Vi. Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботни тақдим этиш ҳамда


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana13.05.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1456348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Банк иши

 
1. Умумий қоидалар 
 
Ушбу дастур «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг 
малакавий амалиёти ҳақида”ги Низомнинг (ОЎМТВининг 1998 йил 30 октябрь 305-сонли 
буйруғи билан тасдиқланган) 1.3 бандига ва ТДИУ Илмий кенгашнинг “Университетда 
битирувчи курс талабалари билан ишлаш ва уларнинг касбий камолоти мониторингини 
ташкил этиш тўғрисида” қарорининг 2.1 бандига мувофиқ “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” 



таълим йўналишида таълим олаётган талабаларнинг малакавий амалиёт ўташлари учун 
услубий қўлланма сифатида ишлаб чиқилди. 
 
1.1. Малакавий амалиётнинг мақсад ва вазифалари 
Талабалар малакавий амалиёти талабаларни тайёрлашда Давлат таълим стандартига, 
хусусан ўқув режага мувофиқ тарзда ташкил этилади ва у таълим жараёнининг бевосита ишлаб 
чиқариш шароитида амалга ошириладиган таркибий қисми ҳисобланади.
Банк тизими учун юқори малакали мутахасcисларни тайёрлаш ва қайта 
тайёрлашда малакавий амалиётга катта аҳамият берилади. Бунинг асосий сабаби 
шундаки, малакавий амалиёт даврида назарий билим амалиёт билан боғланади 
ва талаба университетда олган назарий билимларини амалда синаб кўради. 
Малакавий амалиётнинг асосий мақсади талабани амалиёт вақтида тижорат 
банки, унинг таркибий тузилиши, банк фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда 
банк бўлимлари фаолияти тўғрисида тушунчага эга бўлади. Бундан ташқари 
амалиёт даврида талаба малакали банк ходимлари билан бевосита мулоқотда 
бўлади ва бунинг натижасида талабада банк фаолияти тўғрисида етарли 
даражада кўникма шаклланади. 
Малакавий амалиётда талаба танлаган мавзу бўйича тижорат банки 
фаолиятидаги амалий маълумотлар билан танишади. Амалиёт вақтида битирув 
малакавий ишни ёзиш жараёнида керакли амалий маълумотлардан фойдаланади.
Малакавий амалиётнинг асосий мақсади - талабаларнинг «Бухгалтерия ҳисоби назарияси», «Молиявий 
ҳисоб», «Бошқарув ҳисоби», «Молиявий ва бошқарув таҳлили», «Аудит», «Тижорат банкларида бухгалтерия 
ҳисоби» фанларидан олган назарий билимларини хўжалик юритувчи субъектларнинг амалиётига қўллай олиш 
кўникмасига эга бўлиш ҳамда уларни янада чуқурроқ ўзлаштириш бўйича етарлича билимларга эга бўлишдир. 
5230900 – “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналиши бўйича 
талабаларининг малакавий амалиёти даврида талабаларни иқтисодиётнинг турли соҳалари, корхона ва 
ташкилотлар амалий фаолияти билангина эмас, балки унинг жамоат ишлари билан ҳам яқиндан таништириш 
мақсадга мувофиқ. 
«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» йўналиши битирувчи курс талабалари олдига қўйган мақсадига 
эришишлари учун малакавий амалиётни ўташлари даврида қуйидаги вазифаларни бажаришлари лозим: 

хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-технологик тузилишини ва бажарадиган вазифаларини 
ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш асосида уларнинг фаолиятига холисона баҳо бериш; 

дастлабки ҳисоб маълумотлари тизимини ташкил қилиш ва уни қайта ишлаш, ҳисоб регистрлари ва 
шаклларини ҳисоб объектлари бўйича алоҳида - алоҳида расмийлаштириш ишларини, шунингдек, хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятини бошқаришда бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитнинг аҳамиятини ўрганиш; 

хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулот (ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш) ларни ишлаб 
чиқариш, шунингдек, мол етказиб берувчи ва харидорлар билан дебитор ва кредиторлар билан ўзаро иқтисодий 
муносабатлар бўйича ҳисоб – китоб операцияларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг бухгалтерия ҳисобини тўғри 
юритишни ўрганиш; 

хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижаларнинг шакл-ланишини таҳлил қилиш, 
шунингдек, фойда (зарар) нинг фаолият турлари бўйича вужудга келиши, солиққа тортилгунча вужудга келган 
ялпи фойда (зарар)ни аниқлаш ҳамда ҳисобот йилининг соф фойдасини ҳисоблаш ишларини мукаммал ўрганиш; 

хўжалик юритувчи субъектларда жорий ва йиллик бухгалтерия ва статистик ҳисоботларнинг шакллари 
таркиби ҳамда уни тузиш тартибини ўрганиш; 

аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чуқур танишиш;

хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш;

шартнома тузиш, дастлабки келишувларни амалга ошириш, аудитни дастлабки режаси ва дастурини 
тузишни ўрганиш; 

аудиторлик ҳужжатлари ва далилларини тўплаш;

молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш 
мақсадида текшириш усулларини ўрганиш; 

аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш ва тузиш. 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling