Витамин ва ўсимлик ёғидан тайёрланган ниқоб
Download 19.52 Kb.
|
Аёл кишининг ташқи кўриниши чиройли бўлишида сочнинг аҳамияти катта
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ханталли ниқоб
- Тухумли ниқоб
- Витамин ва ўсимлик ёғидан тайёрланган ниқоб
Аёл кишининг ташқи кўриниши чиройли бўлишида сочнинг аҳамияти катта. Уларнинг қалин бўлиб товланиб туриши ҳақида ҳар бир аёл орзу қилади. Аммо бугунги кундаги экологик, об-ҳаво шароити, турмуш тарзи, асабийлашиш, тез-тез хасталикка чалиниш ва шунга ўхшаш омиллар сабаб сочларнинг ўсиш хусусияти секинлашиб, баъзи вақт тўхтаб ҳам қолиши кузатилади. Сочларни ўзгача рангга бўяш, бетиним қизиб турган ускуналар билан турмаклаш кабилар ҳам уларга ёмон таъсир кўрсатиб? тўкилишига олиб келади. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун уй шароитида сочларни бақувват қилувчи ва ўстирувчи турли ниқоблардан фойдаланиш мумкин. Ханталли ниқоб Ушбу ниқоб қиздирувчи таъсири оқибатида сочнинг илдизи остидаги қон томирларидаги қон айланиш жараёнини фаоллаштиради. Натижада сочларнинг озиқланиш даражаси ошади. Тайёрланиши: 2 ош қошиқ хантал кукунига 2-3 ош қошиқ иссиқ сув, 1 дона тухум сариғи ва 2 чой қошиқ шакар кўшиб, аралаштирилади. Ниқоб соч илдизлари орасидан фарқ очилганча бош терисига ва соч илдизларига суртиб чиқилади. Сочнинг бошқа қисмларига ниқобни суртмаслик керак. Бошни полиэтилен пакет ва сочиқ билан ўраб, қиздириши чидамли бўлган тақдирда 15 дақиқадан то 1 соатга қадар ушлаб турилади. Сочлар илиқ сув ва шампунь билан ювиб ташлангач, озиқлантирувчи бальзам суртишни унутманг. Тухумли ниқоб Товуқ тухуми озиқлантирувчи ва витаминли хусусиятга эга. Шу сабаб у сочларни намлантириб, тикланишига ёрдам беради. Уларни қалинлашуви ва тез ўсишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, тухумдан тайёрланган ниқоб ёрдамида бош терисининг кўчиши ва қазғоқдан қутулишингиз мумкин. Тайёрланиши: Тухум сариғини озгина асал ва қатиқ билан қаймоқсифат аралашма ҳосил бўлгунгача аралаштиринг. Ниқобни сочга бўй баробар суртиб, бошингизни сочиқ билан ярим соатга ўраб қўйинг. Витамин ва ўсимлик ёғидан тайёрланган ниқоб Бундай ниқоб соч тўкилишини олдини олади, ўстиради, мустаҳкамлайди, қалинлаштиради. Ниқобни тайёрлаш учун асосига ўсимлик ёғларидан ишлатиш мумкин. Кунгабоқар, бодом, маккажўхори, зайтун ва касторка кабилар. Бир неча томчи эфир мойидан томизиш ҳам яхши самара беради. Бу борада апельсин, камфора, розмарин, лаванда, какао ёғи, бергамот кабилардан ҳам фойдаланиш мумкин. Ёғ асосига таркибидан қатъий назар барча ниқобларни аралаштириб ишлатса бўлади. Бундан ташқари ўсимлик ёғини илитиб сочни узунлиги бўйлаб суртиш, унинг таркибига бир неча томчи А ва Е витаминларидан қўшиш ҳам самарали. Бундай ниқобларни суртгач, бошни полиэтилен пакет ва сочиққа ўраб 1 кеча қолдириш зарур. У бош терисини озиқлантиради. Бундай ниқобларни қуруқ сочлар учун ишлатиш лозим. Уни ювиб ташлаш учун сочларга шампунни яхшилаб суртган маъқул. Download 19.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling