарали ҳал этиш учун молиявий имкониятлар яртиб берилди. Маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини барқарор даромад манбаи билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, маҳаллалардаги мавжуд муаммо ва имкониятлар ўрганилиб, ҳар бир маҳалла бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилмоқда. Бевосита уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш масаласига келсак “2022 йилнинг 1 ярим йиллиги учун ишлаб чиқарилган баҳолаш методикасига мувофиқ баҳолаш мезонлари белгиланган. Унга кўра: – ҳоким ёрдамчилари томонидан ўз маҳалласида фуқаролар орасида ўтказилган хатловнинг натижалари тўғрилиги, улар томонидан киритилган маълумотларнинг аниқ ва объективлиги учун 15 балл; – ўз маҳалласидаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини доимий, мавсумий ёки жамоат ишларига жойлаштириш орқали таъминлашидаги саъй-ҳаракатлари учун – 15 балл; – норасмий тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи фуқароларни тегишли масъул давлат органларидан ўзини-ўзи банд қилган шахслар сифатида ўтказишдаги амалий ёрдами учун 12 балл билан баҳоланади. Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари ўз маҳалласида ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида касб-ҳунар ва тадбиркорлик ўқув курсларига йўналтиришдаги ишлари учун 15 балл; – ўзига юклатилган молиявий инструментлардан (кредит, субсидия)дан оқилона фойдаланган ҳолда янги тадбиркорлик субъектларининг очилишидаги амалий фаолияти учун 15/12 балл; – фуқаролардан “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар олиш бўйича аризаларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш учун – 15 балл; – фуқароларнинг тадбиркорлик кооперативларини тузишдаги ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва тегишли молиявий инструментлар (кредит, субсидия) орқали ёрдам кўрсатиши учун 6/3 балл берилади. Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчиларининг муомала маданияти, шижоати ва ташаббускорлиги, ташкилотчилик қобилияти, фаолиятидан қаноатланиши туман (шаҳар) ҳокимининг молия ва иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва туман (шаҳар)га бириктирилган республика вакиллари ҳамда туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарлари томонидан умумий 10 балл, умумий ҳисобда ҳоким ёрдамчиларининг самарадорлик кўрсаткичлари 100 балл билан б аҳоланади. Ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳар чорак якуни бўйича бир марта “Онлайн маҳалла” платформаси орқали электрон тарзда баҳоланади. Баҳолаш билан боғлиқ техник ва ташкилий масалаларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги масъул ҳисобланади. Йил якунида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) яъни маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича эришилган натижаларга асосланиб мукофотланади. 2022 йил якунлари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш методикасига мувофиқ самарадорлик кўрсаткичлари 3 та статистик кўрсаткичлардан иборат энг муҳим мезонлар ҳамда саволномадан иборат қўшимча мезонларни ўз ичига олади. Ҳоким ёрдамчиси фаолияти натижадорлиги максимал 100 баллда, шундан статистик кўрсаткичларга 90 балл, сўровномага 10 балл берилади. Сўровномада 10 балл 4 та савол бўйича тенг миқдорда 2,5 баллдан тақсимланади. Республикадаги ўртача кўрсаткични ҳисоблашда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказ шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳрининг барча туманлари (марказ шаҳарлар) республика кўрсаткичи алоҳида, қолган шаҳарларнинг республика кўрсаткичи алоҳида ҳамда қолган туманларнинг республика кўрсаткичи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. Бунда, ҳудудларнинг йўналиш бўйича кўрсаткичлари дастлаб умумлаштирилади кейин уни жами аҳоли сонига нисбати орқали ўртача кўрсаткич ҳисоблаб чиқарилади. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш қуйидаги босқичлардан иборат. Download 482.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling