Vii б о б. Мукаммал рақобатлашган бозорда фирма ҳаракати


Download 78.78 Kb.
bet1/2
Sana18.01.2023
Hajmi78.78 Kb.
#1099488
  1   2
Bog'liq
5 Мавзу


VII Б О Б. МУКАММАЛ РАҚОБАТЛАШГАН БОЗОРДА ФИРМА ҲАРАКАТИ


7.1. Қисқа мудцатли оралиқца рақобатлашувчи фирма фойдасини максималлаштириш ва унинг таклиф чизиғи
7.2. Қисқа муддатли ораливда ишлаб чиқариш хажмини аниқлаш ва фойдани максималлаштириш
7.3. Рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанати
7.4. Тармоқнинг мувозанат холати ва тармоқ таклифи
7.1. Қисқа мудцатли оралиқца рақобатлашувчи фирма фойдасини максималлаштириш ва унинг таклиф чизиғи
Бозор мукаммал рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор бўлади, агар унда қуйидаги шартлар бажарилса:
• сотувчи ва харидорлар бозорда маҳсулот нархи қандай бўлса, шундай қабул қиладилар ва улар нархга таъсир қила олмайдилар;
• бозорга янги сотувчиларни кириши чекланмаган;
• сотувчилар биргалиқца ҳаракат қилиш стратегиясини ишлаб чиқмайди.
Бундай шартлар бажариладиган бозор мукаммал рақобатлашган бозор, соф рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор деб қаралади. Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирманинг рақобатлашувчи фирма деб қаралади. Бундан кейин рақобатлашувчи фирма тўғрисида гапирилганда, биз рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирмани назарда тутамиз. Демак, рақобатлашган бозорда товар нархи бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланади ва унга сотувчи ҳам харидор ҳам таъсир қила олмайди: Р= const.
Рақобатлашган бозорда ҳар бир алоҳида сотувчи томонидан сотиладиган товарнинг бозорда сотиладиган умумий товар микдоридаги улуши жуда оз бўлгани учун ҳам у товар нархини ўзгартира олмайди.
Рақобатлашган бозорни таҳлил қилганимизда бозордаги товарларни бир хил деб, яъни уларнинг сифати бир хил деб қараймиз. (Амалда товарнинг сифатига қараб, уларнинг нархи ҳар хил бўлади, сифатли товар- нинг нархи сифати пастроқ товарнинг нархига кўра юқори бўлади).
Рақобатлашган бозорда умумий даромад (77$ фирма томонидан маълум миқдордаги неъматни сотишдан олган даромадига тенг, яъни умумий даромад сотилган маҳсулот миқдорини (Q) унинг нархига (Р) кўпайтмасига тенг:
(2) 
бу ерда ТR ёки R — умумий даромад; р — нарх; Q— сотилган неъмат миқдори.

7.1-расмдан кўриниб турибдики, рақобатлашган бозордаги талабнинг нарх бўйича эластиклиги чексиздир Ер = —∞ яъни абсолют эластик. Бу дегани, рақобат- лашган бозорда бирор сотувчи ўз товари нархини ки- чик миқдорга оширса, у ўзининг барча харидорлари- дан ажралади, агар нархни кичик миқдорга камайтир- са, у ўзига бозордаги барча харидорларни тортади.


Мисол. Рақобатлашган бозорда бир хил сифатли апельсин сотилмоқца. Сотувчининг умумий, ўртача ва чекли даромадларини ҳисоблаймиз. Ушбу ҳисоб-китоб- лар қуйидаги 7.1-жадвалда келтирилган.
7.1-жадвал

Сотилган апелсин
миқдори, Q

Апелсин
Нархи, Р

Ўртача даромад,
АR

Ялпи даромад,
TR

Чекли даромад,
MR

0

75

75

0

-

I

75

75

75

75

2

75

75

150

75

3

75

75

225

75

4

75

75

300

75

5

75

75

375

75

6

75

75

450

75

7

75

75

525

75

8

75

75

600

75

9

75

75

675

75

10

75

75

750

75

Чекли даромад МR ялпи даромаднинг берилган қийматидан олдингисини айириш билан аниқланади. Масалан,
МR( 5)= ТR( 5)- TR(4)=375—300=75.



Download 78.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling