Vi. Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботни тақдим этиш ҳамда


Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалиётга раҳбар бўлган шахснинг мажбуриятлари


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana13.05.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1456348
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Банк иши

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалиётга раҳбар бўлган шахснинг мажбуриятлари
- университетдан белгиланган раҳбар билан ҳамкорликда амалиётчининг индивидуал календарь 
мавзулари иш режасини тузиш; 
- амалиётчини иш жойи билан таъминлаш ва иш вақтидан тўғри фойдаланилишини мунтазам равишда 
назорат қилиб бориш; 
- амалиётчи ишига мунтазам раҳбарлик қилиш, амалиёт дастурини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини 
таъминлаш ҳамда назорат қилиш; 
- ҳар бир алоҳида иш бўлимининг фаолияти бўйича амалиётчи билан тегишли суҳбат олиб бориш ва
мазкур бўлимда ишнинг бажариш муддатини белгилаш, ундан ташқари, айрим ишларни ўрганиш ҳамда 
уларни бажариш жараёнида ноаниқ бўлган масалалар юзасидан маслаҳатлар бериб бориш; 
- дастурда кўзда тутилган ҳамма ишларнинг ўз вақтида бажарилишини амалиётчидан талаб қилиш; 
- кундаликлардаги ёзувларни текшириш ва уларнинг тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлаш; 
- ҳар бир амалиётчи - талабага амалиёт охирида бажарган иши бўйича ёзма тавсифнома бериши ва унда 
амалиётнинг натижасини баҳолаши лозим. 
Амалиёт мобайнида талабанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 
Малакавий амалиётга юборилаётган талабаларнинг ҳуқуқлари қуйидаги-лардан иборат: 
- амалиёт учун кафедра томонидан йўлланма хатнинг берилишини; 
- амалиёт дастури ва кундалигини ўз вақтида берилишини; 
- талаба учун кафедра томонидан раҳбар тайинланишини; 


12 
- амалиёт ўташ даврида талабанинг тушунмаган саволларига кафедра белгилаган 
раҳбари томонидан тушунтириш ишларини талаб қилиниши; 
- амалиёт ўташ даврида вужудга келган муаммоларни кафедра ёки кафедра белгилаган 
раҳбари билан бартараф этиш ва ҳоказо. 
Малакавий амалиётга юборилаётган талабаларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан 
иборат: 
- хўжалик юритувчи субъектлардан ва университетдан белгиланган амалиёт
раҳбарлари билан ҳамкорликда индивидуал календарь иш режасини тузиш (келтирилган 
мавзуларнинг режаси ва вақт фондини тақсимлашга мувофиқ равишда); 
- хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа ҳамма ходимлари каби ички тартиб 
қоидаларга ва меҳнат қоидаларига риоя қилиш талаб қилинади; 
- амалиёт дастурининг аниқ белгиланган муддатда бажарилиши; 
- белгиланган шаклда кундалик юритиш, унга ҳар куни бажарилган ишни ёзиб бориш 
ва буни хўжалик юритувчи субъектлардан белгиланган амалиёт раҳбарларининг имзоси
билан тасдиқлаш; 
- бир ҳафтада бир марта, шанба кунлари амалиётчи – талаба универ-ситетга ташриф 
буюриши, бажарган ишлари ҳақида кафедрада белгиланган раҳбарга ҳисобот бериши; 
- юқорида келтирилган мавзулар юзасидан малакавий амалиёти ўтганлиги ҳақидаги 
ҳисоботни тайёрлаш, сўнгра бу ҳисоботни «Молия ва бухгалтерия ҳисоби» кафедрасига 
ўрнатилган тартибда топшириш. Ҳисоботга дастлабки ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, 
ҳисобот шакллари ва бошқа материаллар илова қилиниши лозим; 
- ҳисобот билан бирга тавсифнома ҳам топширилиши, тавсифномага хўжалик 
юритувчи субъект томонидан белгиланган раҳбарнинг имзоси қўйилиши ва субъектнинг 
муҳри билан тасдиқланиши ҳамда амалиётчининг ҳисоботи баҳоланиши лозим; 
- амалиётга бормаган талаба, амалиёт раҳбарларига ёзма тушунтириш хати ёки 
бормаганлиги сабаби тасдиқланган маълумотнома кўрсатиши лозим. 


Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling