Vi. Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботни тақдим этиш ҳамда
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши
IV. Таҳлилий жадваллар
Талаба амалиётни ўташ даврида амалиёт дастурида белгиланган мавзуларни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш талаб этилади. Бунда ушбу мавзуларнинг мазмуни ва моҳиятини кенгроқ очиб бериш, амалиёт ўтаётган корхона (ташкилот)нинг молиявий хўжалик фаолиятига объектив бахо беришда қулай ва тушунарли бўлишлиги учун чизма, жадвал ёки графиклар (диаграмма)дан фойдаланишни тақозо этади. Чунки ушбу чизма, жадвал ва график (диаграмма) кўринишидаги маълумотлар ўрганилаётган корхона (ташкилот) бўйича тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имкониятини беради. Шу боисдан, талабаларнинг амалий ҳисоботларида қуйидаги намунавий шакллардаги чизма, жадвал ёки график (диаграмма) лар ўз аксини топиши талаб қилинади (илова). 11 V. Малакавий амалиётни ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш Малакавий амалиётни ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш “Молия ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси томонидан амалга оширилади. Бунда кафедра томонидан тавсия этилган ва Университетнинг махсус буйруғи билин тасдиқланган профессор - ўқитувчилар малакавий амалиётга раҳбарлик қиладилар. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан эса, амалиётга раҳбар қилиб бош ҳисобчи ёки унинг ёрдамчиси, малакали ходимлар тайинланиши мумкин. Университетдан белгиланган раҳбарнинг мажбуриятлари: - амалиёт бошланишида амалиётчи - талаба билан суҳбат ўтказиш ва унга амалиётни ўтиш тартиби билан таништириш; - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан белгиланган раҳбар билан ҳамкорликда амалиётчининг индивидуал календарь-мавзуси иш режасини тузиш; - амалиётнинг боришини тизимли равишда (кафедрада белгиланган муд-датда) текшириб бориш, ҳар бир талабанинг ишини назорат қилиш, талаба томонидан амалиёт дастуридаги айрим масалаларни ўрганиш даражасини аниқлаш; - амалиёт дастуридаги айрим мавзулар юзасидан талабага маслаҳатлар бериш, бунда университетда ўқитилган ҳисоб юритиш техникаси ва услуби билан мазкур хўжалик юритувчи субъектларда юритиладиган ҳисоб тизими ўртасидаги фарқни тушунтириш ҳамда талабани келгусида бухгалтерия ҳисобини амалда юритиш услубини янада такомиллаштириш борасида мустақил фикрлашга даъват этиш; - амалиёт ўтишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун ҳамма зарур чораларни қўллаш, амалиётни ўз вақтида ва дастурга мувофиқ, тўлиқ ҳажмда ўтишини таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектлар томони-дан белгиланган раҳбарнинг эътиборини йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратиш; - кундаликдаги ёзувларнинг ўз вақтида ёзилганлиги ва тўғрилиги ҳамда талабалар ҳисоботининг тузилишини текшириш; - талабалар томонидан ўқув- ишлаб чиқариш малакавий амалиёти бўйича ёзилган ҳисоботининг ўз вақтида топширилишини таъминлаш (жумладан, мавзулар бўйича); - малакавий амалиёти бўйича ҳисобот топширилгандан кейин ҳар бир ҳисоботни текшириш ва ёзма равишда унга тақриз ёзиш, тақризда ҳисоботнинг ижобий томонлари ва камчиликларини кўрсатиш, уни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш; - университетдаги амалиёт раҳбарларини кафедра йиғилишида вақти - вақти билан ўқув амалиётининг бориши ҳақида маълумот бериб бориши ва охирида кафедрага ёзма равишда якуний ҳисобот бериш зарур. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling