Вопросы по оске рус
Назоэтмоидал куз синдроми. Назал нерв синдроми)
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
ответы нейростоматологии
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиёсий ташхислаш
- Даволаш принципи
- 4. Сладер синдроми
Назоэтмоидал куз синдроми. Назал нерв синдроми)
Чарлин синдроми купинча этмоидит, ички уйку артериясининг тромбози, сил, захм, молярия, диабет ва куз касалликлари (конъюктивит, роговица касалликлари, глаукома), хамда кузнинг зурикиши ва шикастланишларидан кейинги холатларда куп учрайди. Клиникаси: Чарлин синдроми уткир кесувчи характердаги огриклар билан бошланиб, огрик даврида кузни тур пардасининг кизариши, ринорея, куздан ёш окиши, ёругликдан қўрқиш, кўз атрофининг гиперемияси ва кузнинг шишиши кузатилади. Бу касаллик билан хасталанган беморларда бурун канотларининг усти ва куз косасининг юкори бурчагидаги нуктада огрик аникланади. Булардан ташкари, бурун-киприк нерв шохларининг тармокланиш сохасида гипестезия кузатилади. Қиёсий ташхислаш: уч шохли нерв I тармоғи невралгияси. Пешона ёки юқори жағ синусити. Сладер синдроми. Ўткир глаукома. Хортон синдроми. Ички уйқу артери синдроми. Қиёсий беги бўлиб бурун шиллиқ қавати кокаинизацясидан кейин барча симптомлар йўқолиши ҳисобланади. Даволаш принципи: куз шиллиқ қавати дикаин билан, бурун шиллиқ қавати лидокаин билан оғриқсизлантирилади. Ичиш учун нонаркотик анальгетиклар, антигистамин, спазмолитик воситалар, В гуруҳ витаминлари, кортикостероидлар буюрилади. 4. Сладер синдроми канот-танглай нервининг синдроми - Сладер синдроми (синоними: канот-танглай тугунининг ганглионевропатияси, ганглионеврити, неврози) Сладер синдроми келиб чикишида риносинусит, тиш кариесининг асорати, тонзиллит, отит, уткир респиратор касалликлари, хамда механик, аллергик, психоген, конституционал омиллар канот- танглай тугунини ёки унинг богламини таъсирлаб куйишига мухим рол уйнайди. Клиникаси: Бу синдром куз, бурун, юкори жаг сохасида уткир огрик хуружи билан бошланиб, огрик чакка, кулок, энса, буйин, кукрак, елка, билак, кафт сохасига таркалиши мумкин, баъзан огрик зарарланган томондаги тананинг ярмига таркалиши кузатилади.. Огрик хуружи вегетатив симптомлар билан бирга кечади, бунда юзнинг ярмида кизариш, шишиш, куздан ёш окиши, бир томонлама ринорея кузатилади. Огрик хуружининг давомийлиги бир неча дакикадан, бир неча соат, баъзан бир ёки икки кун ва ундан купга чузилиши мумкин. Давоси: Сладер синдромини даволашда буруннинг шиллик каватига кокаин суртиш, хамда ганглиоблокаторлар, кортикостероидлар, спазмалитиклар, антидепрессантлардан ва физиотерапевтик муолажалардан фойдаланиш яхши наф беради. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling